Қирғизистонда асира Зулфия Омоновага ёрдам берадиган ва унинг фарёдига қулоқ соладиган киши йўқми?!

491
0

getimage1Қирғизистонда асира Зулфия Омоновага ёрдам

берадиган ва унинг фарёдига қулоқ соладиган киши йўқми?!

Асира Зулфия Омонова 1994 йил 26 январда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. У оилада учинчи фарзанддир. У «Саида Хадича» мадрасасида тўрт йил таълим олиб, унда рус тилини жуда яхши кўрсаткич билан тўлиқ ўрганди. Араб ва инглиз тилини, фиқҳ, ақида, сийрат, тафсир илмлари ва ҳадисни ҳам ўрганди, Қуръони Каримни ёд олди. Врач бўлишга қизиққани учун 2013 йилда тиббиёт тайёрлов мактабига кирди.

Унинг Аллоҳ изни ила шаҳид отаси қамоқдан фарзандларига бир мактуб юборган эди. Унда жумладан бундай деб ёзган эди: «Мен университетда ўқишингни орзу қилган эдим, лекин мен истайман, биз истаймиз, сен истайсан, Аллоҳ эса Ўзи истаганини қилади».

Унинг фарзандлари унинг яхши гумонини оқлашди. Чунки улар одоб ва ҳусну хулқ билан зийнатланишди. Хусусан Зулфия отасининг орзуларини рўёбга чиқариб диний ва дунёвий илмларни таҳсил олишда қаттиқ тиришиб ҳаракат қилди. Бунга қўшимча ўлароқ у оиласи сарф-харажатларида ёрдам бериш учун онаси ва ака-укасига деҳқончилик ишларида ҳам ёрдам берар эди.

Зулфиянинг онаси ҳақида айтадиган бўлсак, бу аёл аччиқ аламлардан азият чекди, фарзандларини тарбиялашда улкан машаққатларни тортди. Бу сабрли оила машаққатларини янада зиёда қилган нарса уларнинг ўн тўрт йил давомида оталарини бориб кўриш учун Ўзбекистон қамоқлари ўртасидаги сарсон-саргардонликда узлуксиз қийналиб азият чекишлари бўлди. Зулфия ана шу қийинчиликларни эслаб бундай деган эди: «Биз ҳар сафар отамизни кўргани борган пайтимизда отамизни кўролмасдик, гоҳида биз учун кутилмаганда уни бошқа қамоққа кўчиришган бўларди, гоҳида эса уни учрашувга чиқишдан ман қилишарди. Натижада биз ҳар қандай жойда тунашга мажбур бўлардик. Отамиз билан кўришиб қолармикинмиз ва у муҳтож бўлиб турган зарур нарсаларни унга етказа олармикинмиз деган илинжда тўғри келган жойда тунашга мажбур бўлардик».

«Қаҳратон совуқ қиш кунларининг бирида Тошкентга, «Сангород» қамоғидаги отамизни кўриш учун бордик. Ўша куни кўришиш учун рухсатнома ололмадик. Шунинг учун қуёш ботгунча кутдик. Тунайдиган жойимиз йўқ эди. Шунинг учун қамоққа яқин бўлган бир уйга бориб уй эгасидан бизга тонггача жой бериб туришини сўрадик. У бизга бир кичкина курсича олиб чиқиб берди. Уйнинг айвонида тонг отгунча кутиб ўтирдик».

Мана энди Аллоҳ изни ила шаҳид Ҳамидуллоҳнинг аёли Муҳаббат опа, турмуш ўртоғидан жудо бўлгани аламларидан ҳалигача азият чекаётган бу аёл, ҳозир йигирма ёшли қизидан ҳам жудо қилингани мусибатидан алам чекмоқда. Чунки унинг шижоатли қизи отасининг шаҳид бўлиши ҳолатларини билиш учун текширув олиб боришни талаб қилгани сабабли ҳамда отасининг покиза жасадини топширишни талаб қилгани сабабли қамоққа олинди.

Шу ўринда биз режимдаги куч эгаларига ва Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаевга Ислом Қирғизистонга кириб келганидан бошлаб Қирғизистон Россия томонидан босиб олингунига қадар Ислом соясида яшаб, Ислом билан ҳукм юритган мусулмон аждодларини эслатиб ўтамиз.

Россия хоқонлик амирлигини босиб олган пайтда куняси (лақаби) «Олой маликаси» бўлган Курманжан Датка – у Қирғизистон жанубида яшаган эди – кофирларга қарши уруш қилиб, уларга қарши қурол кўтариб чиққан эди. У қирғиз аёл бўлиб, эллик ёшга етган эди ва олтита фарзанди бор эди. Бу жасура аёл ўн минг кишилик қўшинга қўмондон бўлиб рус армиясига қарши уруш қилган. Ҳатто унинг ўзида ҳам қуроллар бор бўлиб, кофирларни қўрқувга солган. Шунинг учун бу нарса кофирларни бу жасура аёлни ўлдирган кимсага катта мукофот берилишини эълон қилиб жар солишга мажбур қилган эди…

Эй қирғиз армияси ва режимидаги раҳбарлар, сизлар куфрга ҳеч қачон рози бўлмаган ва исломий ерни мудофаа қилган муслима оналар фарзандларисиз. Ёки буни унутдингизми?! Сизлар русларнинг ёки яҳудий Каримовнинг биродарлари эмас, балки Исломий Уммат фарзандларисиз!

Сизларнинг ота-боболарингиз куфрга қарши курашишган, Ислом ва мусулмонларга ёрдам беришган. Шунинг учун сизлар Ислом душманлари хизматида бўлманг, кофирларни рози қилиш учун қамоқларни қуриб мусулмонларни азобламанг… Чунки Аллоҳ рози қилишингизга энг ҳақли Зотдир!!

Сизлар биз ҳам мусулмонмиз дейсиз. Ундай бўлса нега кофирларга хизмат қилмоқдасиз?!

Нега Роббим Аллоҳ деб айтаётган бир муслима, мухлиса, покиза, тақволи қизни қамоқда ушлаб турибсиз?!

Биз қирғиз маъмурларини уларнинг қамоқларида ётган Зулфия Омоновани, барча опа-сингилларимизни, даъватни етказаётган мухлис кишиларни дарҳол озод қилишга чақирамиз, уларни Зулфия ва даъватни етказаётганларга қарши қилаётган жиноятлари оқибатидан огоҳлантирамиз, уларни зулмни тарк қилишга, ўзларини дунё расволигидан қутқазишга чақирамиз. Охират азоби эса ундан-да қаттиқроқ ва шармандалироқдир.

«Албатта Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар — ана ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар! Аллоҳ (Лавҳул Маҳфузга): «Шак-шубҳасиз Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман», деб ёзиб қўйгандир. Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир»         [Мужодала 20-21]

                                                                                                                    

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here