АҚШда Исроил ва Саудиянинг собиқ разведка раҳбарлари учрашади

731
0

assaИсроил ва Саудия арабистони разведкасининг собиқ раҳбарлари Қўшма штатлар мезбонлигида ўтказилаётган Маршалл форумида учрашув ўтказади. Собиқ разведка раҳбарлари иштироқ этадиган йиғилишда Ўрта Шарқдаги охирги вазият ва хавфсизлик сиёсатлари ҳақида сўз юритилади.

АҚШ мезбонлигида Германиянинг Маршалл фонди тарафидан ташкил қилинган йиғилишда асосан Эрон ядровий дастурининг минтақага таъсири ва Ўрта Шарқ битимининг келажаги ҳақидаги мавзулар кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

26 май куни АҚШда ўтказилиши режалаштирилган йиғилишда Саудия разведкасининг собиқ раҳбари шахзода Турки бин Файсал ас-Саудий ва Исроил разведкасининг собиқ раҳбари генерал Амос Ядлин сўзга чиқади ва Саудия – Исроил хавфсизлиги муҳокама қилинади. Йиғилишни эса Вошингтон Пост газетасининг мухбири Дэвид Игнатиус олиб боради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here