Жокорку Кенешда янги коалиция ташкил этилди

494
0

04

Жокорку Кенешда парламентда кўпчилигини ташкил этувчи янги-эски коалиция қайтадан ташкил этилди.

31 март куни “ҚСДП”, “Ата Мекен”, “Ар Намис” фракциялари етакчилари Чинибой Турсунбеков, Ўмурбек Текебаев ва Феликс Куловлар коалиция келишувига имзо чекдилар.

“Республика” фракцияси мазкур коалицияга кирмасликка қарор қилди, чунки, унинг аъзоларининг сўзларига кўра, фракция томонидан қўйилган янги ҳукумат таркибини ташкил этишда қайси партияга мансублигидан қатъий назар илгари сурилаётган номзодларни касбий маҳорати, тажрибаси ва ишбилармонлиги асосида юмшоқ рейтинг йўли билан сайлашлик шарти қабул қилинмаган. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here