Давлат билан ҳамкорлик қилмаганлиги учун 9 йилга қамалди

479
0

Коммунист Хитой ҳукумати уйғур мусулмонларига қарши амалга ошираётган зулмларининг охири кўринмаяпти. Хитой маҳкамаси Шарқий Туркистонда истиқомат қилиб келган Ислом олими 55 ёшли Қамбар домлани узоқ йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Қамбар домла билан бирга судга тортилганлар ҳам турли йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тафсир, фиқҳ ва ҳадис илмларини пухта эгаллаган Қамбар домла ва у кишининг “жиноят”да шериклари жамиятдаги мусулмонлар устидан жосуслик қилишни рад қилганлиги ва уйғур мусулмонларини қирғин қилишда ҳукумат кучлари билан ҳамкорлик қилишни қабул қилмаганлиги учун халқ душмани сифатида қамоққа ташланди. Қамбар домла хақни гапириш ва мусулмонларни бирлик, хамжиҳатлик ва Исломий биродарликка даъват қилиш билан жамиятда ҳурмат қозонган киши эканлиги айтилмоқда.

Маркази Швецияда жойлашган “Шарқий Туркистон” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой маҳкамаси Қамбар домла билан биргаликда 16 киши устидан суд қарорини эълон қилган. Улар “Диний экстримизмга қарши туриш фаолиятига иштирок этишни рад этди”, деган айб билан турли қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Маҳкама қарорига кўра, Ислом олими Қамбар домла 9 йилга ва домла билан бирга судга тортилганлар ҳам турли узоқ йилларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бундан бироз вақт ўтиб Шарқий Туркистоннинг Қашқар шаҳрида кўрилган суд ишида эса 38 ёшли бир мусулмон “Соқолини ўстириб тинчсизлик яратганлиги” сабабли 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг аёли ҳижоб кийиб юрганлиги учун 2,5 йилга қамалди. Бу ҳақида Хитойда чиқадиган “China Youth Daily” газетаси хабар тарқатди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here