Жокорку Кенеш депутати Дастан Бекешев интернет ижтимоий тармоғидаги ўзи саҳифасида хабар қилишича, Россиянинг “НК Роснефт” компанияси президенти Игор Сечин ва Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Жоомарт Ўтарбоев ўртасида “Манас” халқаро аэропорти акцияларини 51 фоизини сотиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашган.
Қирғизистон парламенти депутати Достон Бекешев, “Манас” халқаро аэропорти акцияларини 51 фоизини сотиш тўғрисидаги меморандумга имзо қўйган амалдорларнинг тутган мавқеларидан ҳайратда эканлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, у ҳукуматнинг бундай қарорига бутунлай қарши. “Биз стратегик корхоналарни сотиш ҳуқуқига эга эмасмиз. 2014 йил 19 феврал куни Қирғизистон ҳукумати ва “НК Ростнефт” компанияси ўртасидаги “Манас” аэропорти акцияларини сотиш бўйича мемориандумга имзо чеккан Бош вазирнинг биринчи ўринбосарининг тутган позицияси ҳайрон қоларли. Бизнинг ҳукумат масалан, инвестор ўз сармоясини ётқизиши ва фойда олиши мумкин бўлган қўшма кархона ташкил этиш каби ҳамкорликни бошқа йўлларини кўриб чиқишни хоҳламаслигини тушиниб бўлмайди. Аэропорт бу – фойда келтирувчи стратегик корхона, бундай корхона барқарор ва муваффақиятли ривожланиш имкониятларига эга. “Манас”ни хорижий компанияга мулк сифатида ўтказиб бериш орқали дунё билан бўлган алоқани йўқотиб қўямиз”, – деб ҳисблайди Достон Бекешев.
Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, “Ростнефт” компанияси “Манас” ва “Ош” аэропортларида йирик халқаро трансконтинентал хабларни барпо этиш учун мақсадли сармояларни киритиши, имтиёзли нарҳларда авиация ёнилғиларини етказиб бериши, аэропортларни замонавийлаштириши ва қайта шакиллантириши ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаши зарур бўлади.
Туркистон:
Россиянинг Қримни харбий босиб олиши, дунё халқаро сиёсатининг асослари дарс кетаётганини ва яқин келажакда дунё системаси хам, унинг гиополитик чегараларида хам катта ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини англатади. Россия атрофидаги давлатларни ушлаб қолишга қаттиқ харакат қилиши табиий хол. Халқаро сиёсатда, сиёсий, иқтисодий, сақофий ва харбий томонлардан заиф давлатларни мустамлака қилиш усуллари мавжуд. Путин ўзининг иқтисодий реформалари остида Россияни бугунги холатига олиб келди. У Ғарбдаги рақиблари билан сиёсий томондан рақобатлаша олмайди.- халқаро ташкилотларнинг деярли барчаси уларнинг тасарруфи остида. Иқтисодий томондан хам Россия уларнинг бирортасига рақиб бўла олмайди, – Путин Россиянинг нафақат ишлаб чиқариш тармоғини, балки бутун системани ўзининг миллийлаштириш реформаларини амалга ошириш жараёнида ишдан чиқарди. Сақофий томонидан Россия СНГ давлатларининг маълум қисмида таъсирга эга. Қримни ишғол қилишда шу қуролини хам ишга солганига гувох бўлдик. Украинанинг деярли ярмида сақофий таъсири кучли. Абама ва бир қатор Ғарб давлатларини шу нарса ташвишлантираёигани сезилиб турибди.
Қирғизистон хам Россиянинг сақофий мустамлакасидан қутула олгани йўқ. Россия шу таъсиридан фойдаланиб KABARLAR.KG ахборот агентлиги тарқатишича 19.03.2014й Бишкекда, Россияда Жириновский бошқарган СДПК партиясининг ташаббуси билан ахборот баёноти бўлиб ўтди. Унда Қирғизистонни Россияга қўшиб юбориш масаласи хам илгари сурилди. Биринчи этапда иккала давлат фуқоролигини тасдиқловчи хужжатларга йўл очиш лоихаларини ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди. Жериновский вакилининг айтишича бу харакатлар Путин билан маслахатлашилган эмиш. Демак Қирғизистонни хам яқин келажакда Қрим сценарийси бўйича босиб олиш учун замин яратишмоқда. Охирги пайтларда хар хил сиёсий аналитиклар томонидан, халқаро системада Россия билан бир томонлама алоқа қилишга ўтиш лозимлиги хақида гаплар айтила бошланди. Бу фақат Қрим сингари Россиянинг худудига ёки мутлоқ оталиғига ўтиш билан амалга ошади. Бу эса унинг колонияси бўлишимизни англатади. Бошқача йўл билан яъни мустақил холида Қирғизистон бу ишни амалга ошира олмайди.