Россия “Катта саккизлик”дан ҳайдалди

507
0

32nd_G8_Summit-3Россия президент Владимир Путин Қрим Республикасини Россия Федерацияси таркибига қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолаш тўғрисида фармойиш берди.

 Россия президенти 16 март куни ўтказилган референдумга асосан Қримнинг мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди. Россия президентининг бу қарорига жавобан “Катта саккизлик” давлатлари сафидан ҳайдалди.

 Россиянинг G8 – “Катта саккизлик”даги аъзолиги тўхтатилди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Europe 1 радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилди.

 Россиянинг “Катта саккизлик”дан ҳайдалашига Украина борасида тутган позицияси сабаб бўлди. Эндиликда “Катта еттилик”ка айланган халқаро клуб аъзолари бугун кечқурун йиғилиш ўтказади.

 Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари Сочи шаҳрида “Катта саккизлик” давлатлари – АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Канада, Япония ва Россия иштирокида саммит ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Украинадаги инқироз борасида Россия тутган йўл сабаб G8 саммитига тайёргарлик тўхтатиб қўйилган эди.

1 COMMENT

  1. InshaAlloh Putin xor bo’ldi huddi Abu Lahab kabi chunki u musulmonlarga zulm qilishda Abu Lahab kabi ish olib borgan edi.
    Lekin Alloh Taolo Abu Lahabni xor qildi va unga ergashganlarni ham xor qilajak InshaAlloh.
    Mo’minlar esa bu ishdan to’g’ri xulisa chiqarib yagona aqida asosida birlashib Payg’ambarlik minhoji asosidagi Halifalik davlatini tiklash uchun harakat qilishlari kerak.
    InshaAlloh bu Allohning nusrati yaqinligining bir belgisidir

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here