“Ата Мекен” фракцияси коалициядан чиқди

531
0

 listing_original_13660226515833068645  “Ата Мекен” партиясининг парламент фракцияси кўпчилик коалициясидан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда “Ата Мекен” фракциясидан Жокорку Кенеш депутати Жоомарт Сапарбаев 18 март куни мақлум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббусни фракция аъзолари бир овоздан маъқуллашган.

 Парламентдаги кўпчилик коалицияси учта фракция –“ҚСДП”, “Ата Мекен” ва “Ар-Намис”дан ташкил топган эди. Агар бирор фракция коалициядан чиқадиган бўлса, бу коалиция томонидан ташкил этилган ҳукуматнинг истеъфога чиқишига олиб келади.

 Парламентдаги кўпчилик коалицияси етакчиси Феликс Куловнинг айтишича, кўпчилик коалициясидан чиқиш тўғрисида “Ата Мекен” фракциясидан расман ариза келиб тушмаган.

 Куловнинг сўзларига кўра, “Ата Мекен” фракцияси етакчиси уни йиғилиш бошлангунга қадар бу қарорни қабул қилиш тўғрисида хабардор қилган.

 “У менга, бу қарор ҳукуматнинг фаолияти билан боғлиқ эмас, ҳукумат қониқарли ишлади, аммо бош вазирга айрим саволлар бор, деб айтди”, – деди Феликс Кулов.

 Кулов, Жокорку Кенеш регламентига мувофиқ, коалиция етакчиси сифатида фракциянинг расмий қарорини олиши кераклигини эслатиб ўтди.

 “Агар мен бундай қарорни бугун оладиган бўлсам, у ҳолда бугунни ўзида коалиция тарқатилгани ҳақида эълон қилишим керак бўлади. Сўнг қабул қилинган қарор ҳақида президентга мактуб жўнатишим зарур. Президент эса уч кун мобайнида фракциялардан бирига коалиция ташкил этишни топшириши зарур. Байрамга қадар биз бош вазир сайлай оламиз деб ўйлайман”, – деб айтиб ўтди Феликс Кулов.

 18 март куни кечга яқин парламентдаги кўпчилик коалиция етакчиси Феликс Кулов, ўз номига “Ата Мекен” фракциясидан расмий қарор келибтушганлиги ва у коалицияни тарқатиб юборилганини эълон қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here