Пан Ги Мун: Сурия инқирози қачон тугайди?

484
0

imagesБМТ бош ассамблеясида Суриядаги охирги вазиятлар ва Женева конференциясининг келажагига алоқадор масалалар борасида норасмий йиғилиш ташкил қилинди.

Аввал очиқ ўтказилиши режалаштирилган, аммо кейинчалик ёпиқ ҳолда ўтказилган йиғилишда нутқ сўзлаган БМТ бош котиби Суриядаги вазиятдан ташвишда эканлигини билдирди.

“БМТ хавфсизлик кенгаши ва БМТ бош ассамблеясининг кўз ўнгида Сурияда юз минглаган инсонлар ҳаётдан кўз юмди. Миллионлаган сурияликлар қочқинларга айланди. Шаҳар ва қишлоқлар ер билан яксон қилинди. Дунё маданият меърослари хатар остида қолди”, деди бош котиб.

Ҳаводан ташланган оғир бомбалар оддий фуқароларнинг ҳаётига зомин бўлаётганлигини урғулаган Пан Ги Мун “бу инқирозни ҳарбий йўллар билан ҳал қилиш мумкин эмаслигини айтаётганларнинг ўзлари сиёсий ечимга етишни қийинлаштирмоқда”, дея қайд этди.

Пан Ги Мун Сурия масаласи бўйича махсус вакил Лаҳдар Браҳимийнинг Женева-3 конференциясини ташкил қилиш талабига ўз муносабатини билдирар экан “яна қанча конференция ўтказишимиз керак? Уруш сабабли тўкилган қонлар ҳақида маълумот бериш учун яна қанча йиғилиш ўтказишимиз керак? Сурияда кечаётган фалокатларни ёритиш учун ишлатадиган сўз қолмади. Халқаро ҳамжамиятларнинг баҳоналари қачон тугайди? Қачон улар бу инқирозни тўхтатиш учун ҳаракатга келади?”, деди сўроқ оҳангда.

Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башшар Жаъфарий йиғилиш давом этаётган бир пайтда мажлис залини тарк этиб, БМТ бош котиби матбуот анжумани ўтказиши учун тайёрланган курсига ўтириб баёнот берди.

Мажлисда “террористлар” (Асадга қарши жиҳод қилаётган мужоҳдлар) ҳақида ҳеч сўз юритилмаганлигидан норози бўлган Жаъфарий БМТни Сурия борасида тарафкашликда айблади. Унинг баёноти узоқ давом этар экан, журналистлардан бири Суриядаги сайлов ҳақида савол бериш истаги борлигини билдирди. Бундан ғазабланган Жаъфарий журналистларни ҳақоратлаб “бу менинг матбуот йиғилишим, эшитишни истамаганлар йўқолсин”, деди.

Журналистларнинг сўровларига эътибор бермай ўз баёнотини давом эттирган Жаъфарий бу курси БМТ бош котиби учун тайёрланганлиги ва бу ўриндиқ Пан Ги Мунга тегишли эканлигини айтган журналистга “Сен ҳали ҳам шу ердамисан”, дея ўшқирди.

1 COMMENT

  1. ﺍﻮُﺗﻮُﻣ ْﻞُﻗ ِﻆْﻴَﻐﻟﺍ َﻦِﻣ َﻞِﻣﺎَﻧَﻷﺍ ْﻢُﻜْﻴَﻠَﻋ ﺍﻮُّﻀَﻋ ﺍْﻮَﻠَﺧ ﺍَﺫِﺇَﻭ ِﺭﻭُﺪُّﺼﻟﺍ ِﺕﺍَﺬِﺑ ٌﻢﻴِﻠَﻋ َﻪَّﻠﻟﺍ َّﻥِﺇ ْﻢُﻜِﻈْﻴَﻐِﺑ “Өздөрү жалгыз калышканда силерди жаман көргөнү себептүү бармактарын тиштешет. (Эй Мухаммад, аларга): «Ушул душмандыгыӊар менен өлүп кеткиле!” – деп айткын!”

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here