Музокара яна натижасиз якунланди

618
0

03

АҚШ давлат котиби Жон Керри якшанба куни Парижда Россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди. Аммо Украина масаласини ҳал қилиш мавзусида икки бош вазир ўртасида кечган музокара яна натижасиз якунланди.

Керри учрашув ортидан берган баёнотда Россия билан бир фикрга кела олмаганлигини билдирди.

“Украина устида бўладиган ҳақиқий келишим шундан иборатки, унга кўра, чегарада кенг бир шаклда ҳарбий тартибсизлик уюштирган рус армияси ортга қайтиши ва бу иш мутлақо ёпилиши лозим. Мен ҳарбий кучлар мавзусида жиддий андишамни бу кеча Россиялик ҳамкасбимга билдирдим. Биз бу ҳарбийлар қўрқув ва тинчсизлик келтириб чиқараяпти деган фикрдамиз”, деди Керри.

Сергей Лавров эса учрашувдан сўнг рус матбуотига берган баёнотида Москва ва Вошингтон Украина масаласини ҳал қилиш учун Украина ҳукумати ва халқи билан ишлаш мавзусида бир фикрга келганлигини билдирди.

Бу учрашув АҚШ проезиденти Барак Обама билан Россия президенти Владимир Путин телефон орқали сўзлашув олиб боргандан кейин бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, АҚШ раҳбари Саудия Арабистонига борган пайтда Президент Путин унга телефон қилиб Украина борасида гаплашган ва икки мамлакат раҳбарининг телефон мулоқоти бир соат давом этган. Обаманинг Путиндан қилган талаби Керрининг юқоридаги талаби билан бир хил бўлгани айтилади хабарда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here