2014 йилнинг 3 апрел куни тонги соат 5:30лар чамаси Ўш шаҳри Оқ олтин кўчаси 25- уйда истиқомат қилувчи Мамасодиқова Х. хонадонига автоматлар билан қуролланган, бошларига қора ниқоб кийган 20 тача Қирғизистон республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ)нинг ходимлари бостириб киришади. Бу ходимлар бостириб киргач ҳеч қандай ҳужжат ёки рухсатнома кўрсатмай хонадон соҳибаси Мамасодиқова Х.нинг келини Мамасодиқова Феруза 14, 11 ва 2 ёшли балоғатга етмаган фарзандлари билан ётган хонага бостириб киришади ва нима учун келишгани ва нима кераклигини айтмай, автомат билан таҳдид қилган ҳолда, “эркаклар қани? қаерга яширдинг?”, деб бакириб сўрашади. Феруза қайнонасини чақирмоқчи бўлганида, “овозингни чиқарма, бақирма” деб, бутун хонани тинтиб чиқишади. Мамасодиқова Феруза бир оз ўзига келиб олгач, “сизларга нима керак”, деб сўрагач, “эркак керак”, деб жавоб қайтаришади. Хонадан ҳеч нарса ва ҳеч қандай эркакни топа олишмагач, Мамасодиқова Х.ни олдига чиқишади. Хонадон бекасидан барча хоналарни очишни ва хоналар светини ёқиб беришни талаб қилишади. Хонадон соҳибаси уларни талабини бажариб, барча хоналарни очиб, светларини ёқиб беради. МХДҚ ходимлари хоналарни остин-устин қилиб титишади ва ундан ҳам эркаклар қаердалигини сўрашади. Хонадон соҳибаси Мамасодиқова Х. “фарзандларим ҳозир бу ерда эмас, чолим ўлган” деб, жавоб беради ва уларни нима мақсадда келганларини сўрайди. Шунда МХДҚ ходимларидан бири аёлдан фамилияси ва уй рақамини сўрайди. Ўзларини адашганлигини билган қора ниқоблиларни барчаси шошилинч равишда хонадондан чиқиб кетишади ва аёлнинг қўшниси Оқ олтин кўчаси 27- уйда истиқомат қилувчи Абиджонов Муҳаммаджон хонадони томон йўл олишади.
Афғонистон уриши фахрийси, иккинчи гуруҳ ногирони, 62 ёшли Абиджонов Муҳаммаджон хонадонига келган МХДҚ ходимлари кўча эшигини қаттиқ тақиллатишади. Абиджонов Муҳаммаджон тоға кўча эшигини очишга улгурмай МХДҚ ходимлари кўча эшигини тепиб синдириб киришади ва эшик олдида турган Муҳаммаджон тоғани автомат қўндоғи билан уриб йиқитишади. Шундан сўнг улардан учтаси Муҳаммаджон тоғани ҳушидан кетгунча уриб-тепишади.
Бўлиб ўтган ходиса юзасидан хонадон соҳиби Муҳаммаджон тоғанинг рафиқаси Абиджонова Юлдузхон опанинг Қирғизистон республикаси Қийноқ ва бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ва камситувчи муомала ёки жазога қарши миллий марказининг Ўш шаҳри ва вилояти бўйича вакили Х. Норматовга ёзган аризасида жумладан, “ 3 апрел куни соат 5, 6лар чамаси эшик тақиллади. Эрим эшикни очишга улгурмай, улар эшикни тепиб синдириб кириб, эримни автомат билан уриб йиқитишди. Шундан сўнг учтаси тиззасида босиб олиб урди. Калтаклар зарбидан эрим ҳушидан кетди. У киши 62 ёшда, 1976 йилдан буён 2- гуруҳ ногирони. Мен “дод деб, бордим”. Улар (МХДҚ ходимлари) тан олмай эшик тегди деб, тез ёрдам чақиришга рухсат беришмади. Қўшниларни ҳам тез ёрдам чақиришига қўйишмади”, деб ёзилган.
Орадан бир неча соат ўтиб Абиджанов Муҳаммаджон тоғани шаҳар касалхонасига олиб келишади. Бироқ, бўлган воқеадан хабар топган шифокорлар уни касалхонага ётқизишдан бош тортишди. Муҳаммаджон тоғани қон босими кўтарилиб кетгани ва бош чаноғи жароҳатланган бўлишига қарамай тиббий ёрдам кўрсатишмаган.
Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларининг мавжуд қонун-қоидаларни қўпол равишда бузиб, инсон шаъни ва қадр-қимматини оёқости қилиб қўшни хонадонга ва Муҳаммаджон тоғанинг хонадонига келишларидан мақсадлари, Муҳаммаджон тоғанинг фарзанди, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси Абиджонов Ҳакимжон Муҳаммаджоновични уюдирма айбловлар билан қамоққа олиш бўлган.
ДМХҚ ходимлари Муҳаммаджон тоғани уриб-тепиб ҳушидан кеткизишгач, унинг ўғли Ҳакимжон ётган хонага бостириб киришади ва ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаган ҳолда хонани тинтишни бошлашади. Уларни ортидан кирган Ҳакимжоннинг онасини дўқ-пўписалар билан хонадан чиқариб юборишади. Шундан сўнг Юлдизхон опа қўшниларини чақиради. Қўшнилари келганидан сўнг улардан учтасининг гувоҳлигида хонани қайтадан тинтув қилишади. Тинтув соат 10:00га қадар давом этади. Тинтув тугагач Ҳакимжонни қўлига кишан солиб МХДҚнинг Ўш шаҳридаги бошқармасига олиб кетишади.
МХДҚ биносида Ҳакимжонни терговчи Шадибеков Артур тергов қилади ва тушлик қилиш баҳонасида Ҳакимжонни қўлига кишан солиб чиқиб кетади. Соат 12лар чамасида Ҳакимжонни олдига фуқаро кийимидаги иккита МХДҚ ходимлари келиб, ҳеч қадай сабаб ва сўроқ-саволсиз калтаклашни бошлашади. Шавқтсиз қийноқлар ярим соатдан зиёд давом этади. Бу қийноқлар натижасида Ҳакимжоннинг баданида соғ жойи қолмайди ва оғир тан жароҳати олиб, соғлиги ёмонлашади. Унга ҳеч қандай тиббий ёрдам қўрсатилмайди.
Бўлиб ўтган ходиса юзасидан адолат истаган абиджоновлар оила аъзолари Муҳаммаджон тоға, Юлдузхон опа, Ҳакимжон ва бу ходисага гувоҳ бўлган қўшнилар, Оқ олтин кўчаси 22- уйда яшовчи Мамадалиева Дилафруз, шу кўчанинг турли 29- уйида яшовчи Назирова Ҳилола ва 9-уйда яшовчи Ҳакимова Махфузаларнинг Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Ўшда содир бўлаётган бундай қонун бузилишларидан бехабар деб умид қилиб, Ҳарбий прокурор, Қирғизистон республикаси Қийноқ ва бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ва камситувчи муомала ёки жазога қарши миллий марказининг Ўш шаҳри ва вилояти бўйича вакили Х. Норматов ва бошқа идораларга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишмоқда.
Қирғизистон куч ишлатар идоралари сўнгги вақтларда Ислом ва мусулмонларга ва хусусан Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясига нисбатан курашларини кучайтириб бормоқда. Бу курашдан ҳатто аёллар ҳам омон қолишмаяпти. Ўзбекистон режими қамоқхоналарида шавқатсизларча қийнаб ўлдирилган Омонов Ҳамидуллоҳнинг қотилларини топилиши ва жазоланиши учун курашаётган биродаримизнинг қизи 1994 йилда туғилган муслима синглимиз Омонова Зулфия ҳам шундай жабр кўрган аёллар жумласидан бўлиб, Ўш вилояти Ички ишлар бошқармасининг 10- бўлими ходимлари томонидан 31 март куни ҳибсга олинди ва суд бир ой қамоқда сақлаш тўғрисида қарор чиқарди.
ИИВ ва МХДҚ ходимлари учун мусулмон бойлик ортириш манбаига айланиб қолишди. Мазкур куч ишлатар идора ходимлари соқол қўйганлик, турли хил диний оқимларга аъзолик ва яна бошқа айбловлар билан мусулмонлардан йирик миқдорда пул ундиришмоқда. Пул беришдан бош тортган ёки бунга имконияти бўлмаганларни ҳеч бир асоссиз ушлаб туриш, калтаклаш ва бошқа қонун бузилишлар Қирғизистон ва хусусан мамлакатнинг жанубий вилоятларидаги куч ишлатар идоралари учун одатий ҳолга айланиб қолган. Ўзларини топган мана шундай ҳаром пуллари эвазига бола-чақаларини боқиш улар учун арзимас ишдек туюлади. Ҳаром луқма еган фарзанд эса бир кун келиб ҳатто ўз отаси ёки онасига қарши қўл кўтариши, қариган чоғида қаровсиз, хору зор ташлаб қўйиши мумкин. Ота-боболаримиз бекорга луқмаи ҳалол деб айтишмаган ва фарзандлари томоғидан бир луқма бўлса ҳам ҳаром таом ўтиб кетишидан ҳудди ўтдан қўрққандек қўрқишган. Аммо фақат шу кунинигина ўйлайдиган, ҳалолми, ҳаромми фарқи йўқ осон пул топишга ўрганиб қолган куч ишлатар идора ходимлари эса эртасини ўйлашни ҳам хоҳлашмайди.
Қирғизистон аҳолисининг қарйиб 90 фоизи мусулмонлар бўлишга қарамай, Ислом динига қарши курашни кучайтираётган, эркакларнинг номуси бўлган аёлларни ҳам ҳибсга олаётган ёки қамоққа ташлаётган, бу орқали мусулмонларнинг иззат-нафсониятларини қўзғаб исломий Уммат ва ҳукумат ўртасидаги жарликни кенгайтиришга ҳаракат қилаётган кучлар Қирғизистон республикасининг ҳудудий яхлитлигини парчалашга ва мусулмонларни давлатга қарши гиж-гижлаш орқали Украина ёки Сурияда содир бўлаётган курашларни Қирғизистонга кўчиришга ҳаракат қилишмоқда. Бу кучлар йирик давлатлар, хусусан, Россиянинг бераётган арзимас пули эвазига ўз халқи ва давлатини сотишга ҳам тайёр бўлган бир ҳовуч сотқин ва Қирғизистон давлатига қарши бўлган хоинлар тўдасидан иборатдир.
Бугунги кунда Қирғизистонда содир бўлаётган мусулмонларга қарши курашдан ҳукуматнинг ўзига ҳам манфаат йўқ. Чунки Атамбоев бошлаган коррупцияга қарши кураш ва халқнинг турмуш даражасини оширишга бўлган ҳаркатларини ниҳоясига етказишида президент учун тинчлик ва хотиржамлик ўта муҳимдир. Шу сабабли Атамбоев мусулмонларга қарши курашга қўшилмаган деб умид қиламиз.
Энди, бугунги кунда дунёнинг элликдан ортиқ давлатларида фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир исломий партиясига келадиган бўлсак, Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистонда Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилаётгани йўқ. Балки аҳолисининг аксарини ташкил этувчи мусулмонларни яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш орқали Қирғизистондаги исломий Умматни Халифалик давлати сари фикрий етакламоқда холос. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг бугунги кундаги ҳолати Халифалик давлати барпо этиладиган шартларга тамоман мос келмайди.
Халифалик давлати барпо этиладиган давлатнинг ички ва ташқи сиёсатда бирорта ҳам йирик давлат тобе бўлмаслиги, мусулмонлар ва давлат ҳимояси фақатгина мусулмон армияси қўлида бўлиши шарт ҳисобланади. Қирғизистонни ҳозирги ҳолати эса, ҳаттоки мустақил давлат бўлишлик сифатига ҳам мос келмайди.
Шу сабабли Қирғизистон Халифалик давлати барпо бўладиган таянч нуқтаси эмас, балки Халифалик давлати барпо бўлганидан сўнг унинг таркибига қўшиб олинадиган давлатлар сирасига киради. Бу иш эса Аллоҳга осон.
Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон