Яманда Ҳизб-ут Таҳрир йигитлари қамоққа олинди

533
0

Яманнинг Амран вилоятида Ҳусий полициячилари Ҳизб-ут Таҳрир йигитларини қамоққа олди. Йигитлар Ҳизб-ут Таҳрир тарафидан чиқарилган “Ғарб олқишлаётган ҳукумат асло халқнинг талабларини рўёбга чиқара олмайди”, номли нашрани тарқатишлари ортидан қамоққа олинди. Ҳусий полициячилари ҳеч бир диний ва ахлоқий принципларга тўғри келмайдиган шаклда Ҳизб йигитларини ўз уйларида қамоққа олди. Қамоқхонада уларни ҳеч ким билан учрашишларига рухсат берилмаяпти.

Қамоққа олинган йигитларнинг оила аъзолари ва баъзи мусулмонлар маҳбусларни озод қилишлари учун масъулларга мурожаат қилишди. Аммо хавфсизлик қўмитаси номи берилган полиция масъуллари қамоққа олинган йигитларни қўйиб юбормаслик ҳақида юқори даражали қўмондонлари тарафидан буйруқ олганликларини баҳона қилиб маҳбусларни озод қилишдан бош тортди.

Ҳизб-ут Таҳрир – Яман вилояти бу ҳодисага нисбатан ўз муносабатини билдириб баёнот чиқарди. Баёнотда айтилишича, Ҳусийларнинг бу ишлари уларнинг муваффақиятсизликлари ва такаббурликларига бир далилдир. Чунки фикр ва далиллар қаршисида қуролларни ишга солиб қамоққа олишлар муваффақиятсизликнинг намунасидир.

“Ҳусийлар Ҳизб-ут Таҳрир сиёсий партия эканлигини ва Пайғамбарлик минҳожи асосида рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий хаётни қайта бошлаш учун асло моддий ҳаракатга қўл урмасликларини жуда яхши билишади. Ҳизбнинг полициячи гуруҳи йўқ, у суйиқасдлар уюштирмайди. Шунигдек, Ҳизб мусулмонлар ўртасидаги ўзаро жангларни ҳамда мазҳабчилик ва маҳаллийчиликни ҳаром деб билади. Ҳизб-ут Таҳрир қўрқоқликдан эмас, аксинча, шаръий ҳукмларга амал қилгани учун ва давлат тиклашда Росулуллоҳ с.а.в.га эргашганлиги учун шундай йўл тутади”, дейилади жумладан Ҳизб-ут Таҳрир тарафидан чиқарилган баёнотда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here