Қирғизистон республикасининг Қийноқ ва бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ва камситувчи муомала ёки жазога қарши миллий маркази директори Бақит Рисбеков 15 апрел куни бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари, конуституцион қонунчилик ва давлат тузилмаси бўйича парламент қўмитаси йиғилишида хабар қилишига кўра, кўп ҳолларда қийноқлар ИИВ ходимлари томонидан қўлланилади.
Унинг хабар қилишича, қийноқлар МХДҚ, Жазони ижро этиш бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан қўлланилмоқда.
“Кўпинча қийноқлар, хизмат поғоналаридан кўтарилиш, мукофот пули, ташаккурнома каби рағбатлантиришларга эга бўлиш учун, очилган жиноятлар кўрсаткичини ошириш ҳамда очилмай қолган жиноят ишларидан қутулиш мақсадида ички ишлар ходимлари томонидан қўлланилмоқда”,- деди Рисбеков.
Рисбековнинг белгилашича, 31 октябрда нишонланадиган милиция кунида ИИВ раҳари Абдулла Суранчиев журналистларнинг айрим саволларига жавоб бера туриб, ички ишлар органлари тизимида қийноқ қўллаш ҳолатлари мавжудлигини тан олди.
“Суранчиев кузатувчилар хотирасидаги, ички ишлар органларида қийноқлар қўлланиши мавдудлигини ошкора тан олган биринчи ИИВ раҳбаридир. Агар вазир мамлакатдаги хал қилувчи раҳбарлардан бири эканлигини, Ички ишлар вазирлиги эса давлат тузилмасида асосий ўринни эгаллашини ҳисобга олинадиган бўлса бу жуда ҳам катта воқеа. Бундан ташқари мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг маълумотига кўра, улар томонидан аниқланган қийноқлар қўлланиши ҳолатларини 90 фоизига яқини ИИВ ходимлари ҳиссасига тўғри келмоқда”,- деди миллий марказ директори Рисбеков.
Туркистон:
2013 йилда Қирғизистон бўйича 265та қийноқлар қўлланиши бўйича ариза ва мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатла бўйича 18та жиноят иши қўзғатилиб, 10та иш судга жўнатилган. 245та ҳолатда жиноят иши қўзғатилиши рад этилган.
Бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган демократик давлатларда ва хусусан Марказий Осиё республикаларида қийноқлар қўлланиши одатий ҳолга айланиб қолган. Бу қийноқлар натижасида айбсиз одамлар ҳам қилмаган жиноятларига иқрор бўлишга ва “емаган сомсалари учун пул тўлашга” мажбур бўлишади.
Демократияни даъво қиладиган мазкур давлатларда ҳуқуқни мухофаза қтлувчи органлар “ҳар бир инсон айбдор, токи айбсизлиги исботлангунга қадар” принципи асосида иш олиб боришади. Уларни қўлига тушган инсон то ўзининг айбсизлигини исботлангунга қадар қанчадан-қанча қийноқларга, таҳқирлаш ва камситувчи муомалаларга бардош бериш керак бўлади. Бундай “айбсизлик” чиғириғидан ўтгунга қадар инсон ўз соғлигидан ажраб бўлади.