Қирғизистон Тожикистон билан чегараларини очди

513
0

02

Қирғизистон республикаси давлат чегара хизматининг раиси Раимберди Дуйшенбиевнинг 31 март душанба куни Боткен вилоятига уюштирган хизмат сафари вақтида айтган сўзларига кўра, Қирғизистон Тожикистон билан чегераларини очди.

Хабар қилинишича, Қирғизистон Тожикистон сўровига асосан қирғиз-тожик чегарасидаги айрим назорат ўтказиш пунктларини очган.

“Бордоба-автойўл” ва “Қорамиқ-автойўл” назорат ўтказиш пунктлари тўлиқ очилди. “Қайрағоч-автойўл” ва “Қулунди-автойўл” назорат ўтказиш пунктлари ўз фаолиятларини чекланган ҳолда юргизмоқдалар. Мазкур пунктлардан фақат пиёдалар ўтишига рухсат берилган. “Қизилбел-автойўл” ўтказиш пункити ҳозирча ёпиқ”, -деди чегара хизмати раиси.

Дуйшенбиевнинг сўзларига кўра, Тожткистон ҳукуматининг расмий сўровидан сўнг шундай қарорга келинган. Икки давлат фуқарлари учун ёпиқ бўлган назорат ўтказиш пункитидан учунчи давлат фуқаролари ҳеч қандай чекловларсиз ўтказиб келинган.

Шу йилнинг 11 январ куни Боткен вилояти Боткен туманида қирғиз-тожик чегарачилари ўртасида отишма бўлиб ўтган ва шу сабабли чегаралар вақтинчалик ёпиб қўйилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here