Қирғизистон ва Қозоғистон Бош вазирлари учрашди

450
0

0,

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар қилишига кўра, Бош вазир Жўмарт Ўтарбоев 3 май куни ишчи ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди. Жўмарт Ўтарбоев Остона шаҳрида Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов билан учрашди.

Учрашувда Жўмарт Ўтарбоев, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро ҳамкорлик фаоллашиб бораётгани, иқтисодий ва барча соҳалардаги алоқалар кенг кўламда қўллаб-қувватланаётганини, айтиб ўтди.

Ўз навбатида Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов, Евроосиё иқтисодий ҳудудига бирлашиш жараёнида иккала давлат иқтисодини ривожлантиришда кўмак берувчи халқаро молиявий институтлар иштирокида йирик регионал лойиҳалар доирасида ўзаро ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттириш зарурлигини белгилаб ўтди.

Шу билан бирга ҳукумат раҳбарлари, энергетика, траспорт, ишлаб чиқариш ҳамда чегара масалаларини ҳам кўриб чиқишди.

Икки давлат Бош вазирлари, Қирғизистонни Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий ҳудудга аъзо бўлиш масаласини мухокама қилишди.

Мазкур ташриф мобайнида Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Ўтарбоев Осиё тараққиёт банки (ОТБ) бошқарув кенгашининг 47- йиллик йиғилишида иштирок этади.

 Бундан ташқари ҳукумат раҳбари ОТБ, Жоҳон банки, JICA ва Хитой тараққиёт банки раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here