Одессада юзага келган тўқнашувда 31 киши ҳаётдан кўз юмди

548
0

загруженноеОдесса полицияси россияпараст кучлар билан Украина яхлитлиги учун намойиш ўтказаётган тарафлар орасида келиб чиққан тўқнашувга доир берган баёнотида 31 кишининг ҳалок бўлганлигини маълум қилди.

Баёнотда келтирилишича, тўқнашув чоғида бир гуруҳ инсонлар воқеа жойидан қочиб шаҳар марказидаги иттифоқ биносига яширинишга мажбур бўлган.

Полициянинг маълум қилишича, бошқа бир гуруҳнинг ёнилғи тўлдирилган шишалар билан ҳужум қилиши сабабли бинода ёнғин юзага келган. Ёнғин сабабли ичкарида яширинган кишилардан бир қанчаси тутундан заҳарланиб ўлганлиги айтилмоқда. Ўлганларнинг баъзилари эса бинонинг юқори қаватларидан ўзини ташлаб ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек, полиция жуда кўп кишининг жароҳат олганлигини билдирди.

АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Мария Ҳарф Одессада кечган ҳодисаларга оид ёзма баёнот чиқариб воқеа жараёнида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди. Ҳарф баёнотда халқаро ҳамжамиятнинг Украина халқини дастаклаш учун биргаликда фаолият олиб бориш кераклигини қайд этди.

Ўлкадаги беқарорлик дарҳол бартараф этилиши лозимлигини таъкидлаган Ҳарф Украина масаласида Женева келишимига амал қилишга чақирди.

“17 апрелда Женевада келишилган мажбуриятларга амал қилинишга такрор даъват қиламиз. АҚШ келишимнинг амалга оширилиши учун дастак беришга тайёрдир”, деди Ҳарф.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here