Қирғизистон парламентидаги кўпчилик коалиция Бош вазир ва ҳукумат таркибини маъқуллади

627
0

 2063Қирғизистон Республикаси Жукорку Кенешининг ҳукмрон коалицияси 2 апрелда Жўўмарт Ўтарбаевнинг Қирғизистон Бош вазири лавозимига номзодини, шунингдек ҳукуматнинг дастури, тузилиши ва таркибини қўллаб-қувватлади.

Маъқулланган ҳукумат таркиби:

– бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Тайирбек Сарпашев;

– бош вазирнинг иқтисод ва инвестициялар бўйича ўринбосари — Валерий Дил;

– ижтимоий блок бўйича бош вазир ўринбосари — Элвира Сариева;

-бош вазирнинг хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва чегара масалалари бўйича ўринбосари — Абдираҳмон Маматалиев;

– маданият, туризм ва ахборот вазири — Камила Талиева;

– мудофаа вазири — Абибила Кудайбердиев.

Қолган вазирликларни айни пайтда уларни вақтинча эгаллаб турган раҳбарларнинг бошқариши таклиф қилинди:

– иқтисод ва монополияга қарши сиёсат вазири — Темир Сариев;

– ички ишлар вазири — Абдилда Суранчиев;

– соғлиқни сақлаш вазири — Динара Сағинбаева;

– маориф ва фан вазири — Қанатбек Садиқов;

– ёшлар, меҳнат ва бандлик вазири — Алиясбек Алимқулов;

– транспорт ва коммуникация вазири — Қалиқбек Султанов;

– адлия вазири — Алмамбет Шиқмаматов;

– ижтимоий ривожланиш вазири — Кудайберген Базарбаев;

– молия вазири — Ольга Лаврова;

– қишлоқ хўжалиги ва мелиорация — Таалайбек Айдаралиев;

– энергетика ва саноат вазири — Ўсмонбек Артиқбаев;

– ташқи ишлар вазири — Эрлан Абдилдаев;

– фавқулодда вазиятлар вазири — Қубатбек Бўронов;

– миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси раиси — Бусурманқул Табалдиев.

Номзодларни тасдиқлаш 3 апрелда Жуконку Кенешда очиқ овоз бериш йўли билан бўлиб ўтади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here