Россия бош вазири Димитрий Медведов Украина инқирози устида сўз юритар экан, Россияга нисбатан АҚШ тарафидан жорий қилинган санкцияни совуқ урушнинг янгидан бошланиши дея тасвирлади.
Итар-Таас ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бош вазир Медведов АҚШнинг бу ҳаракати ҳеч кимга фойда келтирмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Аслида биз секин-секин совуқ урушга қараб кетяпмиз. Аниқки, бу ҳеч кимга фойда келтирмайди. Сиёсатнинг сири етарли даражада сабрли ва эътиборли бўлишда ва онгли равишда қарор қабул қилишдадир. Ўйлашимча, Обама буни узоқ вақтда амалга оширишга муваффақ бўлди. Аммо ҳозирда бўлаётган ишлар АҚШнинг бу каби қарорлардан бундан ортиғини қабул қила олмаганлигини кўрсатмоқда”, деди Медведов.
“Обама билан шу вақтгача эришган натижаларимиз пучга чиқди. Бу эса мени қайғуга солмоқда. Бу ишлар ҳеч бир шаклда натижа бермайди. Обаманинг ўрнига бошқа президент келади ва ҳамма санкцияни унутади. Ҳеч ким бундан фойда топмайди”, дея қўшимча қилди бош вазир.
Шунингдек Бош вазир ўз баёнотида яна шундай деди: “Биз санкция тарафдори эмасмиз. Биз бу санкцияларга жиддий шаклда жавоб ҳам бермаймиз. Биз санкция жорий қилган ўлкага хунук суратда жавоб қайтаришимиз мумкин эди. Аммо бундай қилмадик. Санкциялар халқаро иқтисодий алоқаларга зарар етказади. Санкциялар фақатгина сиёсатчиларнинг ўз қарорларидан хотиржам бўлганликларини исботлаш ва барчага кучларини кўрсатиб қўйиш учундир.
Санкция Россия иқтисодига жиддий таъсир қимаганлигини қайд этган Медведов “Россия иқтисоди – нима бўлганда ҳам – қуламайди. Биз ҳеч бир давлатга бундай фурсат туғлишига йўл қўймаймиз. Ҳар қандай вазиятда биз халқимизга нисбатан ўз масъулиятимизни ўз ўрнига қўямиз. Россия буюк бир давлат, вазиятни назорат қила олади”, дея таъкидлади.