Нарх-наво ошиб бормоқда

541
0

images (10) “Узметроном” нашрининг хабар қилишича, сўнги ой давомида Тошкент шаҳрида озиқ-овқат ва хизмат кўрсатиш нархлари 30-70 фоизга кўтарилиб кетди. Деярли барча нарса – сарёғдан тортиб, дори-дармон ва пуллик хизмат кўрсатувчи давлат шифохоналаридаги врач қабулига киришгача қимматлаб кетган. Масалан, унча сифатли бўлмаган 200 граммлик қадоқланган сарёғ феврал ойида 5500 сўм бўлган бўлса, бугунга келиб 7500 сўмга чиққан. Бозор олдидаги автомобиллар туриш жойидаги нарх 1500 сўм эди, ҳозир 2000 сўмга кўтарилган. Давлат поликлиникасида пуллик хизмат кўрсатаётган шифокор кўригидан ўтиш 10 минг сўмдан 17 минг сўмга кўтарилиб кетган. Булардан ташқари гўшт махсулоти нархлари ҳам сезирарли даражада кўтарилган.

 Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига асосан 10 январдан бошлаб Ўзбекистонда бензин нархи 20 фоизга оширилган эди.  Бу оширишлардан сўнг бир литр Аи-80 бензини ва ёқилғи дизелининг давлат белгилаган нархи 2005 сўмни ташкил этган ва бензиннинг ўртача нархи қарйиб 400 сўмга қимматлаган эди. Бу нарх аввал 1670 сўмни ташкил этар эди. Аи-91 бензини 1835 сўмдан 2210 сўмга, Аи-95 бензини эса 2020 сўмдан 2435 сўмга кўтарилган.

 Бензин нархини кўтарилиши ортидан озиқ-овқат махсулотларини нархи ошиши табиийдир. Чунки бу махсулотларни ташиб келтириш, ишлаб чиқариш ва савдо дўконларига етказиш учун йўл ҳақини кўтарилиши махсулот таннархини кўтариб юборади. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳукумати нақд пул айланмасини камайтириш учун иш ҳақи ва нафақаларни пластик карточкага ўтказилиши оддий аҳолини шундоқ ҳам қийин бўлган ахволини янада мушкуллаштириб юбормоқда. Чунки пластик карточка билан бозорда савдо қилиб бўлмаса, пластик карточкаларни ишлатиш мумкин бўлган магазин ва супермаркетларда эса нархлар бозордагидан анча қиммат. Шу кунларда Тошкентдаги супермаркетларда бир кило мол гўшти 29 минг сўмдан сотилмоқда.

 Гарчи Марказий банк нақд пул тақчиллигини инкор этаётган бўлсада, аммо оддий фуқаролар пластик картага ўтказиладиган иш ҳақини ҳам ўз вақтида олиша олмаяпти. Бунинг натижасида одамлар ўзларининг асосий эҳтиёжларини қондиришни қисқартиришга ва камайтиришга мажбур бўлмоқдалар.

 Фақатгина ўз шахсий манфаати ва даромадини ўйлайдиган ҳокимлар эса оддий халқнинг бундай ҳолати ва қийинчиликларига заррача парво қилмайдилар. Бу ҳокимлар ўзлари эгаллаб турган мансабдан фойдаланиб имкони борича кўпроқ бойлик тўплаб олиш пайидалар холос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here