Латвия президенти Ўзбекистонга келади

673
0

 FB16EF7B-C87A-4841-81FC-CCB8B3EFE087_w308_h173 Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси президенти Андрис Берзиньш 2014 йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

 Расмий хабарга кўра, ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этадилар, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

 Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Ўзбекистон ва Латвия ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда.

 Туркистон:

Бирор бир давлатнинг раҳбари бошқа бир давлатга ташриф буюрадиган бўлса, мазкур уюштирилаётган ташрифни расмиятчилик томонлари хабар қилинади холос. Аммо бу раҳбарни ташрифи ва бу ташрифидан кўзда тутилган асосий мақсадлар ҳақида бир оғиз ҳам айтилмайди.

 Латвияни НАТО ташкилотига аъзолиги ва бугунги кунда Афғонистонда Латвиянинг таҳминан 130га яқин ҳарбийлари босқинчилик уришларида иштирок этаётганини ҳисобга оладиган бўлсак,  Латвия президенти Андрис Берзиньшнинг Ўзбекистонга уюштирадиган расмий сафаридан кўзда тутилган асосий мақсади ўз қўшинларини Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишувга эришишдан иборат бўлиши мумкин.

 Бундан ташқари Ислом Каримовнинг 2013 йил октябр ойида Латвияга қилган сафари тафсилотлари хақида Ўзбекистон ахборот воситалари ҳеч қандай жўяли хабар бермаган эди. Каримов бу ташрифи орқали Латвия давлати воситачилигида Европа Иттифоқи билан бўлган алоқаларни тикламоқчи бўлган эди. Аммо Каримов учун бундан ҳам мухумроқ бўлган масала Латвия ерларида қизига нисбатан бошланган жиноий текширувларни теккислашдан иборат бўлганлиги ҳам эҳтимолдан йироқ эмас эди. Шундай қилиб, у қизи Гулнорани қутқариб олиш йўлидаги беркитилган эшиклардан бирини очишга уринмоқчи бўлган бўлиши мумкин эди.

 Латвия президентини Ўзбекистонга уюштирадиган мазкур сафарида бу масала ҳам кўтарилиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here