Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими

644
0

01 (1)

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»  [Нур 55]

Матбуот баёноти

Фаластин ҳукумати ва унинг хавфсизлик хизмати босқинчиларга бўйин эгиб, этоат этаётган бўлса, Фаластин аҳлига нисбатан эса товламачилик ва такаббурлик қилмоқда

Фаластин ҳукумати ва унинг хавфсизлик хизмати яҳудий босқинчи кучларига бўйин эгиб итоат қилмоқда. Масалан, ҳукумат пойтахти Рамаллоҳдаги Бирзитда яҳудийларнинг террорчи кучлари томонидан тутқундаги жасур, озодлик курашчиси Мўътаз Вашҳа роҳимаҳуллоҳга қарши содир этилган суиқасд амалиёти ҳукумат хавфсизлик кучлари кўз ўнгида юз берди. Босқинчиларга қулларча итоат қилаётган бу ҳукумат ва унинг хавфсизлик кучлари Фаластин халқига, айниқса Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига кучини кўрсатмоқда ва уларга товламачилик ва такаббурлик қилмоқда.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари шуни яхши биламизки, Фаластин халқига қарши босқинчиларнинг жиноятлари бирор кун тўхтагани йўқ. Босқинчилар уларнинг муқаддас жойларини, уйларини, масжидларини вайрон қилди ва экинзорларини бузиб ташлади. Қолаверса, ҳукуматнинг босқинчи яҳудийлар билан хавфсизлик масаласида шармандаларча ҳамкорлик қилиши оқибатида, шунингдек, музокаралар олиб бориш ва масъулиятсиз шартномаларга қўл қўйиш орқали босқинчиларга ён бериши натижасида уларнинг жинояти янада кучайди, вазият баттар кескинлашди.

Биз Фаластин халқига, инсон ҳуқуқлари ташкилотларига, маҳаллий муассасаларга, академиклару оқсоқолларга қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Агар фаол кучлар ҳукуматнинг жиноятларига сукут қилмасдан қарши чиққанида эди, Фаластин ҳукумати босқинчилар билан хавфсизлик масаласида ҳамкорлик қилишга, у билан музокара қилишга ва унга ён беришга журъат қилолмаган бўларди.

Ҳукумат Фаластин халқини, шу жумладан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини варварларча услубда, қолаверса жиноятчи тўдалар услубида санкциясиз қамоққа ола бошлади. Барчага шу нарса аниқ намоён бўлиб турибдики, Ҳизб аъзолари Маҳмуд Аббоснинг Фаластинга Америка етакчилигидаги Нато кучларини олиб кирилишини сўраб берган баёнотига қарши сиёсий фикр билдиришган эди. Ҳукумат бунга жавобан феврал ойининг ўзида юзга яқин Ҳизб йигитларини қамоққа олди ва ҳанузгача улардан ўнлаби ҳукумат зиндонларида сақланмоқда.

Ҳукумат, хавфсизлик кучлари ва айрим ҳокимлар ўзлари мақтаётган қонунни оёқ ости қилмоқда ҳамда қонунга хилоф ишларни жирканч суратда амалга оширмоқда. Биз қуйидаги ҳолатларни мисол тариқасида эслатиб ўтамиз:

1 –  Тулкармдан Аҳмад Ёқуб. Жорий йил 2 феврал шанба куни тунда жосуслик хизмати томонидан ҳибсга олинган ва унинг иши прокуратурага ҳам, маҳкамага ҳам оширилмаган, 13 феврал пайшанба куни Наблусдаги «Жанин» қамоқхонасига жўнатилган, 19 феврал чоршанба куни эса Урайҳадаги қамоқхонага бериб юборилган. У ҳанузгача ҳибсда сақланмоқда.

2 –  Тулкармдан Халил Маҳмуд ва Имод Жамил, Қофиндан Моҳир Али. Жорий йил 7 феврал жума куни жосуслик хизмати томонидан қўлга олинган ва икки кундан сўнг суд уларни гаров эвазига ҳибсдан чиқариб юборган. Бироқ орадан икки соат ўтибоқ жосуслик ходимлари уларни қайта ҳибсга олган ва 13 феврал пайшанба куни уларни Наблусдаги «Жанин» қамоқхонасига ташлаган. Кейин бу йигитлар 19 феврал чоршанба куни Урайҳадаги қамоқхонага жўнатилган ва ҳанузгача ўша ерда ҳибсда сақланмоқда.

3 –  Силфит районидаги Бадёдан профессор Шоҳир Исоф, Айман Маҳмуд, Аҳмад Мустафо. Улар 25 феврал сешанба куни ҳибсга олинган ва судга оширилмай, район ҳокими жавобгарлиги остида полиция томонидан вақтинчалик ҳибсда сақланмоқда.

4 –  Профессор Ислом Иброҳим ва Жодуллоҳ Абдурроҳим. Улар Россия ваколатхонасини зиёрат қилишлари ортидан жорий йил 22 феврал шанба куни жиноятни олдини олиш хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган. 25 феврал куни суд уларни гаров эвазига озод қилишга рози бўлган. Аммо прокурор босими билан суд қароридан воз кечиб, озод қилиш розилигини бекор қилган. Улар ҳамон жиноятни олдини олиш хавфсизлик хизматида сақланмоқда.

5 –  Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластиннинг матбуот бўлими аъзоси профессор Мисъаб Абу Арқуб ҳам 17 феврал душанба куни ҳибсга олинган, суднинг озод қилиш қарорига қарамай, ўшандан буён Халилдаги жиноятни олдини олиш хавфсизлик хизматида район ҳокими жавобгарлиги остида ушлаб турилибди.

6 –  Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластиннинг матбуот бўлими аъзоси Боҳир Солиҳ 27 феврал пайшанба куни оқшомда иш жойидан ўғирланиб, номаълум томонга олиб кетилган.

Биз айни баёнотимиз сўнггида Фаластин халқига, ташкилотларга, инсон ҳуқуқлари ташкилотларига, ахборот воситаларига, академик ва оқсоқолларга шуни таъкидлаймизки, агар улар ҳукуматнинг бундай мункар ишларини қайтармасалар ҳамда тўхтовсиз воз кечишлар, хавфсизлик хизматининг бебошликлари олдида мустаҳкам тўсиқ бўлмасалар Фаластинсиз қоладилар, на моллари қолади, на куч-қувватлари, на уйлари ва на бошпаналари қолади. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари эса Фаластин аҳлининг олдинги сафида туриб, ўз бурчимизни адо этмоқдамиз. Бизни режим ва унинг товламачилари ҳаргиз чўчитолмайди, ҳар қанча қурбонликлар бермайлик, Аллоҳнинг ўз фарзи ва Росулининг ваъдаси бўлган Халифалик давлатини барпо этиш орқали нусрат ва ғолиблик беражагига қаттиқ ишонамиз, маломатчининг маломатидан қўрқмаймиз. Ушбу Халифалик давлати Фаластинни ҳам, барча исломий юртларни ҳам озод этади ва бу Аллоҳ учун асло қийин эмас.

»Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишга етувчидир ва Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйган»       [Талоқ 3]

Телефон: 0598819100

Электрон почта: info@pal-tahrir.info

Фаластиндаги матбуот бўлими сайти: www.pal-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here