Қозоғистонда “Чўл бургути” халқаро ҳарбий машғулотлар ўтказилди

579
0

Қозоғистонда Чўл бургути халқаро ҳарбий машғулотлар ўтказилди

 Қозоғистонда “Чўл бургути” халқаро ҳарбий машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги хабар берди.

 Хабарда айтилишича, унда Буюк Британия. Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари тинчликпарвар операциялар ўтказиш амалиётларини бажарди.

 Хусусан, блопостларда хизмат ўташ, гуманитар юкларни кузатиб бориш, маҳаллий аҳоли билан музокара олиб бориш, йўлларни миналардан тозалаш, сувни тозалаш ва етказиб бериш каби вазифалар бажарилди.

 Изоҳ: Россия томонидан Қримни аннексия қилиниши ортидан АҚШ бир томондан НАТОга аъзо Европа давлатларини “Россия тажовузидан ҳимоя қилиш” ва уларни қўллаб-қувватлаш баҳонаси билан 2015-йилдан буён Европа давлатларида “Атлантик қатъият” деб номланган ўқув машғулотларини бошлаб юборди. Мазкур ўқув машғулотларида Болтиқ ва Болқон давлатлари, Польша, Чехия, Венгрия, Руминия, Украина ва Грузия давлатлари иштирок этиб келади. АҚШнинг бундан кўзланган мақсад имкон қадар Россиянинг тумшуғи остига келиб олишга интилиш бўлса, иккинчи томондан НАТОнинг Шарққа томон кенгайтиришга интилмоқда. Шу мақсадда 2003-йилдан бошлаб Марказий Осиё республикалари билан ҳамкорликда “Чўл бургути” ўқув машғулотларини ўтказиб келяпти. Бундан ташқари 2014 йилнинг 16 май куни Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқа ва ўзаро ҳамкорлик бўйича НАТО бюроси очилди.

 Табиийки, АҚШнинг бу ҳаракатлари Россия учун исталмаган ҳолат. Шу сабабли президент Путин НАТОнинг ўз таъсир майдонини Шарққа томон кенгайтирмаслик ҳақидаги аввал берган ваъдаларини бажармаётганликда айблаб келади. У 2015 йили бўлиб ўтган навбатдаги “Чўл бургути” ўқув машғулотларидан сўнг “Биз НАТОни борган сари Россия чегараларига яқинлашаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бунда Россиянинг манфаатлари ҳисобга олинмаяпти”, – деган эди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here