Украинадаги вазият янада таранглашгани кузатилмоқда. Украина Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, шарқий Славянск шаҳрида украин ҳукумат кучлари билан россияпараст қуроллилар ўртасида тўқнашув юз берган, ҳар икки томондан ҳам талофатлар бор. Отишмаларда камида бир украин зобити ҳалок бўлган.
Украина жанубий шарқидаги вазият тобора жиддийлашиб борар экан, БМТ хавфсизлик кенгаши бу борадашошилинч йиғилиш ўтказди. Бу йиғилиш Украина инқирози бошлангандан буён БМТ хавфсизлик кенгашининг ўнинчи йиғилишидир.
Россиянинг ёпиқ шаклда йиғилиш ўтказиш талабигаБМТ хавфсизлик кенгашигааъзо бошқа давлатларнинг қаршилиги туфайли йиғилиш очиқ шаклда ўтказилди.
БМТнинг Нигериядаги доимий вакили Жой Огву бошчилигида йиғилган БМТ хавфсизлик кенгашигааъзо давлатлар – аввалги йиғилишларда бўлгани каби -ҳар икки тарафларни“атрофлича сўзлашув”, “вазминлик”, “вазиятни тинчлик билан ҳал қилиш” ва “халқаро қонунларга амал қилиш”га чақирди. Бироқ йиғилишда ҳеч қандай қарор қабул қилинмади.
Йиғилиш аввалида сўзга чиққан Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Украинада “Русофобия” тушунчаси ҳукмрон эканлигини олға сурди. Ўз нутқида Украинадаги вазиятни жуда таҳликали эканлигини таъкидлаган Чуркин вазият таранглашувини олдини олиш учун намойишчиларга қарши куч ишлатишни тўхтатиш лозимлигини қайд этди. Чуркинга кўра, Украинада ички урушни олдини олиш учун Ғарбнинг вазиятни ҳал қилиш имкони бор. Шунингдек, Россиянинг бир қанча ноҳақ айбловларга дуч келганлигини айтиб ўтган Чуркин Украинадаги “Свобода” партияси ҳақида “улар 1654 йилда қувин қилиниб, отиб ташланиши керак эди”, деди зарда қилиб.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Повер эса бегуноҳ инсонларнинг ҳаётлари таҳлика остида қолганлиги ва Россиянинг ёлғон хабарлар тарқатиш билан ташвиқот уюштираётганлигини урғулар экан, украиналиклар босқин остида қолганлигини билдирди.Россия элчисининг даъволарига жавобан раддия сифатида гапирган Повер ҳарбий куч ишлатиш инқирозга ечим бўлмаслиги урғулар экан, тарангликни ортишига АҚШ эмас, Россиянинг ўзи сабабчи эканлигини таъкидлади.
АҚШ вакили “Рус аскарларининг Украина чегарасидан ортга чекинганлиги”, “Россия энергетикасининг Украинага қарши қурол сифатида ишга солинмаганлиги”, “Этник озчиликлар Киев ҳукуматининг зулмига дучор бўлганлиги” ҳақидаги Россиянингдаъволари ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
Повер 14 апрел якшанба куни АҚШнинг Украина учун 1 млрд. долларлик қарз ажратганлиги ва бунинг Украина халқига фойдали бўлишини алоҳида маълум қилди. Келгуси ҳафтада президент маслаҳатчиси Жо Байденнинг Украинага сафар қилишини тилга олган Повер АҚШнинг Украина иқтисодини кучайтириш учун унинг халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан келишувини қўллаб қувватлашини бидирди.
Британиянинг БМТдаги доимий вакили Марк Лиолл Грант ҳам Украина инқирозини ўта таҳликали вазиятда эканлигини билдириб, Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “унинг охирги юз йилликдаги энг қоронғу кунлари”, дея таърифлади.
Украинанинг БМТдаги доимий вакили Юрий Сергейев эса бу борада Украина ўз позициясига эга эканлигини билдирди.
“Қрим сценарийси Украина шарқида такрорланишига йўл қўймаймиз”, деди у.
Франциянинг БМТдаги доимий вакили Жерар Аро ҳам Россиянинг Украина шарқида Қримда кечган айни сценарий такрорланаётганини тилга олиб ўтди.