Умму Дўрмон фазовий телеканали: «Пайғамбарлик минҳожи асосида” теледастури

173
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Умму Дўрмон фазовий телеканали: «Пайғамбарлик минҳожи асосида” теледастури

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими ўз сайтлари ва саҳифаларидан фойдаланувчиларига Умму Дўрмон фазовий телеканали орқали «Пайғамбарлик минҳожи асосида» номли теледастурни тақдим этаётганидан ғоят мамнун. Ушбу ҳафталик сиёсий дастурда Судан ва исломий юртлар саҳнидаги воқеалар ривожлари ҳақида сўз юритилади. Дастурда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг таниқли муфаккир ва сиёсатчилари қатнашиб, ўз маърузалари орқали асосий муаммоларни диққат билан чуқур тадқиқ қилишга, уларнинг моҳиятини, туб илдиз ва сабабларини ўрганишга тўхталиб ўтадилар ҳамда буюк Ислом ақидаси асосида туб ечимларини тақдим этадилар. Зеро, бу ақида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали Ислом тузуми ва шариатини татбиқ этиш билан мусулмонлар дилларида яшовчи ақидадир.

Умму Дўрмон телеканали Арабсат «Бадр-4» сунъий йўлдоши орқали эфирга узатилади. Канал частотаси 12034 – кодлаш 27500 – 5\6.

Кўрсатувлар ҳижрий 1443 йил 3 муҳаррам, милодий 2021 йил 11 октябрдан эътиборан, ҳар чоршанба, Судан вақти билан кечки соат саккизда, Мадинаи Мунаввара вақти билан кеч соат тўққизда берилади.

Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here