Навид Батт ўғирланганига икки йил тўлди Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир Покистонда норозилик намойишлари ўтказмоқда

441
0

getimage1Навид Батт ўғирланганига икки йил тўлди

Шу муносабат билан  Ҳизб ут-Таҳрир Покистонда норозилик намойишлари ўтказмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти Ҳизбнинг Покистондаги расмий нотиғи Навид Баттнинг ўғирлаб кетилганига икки йил бўлгани муносабати билан юртнинг кўплаб шаҳарларида норозилик намойишлари уюштирди. Намойишчилар «Бу икки йил жуда-жуда узун, Аллоҳнинг Халифаликка даъват қилувчиси Навид Баттни дарҳол озод қилинг», «Раймонд Девис тармоғига етар энди, Ҳизб ут-Таҳрирни репрессия қилишни бас қилинг», дея ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди.

Намойишчилар қуйидагиларни таъкидладилар: Мана, Навид Баттнинг ўғирланганига икки йил бўлибди ҳамки, Покистон сиёсий ва ҳарбий раҳбариятидаги хоинлар уни ўғирлашлари сабаби тўғрисида лом-мим дейишмади. Шу боис ҳам уни маҳкамага ҳавола қилиш ё қўйиб юборишдан қўрқиб қолишди. Яна намойишчиларнинг айтишларича, афсуски бунга ўхшаш жиноятлар Ислом номи билан таъсис этилган бир юртда содир этилмоқда. Бу юртда Навид Баттдек зотлар ўғирлаб кетиляптию, бироқ Американинг махсус ҳарбий, разведка ташкилотларига, Раймонд Девис тармоғига мутлақ эркинлик берилиб, Покистоннинг барча минтақаларида изғиб юришларига, портлашлар уюштиришларига, сиёсий шахсларни ҳам, ҳарбий шахсларни ҳам ўлдиришларига қўйиб берилмоқда.

Намойишчилар Навид Баттни дарҳол озод этилишини талаб қилдилар ҳамда сиёсий ва ҳарбий раҳбариятдаги бу хоинларнинг Навид Батт ёки Ҳизбнинг бошқа бирор аъзосини ўғирлаш амалиётлари уларнинг Халифалик сари ташлаётган қадамларини ҳаргиз сустлаштиролмаслигини, аксинча, бундай амалиётлар уларнинг азм-қарорларини янада кучайтириб, уларни Халифалик давлатини барпо этиш томон илдам одимлашга ундашини яхши билишларини таъкидладилар. Сўнг Покистон ҳарбий кучлари сафидаги холис зобитларни шундай пок юртда Халифалик давлатини барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришга даъват қилдилар.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

Twitter:http://twitter.com/htmediapak

Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-

Butt-Media-Office-HT/116266191744214

e-mail:htmediapak@gmail.com

Webpage: www.hizb-pakistan.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here