Бангладеш бош вазирасининг истеъфо бериб, хорижга қочиб кетиши

5477
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Бангладеш бош вазирасининг истеъфо бериб, хорижга қочиб кетиши

Савол:

2024 йил 5 август куни Бангладеш бош вазирасининг истеъфо бериб, хорижга қочиб кетганлиги эълон қилинди. Бу давлат секторида талаб қилинадиган иш ўринлари учун қабул қилинган квота тизимига қарши ўтган ой бошидан бери бўлаётган норозилик намойишлари ортидан рўй берди. Ҳукмрон партия тарафдорлари намойишчилар билан тўқнаш келгани сабабли, намойишлар ўтган ой ўрталаридан бери қонли тус олди. Армия ҳокимиятни қўлга олаётганини билдирди. Мамлакат президенти ҳам парламент тарқатиб юборилиб, муваққат ҳукумат тайинланишини маълум қилди. Савол шуки, бу норозилик намойишлари режалаштирилганмиди? Армиянинг аралашуви келишув билан амалга ошдими? Ҳодисанинг мамлакатдаги халқаро курашга алоқаси борми?

Жавоб:

Юқоридаги саволларга тиниқроқ жавоб бериш учун қуйидагиларни кўриб чиқиш лозим:

  • Бангладеш исломий юрт бўлиб, мусулмонлар милодий XIII асрнинг дастлабки йилларида Бенгалия юртларини фатҳ қилишган. Бу 1192 йил охирларида Муҳаммад Ғурийнинг бутун Шимолий Ҳиндистонгача етиб борган юришлари орқали амалга ошган… Аҳоли сони бўйича дунёда саккизинчи ўринда турадиган, тахминан 171 миллион аҳолига эга бўлган Бангладеш Жанубий Осиёда жойлашган бўлиб, Мьянма ва Ҳиндистон билан чегарадош. Аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи мусулмонлар бўлиб, мамлакатнинг расмий дини Ислом ҳисобланади. Инглизлар малайи шайх Мужибурраҳмон бошчилигидаги Шарқий Покистонни қароргоҳ қилиб олган Авоми Лигаси 1971 йилги Покистон билан бўлган урушдан сўнг – Британиянинг «бўлиб ташла, ҳукмрон бўласан» сиёсатининг бир қисми сифатида – ўзининг Покистондан мустақиллигини эълон қилди.
  • Бангладеш бош вазираси Ҳасина мамлакатнинг қадимги мустамлакачиси бўлган Британияга малайликни отасидан мерос қилиб олган. Авоми Лигасининг раҳбари бўлган отаси Мужибурраҳмон ўзига қарши инқилоб қилган зобитлар томонидан 1975 йилда оила аъзолари билан бирга қатл қилинган эди. Ҳасина эса, инқилоб вақтида хорижда бўлгани учун қутулиб қолган. 1981 йилда мамлакатга қайтиш ва сиёсий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилгунига қадар Британияда яшаб келди. Дастлаб 1996-2001 йилларда, кейин эса 2009 йилдан ҳозирга қадар бош вазир лавозимида ишлади. Ҳозир эса, шу йил бошида ўтказилган сайловларни сохталаштиришда айбланмоқда. Партияси Авоми Лигаси томонидан тузилган парламентда мутлақ кўпчиликни қўлга киритган эди. Натижада, 300 аъзолик парламентда 233 ўринни, иттифоқчи партия эса 9 ўринни қўлга киритди. Бошқа партиялар бундай натижаларни рад этиб, сайловни сохта деб баҳолади. Америка ҳам танқид қилди. Бироқ режим Ҳасинанинг ғалабасини расман эълон қилди!
  • Ҳасина ўз ҳукмронлиги даврида Америка малайларига зарба бериш ҳамда армия, сиёсий доира, суд тизими ва бошқа муассасаларда Британиянинг нуфузини мустаҳкамлаш устида ишлади. У мухолафат партияси раҳбари, Бангладеш Миллий Партияси (BNP)нинг етакчиси Холида Зиё билан рақобатлашарди. Холида Зиё Америкага малайликни ўзининг эри генерал Зиёурраҳмондан мерос қилиб олган. 1977 йилда ҳокимиятга келган Зиёурраҳмон 1981 йилда инглизлар малайлари томонидан суиқасдга учраган. Рафиқаси Холида Зиё ҳукуматни икки муддатда, яъни 1991-1996 ва 2001-2006 йилларда бошқарди. Кейинчалик коррупция ва ўз мансабини суиистеъмол қилишда айбланиб, устидан суд ҳукми ўқилди. Ҳасина 2024 йил 5 августда қочиб кетганидан кейин сўнгги намойишлар чоғида Холида ва бошқа маҳбуслар озодликка чиқарилди. Шунинг учун кучли нуфузга эга бўлган эски мустамлакачи Британия билан унинг рақиби янги мустамлакачи Америка ўртасида Бангладешда халқаро кураш кетмоқда. Америка ўзининг малайи генерал Зиёурраҳмон 1977 йилда ҳокимият тепасига келгандан бошлаб армияда малайларни пайдо қилиш орқали мамлакатда ўз нуфузини ўрнатди. Шунингдек, унга сиёсий доирада ҳам, айниқса, генерал Зиёнинг рафиқаси ҳамда Бенгал Миллий партиясидан малайлар топилди… Шунга қарамай, мамлакатдаги асосий нуфуз Британия нуфузи ҳисобланади.
  • Ҳасина ва унинг ҳукумати Исломни ҳокимиятга қайтаришга интилаётганларга қарши кураш олиб борди. Чунки Ҳасина илмоний-секуляр кимсадир. Партияси ҳам илмоний ва миллатчи партиядир. Сиёсий жиҳатдан эса, Исломга ва унинг ҳокимиятга қайтишига қарши курашаётган мустамлакачи Ғарбга тобе. Ҳасина, шунингдек, 2009 йил 22 октябрда Ҳизб ут-Таҳрирни – рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Исломнинг ҳокимиятга қайтишини талаб қилгани учун – тақиқлади. Ҳолбуки, у Ҳизб ут-Таҳрирнинг мабдаи Ислом бўлган сиёсий партия эканини, ўзига моддий фаолиятни йўл қилиб олмаганини, балки фикрий ва сиёсий кураш билан шуғулланишини яхши билади. Ҳасина, шунингдек, бошқа тўртта исломий жамоани ҳам тақиқлади. Ҳизб ут-Таҳрир ва бошқа жамоаларнинг кўплаб аъзоларини қамоққа ташлаб, баъзи исломий етакчиларни қатл қилди. (Ҳасина Вазед 2013 йилда Жамоати Исломияни Бангладеш мустақиллигини рад этган ҳарбий жиноятчилар, деган баҳона билан сиёсий жиҳатдан йўқ қилишни бошлади. Мақсад исломий ҳаракатдан қутулиш эди. Жамоати Исломия раҳбарлари орасида қамоққа ташланган, қатл этилган ёки қамоқхонада вафот этган таниқли шахслар ичида етти нафар катта олимлар бор эди. Улардан беш нафари осиб ўлдирилган, иккитаси ўлим жазосига ҳукм қилинишидан олдин қамоқда вафот этган… https://alestiklal.net, 2024 йил 6 август). Ҳасина Исломга ва унинг ҳокимиятга қайтишига ҳамда мусулмонларнинг битта давлатда бирлашиши учун даъват олиб бораётганларга нисбатан қаттиқ душман эди. У отаси асос солган илмоний партияни бошқариб келди. Отаси катта хиёнатга қўл уриб, 1971 йилда Британия ва унинг Ҳиндистондаги малайлари кўмагида Шарқий Покистон (Бангладеш)ни Ғарбий Покистондан ажратиб олган.
  • Бангладеш уйғониш йўқлиги ҳамда ташқи сиёсий ва иқтисодий кучлар билан алоқаси сабабли жуда оғир кризислардан азият чекиб келмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 18 миллионга яқин бангладешлик ёшлар иш изламоқда, университетларни битирган ёшлар ҳам диққатни жалб қиладиган даражада ишсизликка юз тутишган! 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган аҳолининг 40 фоиздан ортиғи на ишлайди ва на таълим олади. Британияга қарашли Би-Би-Си радиоси 2024 йил 5 августда Бангладешдаги иқтисодий аҳвол тўғрисида олган интервьюсини эфирга узатди. Унда Лондон иқтисод факултетига ташриф буюрган профессор Лутфий Сиддиқий бундай деди: «Бангладешдаги режим ўзгариши иқтисодий жиҳатдан муқаррар иш бўлиб, вақт масаласи қолди, холос. Ҳасина ҳукумати бошқарувдаги ўзининг ҳуқуқи ва куч-қудратини йўқотган кўринади. Тез орада буни амалга ошириш учун ресурслари ҳам тугайди. Бангладеш иқтисодий таназзул ёқасида». Маълумки, Ҳасина ҳукумати мамлакат иқтисодиёти ва ресурсларини хорижий компанияларга, хусусан, Британия, АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон компанияларига гаров қилиб берган. Бенгал ҳукумати Хитойнинг Осиё тараққиёт банки билан бир қаторда Американинг ҳукмронлиги остидаги Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банкининг адолатсиз шартларига риоя қилган ҳолда, судхўрлик кредитларига таянадиган бўлиб қолди. Бу эса Бангладешдаги вазият жуда қалтис ва портлаш арафасида эканини англатади.
  • Ўтган ой бошидан (2024 йил 1 июлдан) буён Бангладешда талабаларнинг бандлик тизимига қарши норозилик намойишлари тўлқини кузатила бошлади. Намойишлар давлат секторидаги иш ўринларининг 56 фоизга яқинини муайян махсус гуруҳларга ажратишни назарда тутган квота тизимини бекор қилишга қаратилди. Чунки бош вазира ва унинг атрофидагилар бундан фойдаланиб, ўз қариндошлари ва тарафдорларини иш ўринлари билан таъминлаб, рақибларини бундан маҳрум қилишаётган эди… Ишга жойлаштирилган ушбу муайян гуруҳлар орасида 1971 йилда Британия ва унинг Ҳиндистондаги малайлари кўмагида Шарқий Покистон (Бангладеш)ни Ғарбий Покистондан ажратиб ташлаган хиёнат урушида «Ҳасинанинг отаси билан бирга қатнашганлар ва уларнинг фарзандлари» бор эди. Норозилик намойишлари бошланишига сабаб бўлган квота тизими мана шундай бўлди. Талабалар ишга жойлашиш бошқа сабабларга кўра эмас, балки шахснинг қобилиятига қараб бўлишини талаб қилишди. Ҳақиқатда, норозиликлар таъсир қилиб, квота тизими бекор қилинди. Зеро, Бангладеш олий суди 2024 йил 21 июлда иш ўринлари квоталарини қайта жорий этиш тўғрисидаги қарорнинг ноқонуний эканини эълон қилди. Аммо бу намойишчиларни тинчитишга ёрдам бермади. Дарҳақиқат, 2024 йил 16 июл куни ушбу норозилик намойишларида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Ўшанда Ҳасина партияси тарафдорларидан бўлган талабалар Даккада намойишчиларга таёқлар билан қарши чиқишди ва томонлар бир-бирларига тош отишди.
  • Норозилик намойишларини тўхтатиш учун Ҳасина ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб мактаб ва университетларни ёпишни буюрди. Талабаларга мурожаат қилиб, уларни тинчланишга чақирда ва намойишлардаги ҳар бир қотиллик жиноятини жазолашга ваъда берди. Бироқ намойишчилар унинг мурожаатларини рад этиб, унинг ўзини нишонга ола бошлашди. «Йўқолсин диктатор Ҳасина!», шиорини кўтариб, Бангладеш давлат телерадиокомпанияси қароргоҳини ва бошқа ўнлаб ҳукумат биноларини ёқиб юборишди. Ҳукумат эса интернет хизматини тўхтатиб қўйди. Намойишлар тобора кучайиб борди, нобуд бўлганлар ва ярадорлар сони кундан-кунга орта бошлади ҳамда кечаю кундуз тўлиқ комендантлик соати жорий қилиниб, аскарлар сафарбар қилинди. Полиция намойишчиларга қарата ўқ узди ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллади, бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати эълон қилди, хавфсизликни таъминлаш учун армия кучларини жойлаштирди. 2024 йил 19 июл оқшомида 105 киши ҳалок бўлгани айтилди. Бош вазир девонининг матбуот котиби Наимулислом Хон («Ҳукумат комендантлик соатини жорий этишга ва фуқаролик ҳокимиятига ёрдам бериш учун армияни жойлаштиришга қарор қилди», деди. Франс Пресс, 2024 йил 19 июл). Намойишларни бостириш мақсадида алоқа, ахборот каналлари ва баъзи уяли алоқа хизматлари узиб қўйилди. Намойишчилар 2024 йил 19 июлда қамоқхонага бостириб кириб, юзлаб маҳбусларни озод қилишди, сўнг қамоқхона биносига ўт қўйишди. Франс Пресс агентлигининг полиция, ҳукумат расмийлари ва шифокорлар маълумотларига таянган ҳолда қилган хабарига кўра, мамлакатдаги норозилик намойишларида қурбон бўлганларнинг умумий сони 409 кишига етган. Бу ҳодисалар кўпчилик иш билан таъминланмагани учун талабаларнинг бандлик тизимига қарши норозиликлари натижасида ўз-ўзидан юзага келгани кўриниб турибди. Аммо норозилик намойишлари талабалар билан чекланиб қолмади, балки жамиятнинг турли қатламлари вакиллари ҳам уларга қўшила бошлашди ва уларнинг сони қарийб 400 мингга етди. Бу намойишлар Ҳасинанинг 15 йиллик авторитар бошқарувига қарши мисли кўрилмаган таҳдид сифатида баҳоланди.
  • 2024 йил 5 августда Бангладеш армияси қўмондони генерал Вақруззамон Ҳасинанинг истеъфо бериши ва қочиб кетиши ортидан масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олишини ва муваққат ҳукумат тузилишини маълум қилди. Расмий телевидение орқали чиқиш қилиб, «мен сизларга барча шикоятлар кўриб чиқилишига ваъда бераман», «мамлакат жуда кўп қийинчиликни бошдан кечирди, иқтисодга зарар етди, кўплаб инсонлар ҳалок бўлди, зўравонликларни тўхтатиш вақти келди», деган сўзларни айтди. (Франс Пресс, 2024 йил 5 август). Генерал Вақруззамон пиёда кучларида зобит бўлган бўлиб, ўтган июн ойида армия қўмондони этиб тайинланган эди. Ўрталарида узоқ йиллик яқин муносабат бўлгани учун Ҳасина унга ишонган. У Ҳасина девонида маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Генералнинг қайнотаси Ҳасинанинг илк муддати даврида, яъни 1996 йилдан 2001 йилгача армия қўмондони бўлган. Вақруззамон Британияда ҳарбий таълим олган. Шунингдек, Бангладеш миллий университети ҳамда Лондондаги «Кингc Коллеж»да мудофаа фанлари бўйича магистрлик даражасини олган. Бу – Вақруззамоннинг британияпараст Ҳасина режимидан эканини англатади. Британия унга Бангладешда ҳокимиятни қўлга олиш орқали Бирлашган қироллик нуфузини ўрнатиш ва сақлаб қолишни буюрди. Вақруззамон Ҳасина билан унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун хорижга чиқиб кетишига келишиб олди. Чунки унинг қолиши кризисни янада кучайтириб, янги қонлар тўкилишига олиб боради. Шундан кейин армия вазиятни тинчлантириш учун намойишчиларга яқинлашишга ҳаракат қилди. Шунинг учун армия ҳокимиятни қўлга олишининг сўнгги кунида норозилик намойишларига рухсат бериб, вазиятни тинчлантириш ва намойишчиларга яқинлашиш учун улардан бирортасига ўқ узмасликни буюрди.
  • Армия қўмондони Вақруззамон ҳокимиятни қўлга олганини маълум қилар экан, имкон қадар тезроқ вақт ичида муваққат ҳукумат тузишга ҳамда асосий мухолафат партиялар ва фуқаролик жамияти аъзолари билан музокаралар олиб боришга, аммо Ҳасина партияси бўлмиш Авоми Лигаси билан музокара қилмасликка ваъда берди. Инглизча ифлос сиёсатни қўллаган ҳолда, бир вақтнинг ўзида, ҳам Американи рози қилиш, ҳам унинг йўлини тўсиш мақсадида Бангладеш президентлиги 2024 йил 7 августда Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнуснинг ўтиш даври ҳукуматига раҳбарлик қилишини эълон қилди. Президентлик баённомасида бундай сўзлар келади: («Юнус бошчилигидаги ўтиш даври ҳукуматини тузиш тўғрисидаги қарор республика президенти Муҳаммад Шаҳобиддин ва армиянинг юқори мартабали зобитлари ва «Талабалар дискриминациясига қарши гуруҳ» раҳбарлари учрашувида қабул қилинди». Баёнотда яна шундай дейилади: «Президент кризисни енгиб ўтишда халқдан ёрдам сўради. Кризисни енгиб ўтиш учун тезроқ ўтиш даври ҳукумати тузиш зарур бўлди». Франс Пресс, 2024 йил 7 август). Шундан кейин Европада бўлган ва 84 ёшни қаршилаган Муҳаммад Юнус ўтиш даври ҳукумати раислигини эгаллашга тайёр эканини маълум қилди. Шу тариқа, инглизлар ўз малайлари Ҳасина норозилик намойишлари босими остида ҳарбий вертолётда Ҳиндистонга қочиб кетгач, ўзларини қулашдан қутқариш ва ўз нуфузларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Армия қўмондони назоратни ўз қўлига олиши билан ҳукумат ва парламент тарқатилгани билдирилди ҳамда Муҳаммад Юнус каби кекса Америка малайи бўлажак парламент сайловлари ва янги сайланадиган ҳукумат тузилгунига қадар муваққат ҳукуматга раҳбар этиб тайинланди. Шу билан Ҳасинани мамлакатдан чиқариб юбориш орқали намойишчиларнинг овозини ўчиришга, америкапараст Муҳаммад Юнусни тайинлаш орқали АҚШни ҳам рози қилишга ҳаракат қилишди. Илгари АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон Муҳаммад Юнусни Нобел мукофотига лойиқ дея баҳолаган эди: (Профессор Муҳаммад Юнус 2006 йилда Grameen Bank билан биргаликда тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган… АҚШ президенти Билл Клинтон Муҳаммад Юнусга Нобел мукофотини бериш тарафдори эди. Президент Клинтон 2002 йилдаги нутқи чоғида Юнусни Нобел мукофотини анча вақт олдин олиши керак бўлган одам деб таърифлаган эди. Жумҳур, сешанба, 2024 йил 6 август). Дарҳақиқат, Ҳасина Муҳаммад Юнусга қарши курашаётган эди. Масалан, 2024 йил 1 январда Бенгал суди Юнусни пойтахт Даккадаги меҳнат қонунларини бузганликда айблаб, 6 ойга қамоққа ҳукм қилган эди. (Бош прокурор Хуршид Алам Хоннинг душанба куни Франс Пресс агентлигига айтишича, Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус Бангладеш меҳнат қонунларини бузганликда айбланди. Унинг тарафдорлари бу ишда сиёсий сабаблар борлигини айтмоқдалар… Прокурорнинг таъкидлашича, Юнус ва унинг ҳамкасблари меҳнат қонунлари бўйича айбдор деб топилиб, олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди ҳамда апелляция кўриб чиқилгунига қадар гаров эвазига қўйиб юборилди… 160 нафар халқаро арбоб, жумладан, АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун томонидан қўшма очиқ хат чоп этилди. Унда Муҳаммад Юнусга нисбатан давом этаётган суд таъқибларини қоралаб, унинг хавфсизлиги ва эркинлигидан хавотир билдирдилар. Шарқул Авсат, 2024 йил 1 январ). Шундай қилиб, Муҳаммад Юнус Америкага маъқул келди. Маккор Англия Ҳасинани мамлакатдан чиқариб юбориш орқали норозилик намойишларини бартараф этишга ва америкапараст қарияни тайинлаш орқали АҚШни ҳам рози қилишга муваффақ бўлди… Британия деярли худди Ҳасина қочиб кетмасидан олдин бўлгани каби, армия қўмондони орқали Бангладеш бошқарувини ушлаб қолди!
  • Шундай қилиб, Бангладеш устидаги халқаро кураш ҳамон давом этмоқда… У ёки бу мустамлакачининг кўз қарашини қабул қилиб, мустамлакачи кофирлар манфаатига хизмат қилишга интилаётган малайлар дунё ва охиратда зиён кўрувчилардандир… Гуноҳлари сабабли бу дунёда шармандалик уларни ўраб олур. Охиратда эса аламли азоб бордир

﴿سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ﴾

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир»                                                                                   [Анъом 124]

Агар бу малайлар ақлларини ишлатганларида эди, ҳар бир юртдаги, айниқса, мусулмон юртларидаги ўзларига ўхшаган малайлар тақдиридан ибрат олган бўлур эдилар… Зеро, улар ё қамоққа ташланишмоқда ё ўлдирилмоқда ёки хўрланган ҳолда мамлакатдан қочиб кетишмоқда! Улар ўзларидан олдингилардан сабоқ олишмаяпти, аксинча, ўз гуноҳларида адашиб-улоқиб юришибди! Наҳотки улар Роббилари динини маҳкам тутиш учун ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида мужассамланган динни барпо этишга ҳаракат қилаётганларга нусрат-ёрдам бериш учун Парвардигорларига қайтмасалар? Зеро, Халифалик ҳақида имом Аҳмад ва Таёлисий ривоят қилган ҳадиси шарифда Росулуллоҳ ﷺ бундай башорат берганлар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Агар ақлларини ишлатганларида эди Роббиларига қайтмасмидилар?!

﴿إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ﴾

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир»                                                              [Қоф 37]

 

                                                                                                                    11 сафар 1446ҳ

                                                                                                                  16 август 2024м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here