Савол:
«Суна» 2014 йил 23 мартда Судан жумҳурияти президентлиги қошидаги миллий эксперт Усмон Даррорнинг ушбу сўзларини келтирди: «Американинг Дарфурда тинчликка оид Давҳа ҳужжатига нисбатан позицияси Дарфур ичкарисидаги ҳақиқий манфаат эгаларининг позицияси ва истак-хоҳишларига тўғридан-тўғри зид келади…». У Қўшма Штатларнинг хавфсизлик кенгашидаги вакиласи Саманта Пауэрнинг айтган гапларини шарҳлаган эди. Саманта 2014 йил 10 мартда Аддис-Абебада Африка тинчлик кенгаши йиғини олдида бундай деган эди: «Давҳа ҳужжати эскириб, унга асосланиб бўлмайдиган бўлиб қолди». Саманта Пауэр кенгашни Дарфур масаласини ҳал қилиш учун бир янги минбар топишга чақирди. Маълумки Америка 2011 йил 14 июнда мана шу Давҳа ҳужжатини имзолаш ортида турган эди. Бу Американинг Давҳа келишувидан қўлини ювиб қўлтиққа урганини англатадими? Ундай бўлмаса Қўшма Штатларнинг хавфсизлик кенгашидаги вакиласи Саманта Пауэрнинг гапларини қандай тушуниш мумкин? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб:
1 – Ҳа, тўғри, Америка Давҳа келишувини имзолаш ортида турган ва бу тўғрида куч сарфлаган эди. Келишувдан мақсад европаликлар таъсирини узоқлатиш эди. Америка Дарфур масаласи ипларини бир ўзи ушлаб туришга ҳаракат қилиб, Франция ва Британияни бу масаладан узоқлатишга, уларни ва уларнинг Чад ва Қатардаги малайларини имзолашлар маросимларидагина иштирок этувчи, ёлғон гувоҳ қилиб қолдиришга, уларни қочоқларга зарур сарф-харажатларни ва компенсацияларни тўлашдагина иштирок эттиришга ҳаракат қилди. Айниқса Британия манфаати учун муайян ролни ўйнаётган Қатарни шундай ҳолга солишга ҳаракат қилди. Америка уларга берган энг катта рол уларни қарорлар ижросини кузатиш механизми бўлган комиссия таркибига киргизиш бўлди. Яъни улар Американинг Дарфурга тааллуқли ҳужжатдаги қарорларини ижро этадиган халқаро кузатувчилар сифатида бўладиган бўлишди. Шунга қарамай Европа (Франция ва Британия) Американинг худди Судан жанубида бўлганидек Дарфурда ҳам бир ўзи хўжайин бўлиб олишига осонлик билан таслим бўлмайди. Шунинг учун Европа гарчи келишувга нисбатан ўз позициясини юмшатган бўлса-да бу жангчининг жуда нари борса бир оз дам олишидан бошқа нарса эмас. Бу «дам олиш» то Европа Дарфур ипларини – ҳатто ипларнинг барчасини бўлмаса ҳам – яна ўз чангалида ушлаб туриш имконини берадиган кайфиятда бу келишувга ёриб кириб оладиган бир муносиб фурсатни топгунга қадар давом этади…
2 – Бу ҳужжат Америка учун муҳимдир. Шунинг учун Америка уни бир салмоқли ютуқ деб ҳисоблади! Чунки Америка бу келишувни сўнггиси деб ҳисобламайди, балки уни Дарфурдаги кризиснинг доимий ечими сари олдинга ташланган бир қадам деб ҳисоблади. Бу эса Америка унинг ортидан бошқа қадамларни ташлашини айтаётганини англатади. Америка Дарфурнинг кенг салоҳиятларга эга автоном бошқарувга эга бўлиши билангина кифояланмаслиги мумкин. Балки иш Дарфурнинг Судандан бутунлай ажралиб чиқиши даражасига етади. Бу ажралиб чиқиш Дарфур аҳолисига ўз тақдирини ўзи белгилаш тўғрисида худди Найваша келишувига ўхшаган яна бир келишувни пайдо қилиш билан амалга оширилади. Бу тўғрида референдум ўтказилганига қадар ва ана шундан кейин худди Судан жанубида бўлганидек ажралиб чиқиш юз берганига қадар шундай қилинади. Шунинг учун демак Американинг Давҳа ҳужжатидаги асосий бандлардан воз кечиши эҳтимоли йўқ. Чунки бу ҳужжат Американинг Дарфур масаласида якка хўжайин бўлиб олиш учун ташлайдиган қадамларидан биридир, унинг ортидан Америка янги қадамларни ташлайди…
3 – Лекин икки иш юз бердики, Америка шу икки ишга биноан Европага ўзининг Европани Дарфур мавзусига шерик қилишга ва Давҳа келишувини янгидан баҳс қилишга монелик қилмаслигини уқтирди. Бу алдамчи баёнотлар билан бўлди. Европа бу баёнотларни қабул қилган тақдирда Давҳа келишуви борасида олди-берди бўлади, холос. Бу олди-берди унинг асосий бандларида ҳеч бир ўзгаришга олиб келмайди, аксинча бу бандларни бошқа тарафларни рози қиладиган тарзда бир оз бўяб-бежалади ва ана шундан кейин бу келишув имзоланади. Ўша икки иш қуйидагидир:
Биринчи: Давҳа келишувини имзолаган Озодлик ва Адолат ҳаракатида келишмовчиликлар авж олмоқда. Ҳатто бу ҳаракат раисининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Аҳмад Кабир Жибрилнинг (у Шарқий Дарфур волийсининг ўринбосари ҳамдир) истеъфога чиқиши ҳақида кетма-кет хабарлар тарқалди. Ҳаракат бош секретари Бахр Идрис Абу Гарда бу келишмовчиликларни тан олиб бундай деди: «Хавфсизлик тартиб-чоралари ва кун тартибидаги бошқа масалалар ижроси дуч келаётган катта таҳдидлар шароитида ҳаракат ичкарисидаги вазият унчалик яхши эмас». У «Давҳа тинчлик ҳужжатини имзоламаган ҳаракатлар билан – улар ҳам тинчлик процессига қўшилиши учун – алоқалар бўлаётганини» кўрсатиб ўтди. Чунки Дарфурдаги барча қуролли ҳаракатлар тинчлик ҳужжатига имзо чеккан тақдирдагина тўлиқ тинчликка эришилади (Охирги лаҳза 2014 йил 27 феврал). Демак бу ҳаракат жипс эмас, аксинча у сонни кўпайтириш ва имкони борича тезроқ муайян ютуқларга эришиш учун тўпланган шахслар мажмуасидан иборатдир. Шунинг учун у ҳам Судандаги қолган исёнчи ҳаракатлар кабидир. Чунки бу ҳаракатларнинг барчасида бўлиниб кетишлар ва келишмовчилик ҳукм сурмоқда. Чунки бу ҳаракатларнинг етакчилари хорижий кучлар билан боғланган бўлиб, бу етакчиларнинг пул ва мансаблардан бошқа ғами йўқ, уларни ҳаракатга келтирадиган омил мабда ҳам, фикрлар ҳам эмас. Бу етакчилар одамларнинг зулм ва ёмон бошқарув сабабли юзага келган ёмон аҳволидан, балки давлатнинг бошқаришга қудрати йўқлиги ва ишларни тадбир қилишдан ожизлигидан фойдаланишмоқда, холос… Бу ҳаракатлар бевосита мустамлакачи давлатларга суяниб иш юритмоқда. Бу мустамлакачи давлатлар ўзига малай бўладиган ва ўзининг мустамлакачилик мақсадларини амалга ошириб берадиган янги етакчиларни етиштириб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Демак Озодлик ва Адолат ҳаракати ичкарисидаги ана шу келишмовчиликлар унинг жипслигига таъсир қилмоқда. У Америка томонидан бошқа исёнчи ҳаракатлардан ажралиб чиққанлардан ташкил қилинган ҳаракатдир. Адолат ва Тенглик ҳаракати ҳамда Судан Озодлик ҳаракати каби европаликларга тобе бўлган бошқа ҳаракатлар ўзини четга олганидан кейин музокараларни олиб бориши ва Давҳа ҳужжатини имзолаши учун бу ҳаракат Америка томонидан ташкил этилди.
Иккинчи: Хартумдаги режимга қарши давом этаётган сиёсий тартибсизликлар. Бу тартибсизликлар охирги пайтда шу даражада тезлаша бошладики бу ҳол режим бошлиғи Умар Баширни тинчлантириш ечимларини излашга мажбур қилди… У нотинч вазиятга тушиб қолиб бу вазият уни Британияга малай етакчилар билан боғланишга мажбур қилди, ҳолбуки у илгари уларни четлатган эди! Бу эса режимда ечимлар тугаганига, унинг қийин ҳолатга тушиб қолганига ва сиёсий вазият унга қарши беқарор бўлиб қолганига далолат қилади.
4 – Европа (Британия ва Франция) бу икки ишдан фойдаланиб қолди ва уни ўзининг Судан жануби мавзусидан четлатилгани ўрнини тўлғазиш имконини берадиган, натижада Дарфур мавзусига ўз ҳукмини ўтказа оладиган ёки лоақал муҳим ечимда ролга эга бўлиб олиши имконини берадиган бир қулай фурсат деб билди. Шунга кўра демак Европа малайлари Судан жанубида Американинг у ердаги нуфузини заифлаштириш ва Американи у ерда банд қилиб қўйиш учун зўр бериб иш олиб боришди. Бу малайлар Дарфурда ҳам – Американи Дарфур муаммоси ечимидан Европани четлатмасликка мажбур қилиш ва ана шундан кейин Европанинг ечим борасида салмоқли раъйи бўлиши учун – янги сиёсий воқени зўрлаб тиқиштириш мақсадида иш олиб боришди. Бунинг Судан жануби ва Дарфур борасидаги тафсилоти қуйидагичадир:
а) Дарфур ҳақида айтадиган бўлсак, охирги пайтда эътиборни тортадиган ривожлар юз берди. Чунки Дарфурдаги баъзи исёнчи ҳаракатлар у ердаги ҳодисаларни кескинлаштирди. Бу ана шу ҳаракатлар 2014 йил феврал ойининг бошида қаттиқ ҳужумларни уюштиришни бошлаган пайтда юз берди. Оқибатда шимолий Дарфур региони пойтахти Фашир нотинч бўлиб қолди, Жанубий Дарфур пойтахти Ньяла ҳам нотинч бўлиб қолди. Бу икки шаҳар аҳолиси қўрқув ва нотинчлик ҳолатида бўлиб қолди. Исёнчилар Фаширдан 60 км. узоқликдаги Товила минтақасини эгаллаганидан кейин шундай вазият юзага келди. Ньяладан 50 км. узоқликдаги минтақада жойлашган 45 қишлоққа ҳам қуролли жамоалар ҳужум қилди. Масалан ахборот агентликларининг хабар тарқатишича, Давҳа келишувини имзоламаган Судан Озодлик ҳаракати ҳамда Озодлик ва Адолат ҳаракати Ҳасканита ва Луайт «Жару Набий» минтақаларига ҳужум уюштириб бу икки минтақани эгаллаб олди. Бу икки ҳаракат Маллитга ва волий Усмон Кабирнинг туғилган жойи Товишага ҳам ҳужум қилди. Дарфур шимоли волийси Усмон Юсуф Кабир жонига қасд қилинди. Суиқасд чоғида унинг ҳайдовчиси ва тан соқчиларидан бири ўлдирилди. «Судан армияси бу ҳужум бўлганини тан олди, уни қоралади, Дарфурдаги исёнчи Судан Озодлик ҳаракати етакчиси Мини Арко Манавининг ёлланмаларини бу уриниши амалга оширишда айблади, уларни тинчлик ва барқарорликка путур етказишга уринишда, шимолий Дарфур вилоятидаги Маллит шаҳри фуқароларини қўрқувга солишда айблади. Ишончли манбаларнинг айтишича Кабир ўтган шанба куни (2014 йил 15 март) исёнчилар ҳужум қилган Маллит минтақасини зиёрат қилган, аҳоли эса уни кутиб олишни рад қилган, у шаҳардан қайтаётган чоғда у тушган автомашиналар колоннаси бир қуролли пистирмага дуч келган». (Саудиянинг ватан газетаси, 2014 йил 18 март). Бир неча давлатлар ҳарбийларидан тузилган тинчлик сақловчи кучларнинг – Америка вакиласи кўрсатиб ўтганидек – бу ҳужумларга тўсқинлик қилолмагани бу ҳодисаларни янада қайноқ ва таъсирли тус олдирди. Чунки бу кучларнинг барчаси ҳам Америкага тобе бўлмай, уларнинг ичида европаликларга тобе бўлган кучлар ҳам бор. Шунинг учун ҳам Америка вакиласи бу кучларнинг ролини ва уларнинг европаликларга тобе исёнчи ҳаракатлар келтириб чиқарган охирги ҳодисаларнинг аланга олишига йўл қўймасликдан иборат ўз вазифасини бажармаганлигини танқид қилди.
б) Судан жанубида эса Дарфур ҳодисалари охирги ойларда инглизлар малайи Рик Мачар Америка малайи Салва Киирга қарши исён кўтарган ҳодисалар билан бир вақтга тўғри келди. Бу исён ҳамон давом этмоқда ва Американи ташвишга солмоқда, Америка унга ҳозиргача чек қўя олгани йўқ…
Шундай қилиб Европа (Британия ва Франция) Давҳа ҳужжати имзоланганидан буёнги нисбий тинчликдан кейин Дарфурда урушни янгидан авж олдириш учун ўзига малай бўлган исёнчи ҳаракатларни ҳаракатга келтирди… Бу ҳаракатлардан Европанинг уларни режалаштиргани аниқ кўриниб турибди. Мақсад Давҳа ҳужжатини имзоламаган ҳаракатларни таъсирли шаклда шерик қилишга ва уларнинг майдонга яна қайтишига кўнишга мажбур қиладиган бир янги сиёсий воқени пайдо қилишдир. Бу исёнчи ҳаракатларнинг европаликлар томонидан тайёрланган режа билан ҳаракатга келганини Судан Озодлик ҳаракати – ахборот ишлари ва умумий алоқалар бўйича Манави қаноти раиси ёрдамчиси Убайда Абдуллоҳ Таишийнинг айтган гаплари тасдиқлаб турибди. У бундай деди: «Ҳаракатнинг Дарфур регионидаги ғалабалари янги сиёсий воқени ўрнатди». (Судан трибун саҳифаси 2014 йил 18 март).
5 – Буларнинг барчаси Американи ўзининг вакиласи орқали Европага Америка Давҳа келишувини яна музокаралар столига қўйишга ва бу ҳужжатни имзоламаган исёнчи ҳаракатларнинг Давҳа ҳужжати бекор қилиниши билан ёки ундаги асосий бандларга ўзгариш киритилиши билан ўзлари учун дарҳол бир «таъсирли» рол бўлиши тўғрисидаги истакларини қабул қилишга тайёр эканини уқтириш учун ана шу баёнотларни беришга мажбур қилди… Ҳолбуки Американинг аслида бу ҳужжатдаги асосий кенг кўламли режаларга маҳкам ёпишиб олгани яхши маълум. Чунки Америка бу ҳужжатни ўзининг Дарфурни ажратиб ташлашга оид лойиҳаси йўлида ташланган биринчи қадам ва бир муҳим ютуқ деб ҳисоблайди. Баёнотдан мақсад эса Давҳа келишувини имзоламаган ҳаракатлар – то бу келишувга бир оз бўяб-бежашлар киритилганидан кейин – уни имзолаш учун келгунига қадар уларни майдонга киритиб туриш учун бир алдовдир, холос. Американинг Дарфурда тинчлик Давҳа ҳужжатидаги кенг кўламли режаларни олиб ташлашни истамаслигини кўрсатиб турган далил Америка вакиласи Пауэрнинг Аддис-Абебада Африка тинчлик ва хавфсизлик конференциясида «Давҳа ҳужжати эскириб, унга асосланиб бўлмайдиган бўлиб қолди…» деб айтган ана шу иборанинг ўзининг расмий баёнотига киритмаганидир. Пауэр бу расмий баёнотни икки кундан кейин чиқарди ва у «Америка ташқи ишлар вазирлиги сайти IIP Digital»да 2014 йил 14 мартда нашр қилинди. Пауэрнинг ана шу конференцияда сўзлаган нутқи Америка ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида одатдагидек нашр этилмади, балки Пауэрнинг ўша конференцияда айтган сўзларини ўз ичига олган бир янги ифодадаги баёнот қўйилди, унда фақат ана шу ибора йўқ! Бу эса сўз ўйини бўлаётганини кўрсатиб турибди. Чунки Пауэр ана шу иборани ўз нутқида айтди, лекин уни ташқи ишлар вазирлигининг сайтида айтмади, уни расмий деб ҳисобланиб қолмаслиги учун айтмади, чунки бу сайтда нашр қилинган нарса Америка идорасининг сиёсатини ифодалайдиган бир расмий мурожаат бўлиб қолади. Шундай қилиб демак Давҳа ҳужжати Америка ютуқларидан бири бўлиб, бу ҳужжат Американи Дарфур масаласига – бу масалада бир ўзи хўжайин бўлиб олиши учун – маҳкам ёпишиб оладиган қилиб қўйди. Бу ҳужжат 2006 йилдаги Абужа келишуви ва 2009 йилдаги адолат ва тенглик ҳаракати билан тузилган доира келишуви каби Европанинг қўли бор келишувларни бекор қилди. Шунинг учун демак Американинг бу ҳужжатдаги асосий бандлардан воз кечиши эҳтимолдан узоқдир. Америка бу ҳужжат ортидан худди Найваша келишувига ўхшаб Дарфурнинг ўз тақдирини ўзи белгилашига оид тўла тинчлик келишувини тузишни режалаштирмоқда.
6 – Суданнинг Америка вакиласи айтган гапларга норозилик сифатида берган баёнотлари бўлиб кўринган нарсага келсак, бу баёнотлар кўз бўямачиликдан бошқа нарса эмас. Буларнинг барчасидан мақсад Америка тўқиган алдовни мукаммалаштиришдир, холос. Америка шу орқали европаликларга ўзини Европа ва унинг малайларини рози қиладиган режани – ҳатто бу режа Судан режимини рози қилмаса ҳам! – тайёрлаётган қилиб кўрсатмоқчи. Бундан мақсад Американинг ростдан ҳам Европани ўз малайларини Давҳа ҳужжати бўйича сўзлашувларда иштирок этишга ундашга чақираётганига ишонишни пайдо қилишдир. Америка агар Европа малайлари бу музокараларни қабул қиладиган бўлишса уларнинг бу келишувни бўяб-бежаш билан банд бўлиб қолишларини, у ерига ўзгартириш киритиш, бу ерига киритмаслик, қабул қилиш ва рад этиш учун узоқ вақт кетишини ва ана шу аснода исёнчиларнинг ҳарбий ҳаракатлари ўтмишга айланмаган тақдирда ҳам тўхтаб, тинчиб туришини яхши билади! Бу музокаралар муҳитини лойқалатмаслик лозим, деган баҳона билан бўлади. Судан режимининг Америка вакиласи гапларидан норози бўлгани бир қуруқ бақир-чақирдан бошқа нарса эмаслигини шу вакиланинг ўзи 2014 йил 14 мартда ўзининг баёнотида билдирган нарсалар аниқ кўрсатиб турибди. Чунки Америка вакиласи ўша баёнотида Судан ҳукуматининг сиёсий диалогга тайёр эканини айтиб, қуролли гуруҳларни тўла тинчлик сиёсий ечимига эришиш мақсад қилинган шу сиёсий диалогда иштирок этишга чақирди. Вакиланинг 2014 йил 14 мартда нашр қилинган баёнотида қуйидагилар келди: «Биз Судан ҳукуматининг январ ойида ўзининг сиёсий диалогга бошчилик қилишга тайёр эканини билдирганини албатта ҳисобга оламиз. Бу диалогда сиёсий қатламдаги барча фаол кучлар ҳамда зўравонликни рад этадиган қуролли жамоалар қатнашади… Биз барча қуролли гуруҳларни, жумладан Судан ҳукумати қўллаб-қувватлаётган ярим ҳарбий жамоатларни ҳам барча зўравонлик ҳужумларига чек қўйишга ва Судандаги қонли низоларни, жумладан Дарфур бўйича сақланиб қолаётган келишмовчиликларни ҳал қилишга доир тўла тинчлик ечимига эришиш мақсад қилинган сиёсий диалогда иштирок этишга чақирамиз…» (Америка ташқи ишлар вазирлиги сайти IIP Digital 2014 йил 14 март). Бу эса Судан режими билан Америка ўртасида тўла келишув борлигини ва Америка ўзини зоҳирда Судан режимига қарши гўё ана шу ҳаракатлар томонида қилиб кўрсатмоқчи эканини, ўзининг гўё ана шу ҳаракатлар ўз ҳужумларини тўхтатиб, Америка назорати остида бўладиган режим билан музокараларга келиши учун режимнинг бу ҳаракатлар талабларига бўйсунишини истаётгандек қилиб кўрсатмоқчи эканини кўрсатиб турибди.
7 – Хулоса: Америка вакиласининг Давҳа келишувига қарши айтган гаплари бир алдов, холос. Мақсад Европа ва унинг малайларини Америка уларни Дарфур муаммоси ечимига шерик қилишни жиддий истаётганига ишонтириш ва Давҳа келишувини Дарфур муаммосини ҳал қилиш учун йиғиладиган гуруҳлар ўртасида барчанинг розилиги билан ва ҳеч қайси тарафни четлатмай муҳокама қилинишига рози эканлигини уқтиришдир… Аслида эса Америка Давҳа келишувидаги асосий кенг кўламли режаларга маҳкам ёпишиб келмоқда ва ўзининг баёнотлари билан ўзини жиддий қилиб кўрсатмоқчи, ўзини Европа ва бу келишувни имзоламаган ҳаракатлар манфаатлари тарафдори қилиб кўрсатмоқчи… Уларни бунга ишонтириш учун ўзининг гўё Судан режими билан келишолмаётгандай кўрсатиб ана шу баёнотларни берди! Шунинг учун буларнинг барчаси –айтиб ўтганимиздек – Европа ва унинг малайларини алдаб, уларни Дарфур муаммосини ҳал қилиш келишуви борасидаги сиёсий музокарага тортиш ва ана шундан кейин исёнчи ҳаракатларни Дарфурдаги ўз қуролли амалиётларини музокаралар муҳитини булғамаслик деган баҳона билан тўхтатишга мажбур қилишдир.
Мусулмонлар масалаларида мустамлакачи кофир давлатларнинг хўжайин бўлиб олгани жуда аламлидир. Бу мусулмонлар юртларидаги золим, малай ҳокимлар кўзи олдида рўй бермоқда. Бу мустамлакачилар Ислом ва унинг аҳлига қарши очиқдан-очиқ макру ҳийлаларни қилишмоқда, мусулмонлар юртларидаги биронта ҳоким бунга йўқ деб қарши чиқишга журъат қилолмаяпти!
«Мана шу. Албатта, Аллоҳ кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи зотдир» [Анфол 18]
23 жумодул-аввал 1435ҳ
24 март 2014м