Синддаги болаларнинг азиз жонларини ҳимоя қилишга ёлғиз Халифалик давлатигина қодир

505
0

maxresdefaultМатбуот баёноти

Синддаги болаларнинг азиз жонларини ҳимоя қилишга ёлғиз Халифалик давлатигина қодир

2014 йил 10 март душанба куни «Рейтер» ахборот агентлиги, «Би-Би-Си» радиоси ва бошқа ахборот воситалари Покистоннинг Синд вилоятидаги Сарбаркон минтақасида охирги ойлар ичида ўнлаб болаларнинг ҳалок бўлгани тўғрисида хабар тарқатди. Хабарга кўра, бу болалар тўйиб овқатланмасликдан ҳамда очарчиликка сабаб бўлган қаттиқ қурғоқчилик оқибатида келиб чиққан бошқа касалликлардан нобуд бўлишган. Шунингдек, маҳаллий ахборот воситалари хабарига кўра, айни минтақада ўтган уч ой мобайнида болалар ўлими ҳолати қарийб 140тага етган. Ҳисоботларда айтилишича, бу қурғоқчилик 900 минг кишига зарар етказган бўлса, улардан ўн минглаби тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Покистон бош вазири Навоз Шариф душанба куни ушбу зарар кўрган минтақани зиёрат қилди ва минтақа аҳолисига 10 миллион доллар қийматида ёрдам беражагини билдирди. Уларга қуруқ ваъдалар бериб, «Бу ердаги одамлар яқин орада ўз уйларига қайта оладиган бўладилар ва бу минтақа албатта гуллаб яшнайди», деди.

Дарҳақиқат, бирин кетин ҳокимиятга келаётган, бошқарувга яроқсиз бўлган илмоний етакчилар табиий офатни инсоний бўҳронга айлантириб юборишди. Аслида, капиталистик абгор иқтисодий сиёсат, ресурслардан оқилона фойдалана билмаслик, қишлоқ ҳўжалигига етарли маблағ ажратмаслик ҳамда юрт бойликларини нотўғри тақсимлаш Синднинг Сор районида фуқаролар ҳаётига таъсир қилган қурғоқчилик даврини баттар мураккаблаштириб юборди. Бу ишлар – хоҳ демократ ва хоҳ диктатор бўлсин фарқсиз – фақат шахсий манфаатларни кўзлаган коррупциячи ҳоким ва ҳукуматлар томонидан содир этилди. Чунки минтақада соғликни сақлаш муассасаларининг етишмаслиги ва ҳаддан зиёд қашшоқлик, асосан шу икки нарса мана шундай муаммони янада қийинлаштирувчи вазиятни юзага келтирди. Бундан ташқари, зарар кўрган минтақаларга ёрдамларнинг кеч етиб боришига айни ёрдамларни ташувчи транспорт ширкатларининг иш ҳақлари бир неча йилдан бери берилмай келаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Шу соҳа маъмурияти мутасаддийлари транспорт ширкатларига кечиктириб берилган ҳақлар 60 миллион рупига етганини тан олди.

Масаланинг муҳим томони шундаки, агар юрт ўткир назарияга эга, узоқни кўра биладиган, ўз халқларига чин дилдан ташвиш қиладиган раҳбарлар томонидан бошқарилганда эди, олдиндан етарли муносиб тайёргарликлар ва тадбир чоралар кўриш орқали бугунги бундай инсоний офатларни олдини олиш мумкин бўларди. Шунинг учун бу болаларнинг ўлими жавобгарлиги албатта, собиқ ва ҳозирги ҳукуматлар ва илмоний режимлар зиммасига тушади. Ҳолбуки, бу ҳукуматлар бундай табиий офатларни идора қилиш тажрибаси билан машҳур эдилар. Бунинг устига, Покистондаги ушбу ҳукмрон элита қурғоқчилик бошланганига бир неча ойлар ўтганига ва ўнлаб инсонлар йўқолганига қарамасдан, айни бўҳроннинг хавфлилиги ва кучлилигини ҳали-ҳамон англаб етгани йўқ, бу эътиборсизлик эса жиноят саналади. Ахир, фуқароларга кўмак ва ёрдам кўрсатувчи масъул ва ташкилотлар бу минтақага дарҳол етиб келишлари керак эмасмиди?! Бироқ Уммат шундай ҳукмдорлар билан балоландики, унинг фарзандлари очликдан ҳалок бўлаётган бир пайтда, бу ҳукмдорлар энг қиммат ва тансиқ таъомлар тановул қилишиб, дабдабали ҳаёт кечиришмоқда. Бундан ташқари асосий табиий ресурслари қишлоқ хўжалик ерларини ва сувларни ташкил қилувчи, буғдой, шоли, сут, шакарқамиш, нўхот етиштириш бўйича дунёда энг катта давлатлардан бири саналувчи шу юрт халқининг қийинчиликдан, қашшоқликдан, тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётгани йиғлатадиган ҳол эмасми?!

Шубҳасиз, ёлғиз Халифалик давлатигина Синддаги ва бутун дунёдаги болаларнинг азиз жонларини ҳимоя қилишга қодир. Дарвоқе, Исломий бошқарув даврида Ҳинд Ярим Ороли қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кони эди. Дунё ялпи маҳсулотининг 25 %ини ишлаб чиқарарди. Бу эса соғлом исломий иқтисод низоми татбиқ этилиши ва қишлоқ хўжалик сиёсати тўғри олиб борилиши шарофатидан бўлган. Халифалик давлати бойликлари мана шундай даражага етиб борган ва шу боисдан у бошқа халқлар бошига табиий офатлар етган пайтда уларга ёрдам кўрсатишга қодир бўлган. Масалан, ўн тўққизинчи асрда усмонийлар халифалиги давлати Ирландияда юз берган машҳур очарчилик даврида у ерга озиқ-овқатлар юкланган учта йирик кема юборган. Шу боис, фақат Халифалик давлатигина исломий қонунларни тўла ва умумий тарзда татбиқ этади, айнан шу давлат Умматга обод фаровон ҳаётни амалда олиб кела олади. Буни амалга ошириш учун Халифалик ерларни ҳар томонлама ўзлаштиради, Ислом дунёсидаги улкан бойликларни бутун Умматнинг манфаати учун ишлатади ҳамда бу бойликлар бир сиқим олигархлар қўлида йиғилиб қолишига йўл қўймайди. Бу ўз халқига нисбатан юксак жавобгарликни ҳис қила олган холис етакчилар бошқаражак давлатдир. Улар иккинчи халифа Умар ибн Хоттоб G мисолидаги етакчилардир. Зеро, Умар ибн Хоттоб кул йилида (Бу йилнинг кул йили деб номланишининг сабаби, ўша пайтда ёмғир ёғмай қўйганидан ер шамолда тўзиб кетадиган қора кулга ўхшаб қолган экан. Бошқа бир ривоятда айтилишича, очликдан одамларнинг ранги кулга ўхшаб қолган) Араб Ярим Ороли қаҳатчиликка учраган пайт, катта шаҳарлардан ёрдам сўрайди. Шунда унга Мисрдаги волийси Амр ибн Ос Нил дарёси билан Қизил денгиз ўртасидан канал қазиб ўтказиш маслаҳатини беради ва унга – агар сиз Мадинадаги озиқ-овқат нархи Мисрдаги нарх каби бўлишини истасангиз, мен Мисрга дарё очиб бераман, дея мактуб ёзади. Умар жавоб мактубида – шундай қилинг ва буни тезлаштиринг, дейди. Миср аҳли бўлса бунга эътироз билдириб, бу Миср хирожини синдириб, вайрон қилади, дейди. Шунда унга Умар яна мактуб ёзиб, Аллоҳ Мадина ободонлиги ва у ерда вазият изига тушиши йўлида Мисрни хароб қилса ҳам, шу ишни тезлаштиринг, дейди. Натижада, Мадинадаги нарх-наво Мисрдаги нарх-наво билан баробар бўлади ва бу Мисрга зарар етказмайди, балки уни обод қилади. Рамод (кул) йилидан кейин Мадина аҳли бошқа қаҳатчилик кўрмайди. Умар ибн Хоттоб ушбу очарчилик даврида ўз саломатлигини йўқотиб, ўзидан саломатлигига эътибор қаратишини талаб қилишганда ҳам – Аллоҳ ҳаққи, то одамлар ёғ емас эканлар, мен ҳам емайман, дер эди. Шунингдек, у фуқарога етган нарса менга ҳам етмаса, қандай уларга қайғура олишим мумкин, дерди.

Синд болаларига кўрсатилиши лозим бўлган ўхшаши йўқ етакчилик мана шу.

Доктор Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аъзоси

уяли телефон: 0096171724043

Факс: 009611307594

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

1 COMMENT

  1. Хақиқий адолат Аллоҳнинг хукмларидадир, бу хукмларга бўйсуниб яшаш
    мусулмон умматини юксак даражаларга олиб чиқади. Бугун мана шу хукмларни
    олий қилиш учун Халифалик Давлатини тиклашга харакат қилиш замонидир.
    Бу харакатлар натижасида албатта келажак авлодларимиз бизлардан
    миннатдор бўлади ва Аллоҳнинг улуғ ажрларига эга бўламиз. Бизларнинг икки
    дунё саодатимиз мана шу эмасми биродарлар?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here