Қирғизистонни Божхона иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигига қўшилиши масаласи мухокама қилинди

474
0

0,

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар қилишича, Бош вазир Жўмарт Ўтарбоев 2 апрел куни ҳукумат аъзолари ва президент аппарати раҳбарияти билан Қирғизистонни Божхона иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзо бўлишга оид масала юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бош вазир йиғилиш иштирокчиларини Россияга қилган сафари натижалари ва Қирғизистон-Россия ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари тўғрисида эришилган келишувлар тўғрисида хабардор қилди.

Учрашув давомида йиғилиш иштирокчилари Қирғизистонни интеграцион бирлашмаларга аъзо бўлиши юзасидан “йўл харитаси” лойиҳасини мухокама қилишди. Учрашув сўнгида Россия томони билан иккитомонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Божхона иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзо бўлишга оид якуний келишувга эришиш учун ишчи гуруҳи жўнатиш қарори қабул қилинди.

Туркистон:

Қирғизистон ҳукумати Божхона иттифоқига аъзо бўлиб кириш эвазига Қирғизистондан борган меҳнат муҳожирларини БИга аъзо давлатлар ҳудудида имтиёзли шартлар асосида бўлиши ҳамда ўз ҳудудида ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришга кўмак кўрсатилишни хоҳламоқда.

Қирғизистон ҳукуматини қўйаётган бундай талаблари бу ташкилот асосчиси бўлган Россия манфаатларига мос келмагани сабабли расмий Бишкек билан келишув тузишга шошилмай келмоқда. Чунки Россияни БИ ташкил этишдан асосий мақсади бугунги кунда замонавий талабларга жавоб бера олмай қолган ўз махсулотлари учун янги бозор очишдан иборат.   

Аммо шунга қарамай расмий ҳукумат Қирғизистон Божхона иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига аъзо бўлиши кескин қаршиликларга дуч келмаслиги,  ўз фуқароларини бу ташкилотга нисбатан қарашларини ўзгартириш мақсадида расмий ОАВлари орқали тарғибот ишларини бошлаб юборди.

Қирғизистонни БИ аъзо бўлиши бўйича “йўл харитаси” май ойи ўрталарида имзоланиши мумкин. Шундан кейин бу лойиҳа мухокама учун парламентга жўнатилади. Агар парламент ҳам бу лойиҳани тасдиқлайдиган бўлса Қирғизистонни БИ кириши бўйича ҳукуматни сўнгги қарори қабул қилинади…

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here