Матбуот баёноти Қуръони Карим университетида юксак даражада бўлиб ўтган давра суҳбати

562
0

0

Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти аёллар бўлими кампанияси доирасида Аллоҳ тавфиқи ила юксак даражада давра суҳбати ўтказилди. Бу давра суҳбати Ум Дўрмон шаҳридаги Қуръони Карим ва исломий илмлар университетига қарашли Али Абдулфаттоҳ университетидаги талаба қизларни лол қолдирди. Бошиданоқ қизиқиш шу даражада бўлдики, даъватни етказувчи аёллар баъзи пайтларда нашраларни тарқатиш билангина кифояландилар.

Талаба қизлар томонидан кўрсатилган қизиқиш катта бўлди. Шунинг учун суҳбат бўлиб ўтган зал иштирокчиларга тўлди. Ундаги баҳс бошқа барча давра суҳбатлардаги баҳслардан жуда ажралиб турадиган бўлди. Чунки талаба қизлар ақида ва шаръий ҳукмлар бўйича кўпгина шаръий илмларга эга эдилар. Бу эса баҳсни осонлаштирди ва уни юксак даражага кўтарди. Биз Халифаликни тиклаш фарз эканлиги тўғрисида ҳеч қандай эътирозга учрамадик. Лекин воқенинг ҳукмрон бўлиб қолгани табиий равишда талай саволларни келтириб чиқарди. Бу улардаги дарс олиш тариқатининг натижаси эди. Саволлар орасида: Шариат – биз эркинликлар ва демократия замонида яшаётган бўлсак – қандай татбиқ этилади? – деган савол бор эди. Даъватни етказувчи аёллар мусулмоннинг – модомики у мусулмон экан – Аллоҳ динига тўлиқ амал қилиши вожиблигини, балки унга қабул ва таслим вожиблигини баён қилдилар:

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»[Нисо 65]

Шунинг учун Исломга хилоф иш қилган одам Исломий давлатда Исломга тўлиқ амал қилишга мажбур қилинади. Энди агар мусулмон Ислом яроқли эмас деб эътиқод қиладиган бўлса ва иш муртадлик даражасига етиб борса унда ҳукм Росулуллоҳ с.а.в.:

«مَنْ بَدَّلَ دِينَهُ فَاقْتُلُوهُ»

«Кимки динини ўзгартирса уни ўлдиринглар» деган сўзига кўра муртадлик ҳади қўлланади.

Баҳсга қўшилишдан: Ислом давлати Халифаликни қайта тиклашимиз учун биздан ҳозир нима талаб қилинади? – деган табиий савол келиб чиқди. Унга: Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло розилигига ва улуғ ажрга эришиш учун иш олиб бораётган аёллар билан биргаликда Росул A тариқати бўйича ҳаракат қилиш вожиб, деган жавоб бўлди.

Опа-сингилларимиз боғланиб туриш тўғрисида ўзлари ваъда берган талаба қизларга ўзларининг телефон рақамларини бердилар.

Валҳамду лиллаҳи Роббил аламин.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиқаси

аёллар қисми

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here