Кеча, 26 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ричард Хоугландни қабул қилди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда ўзбек-америка ҳамкорлигининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, томонлар айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишган.
Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам қатнашди.
Туркистон:
АҚШ, Тожикистон орқали ўтиши реъжалаштирилаётган юқори волтли Қирғиз Тожик электр энергиясини, САСА 1000 шартномаси асосида амалга оширишдаги муаммолардан унумли фойдаланиб олишни кўзлайди. Муаммо шундаки, элекрт узатиш тармоғининг салмоқли қисми Афғонистондан ўтади. Шунингдек бу лоихага Ўзбекистон тиш тирноғи билан қаршилик қилиб келади. Бу муаммоларнинг барчаси АҚШнинг рози қилмай ечиб бўлмайдиган, балки аксинча унинг ўзи чалкаштираётган муаммолардан бири бўлиб, Ричард Хоугланд шу масалада ўз шартлари билан савдолашгани келди.
Ўзбекистонга келиши эса, бу минтақа Маказий Осиёга АҚШнинг босим бериш ричагига айланиб қолди. Каримов орқали қўйилаётган талаблар, халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилиниши ёки инкор қилиниши АҚШга боғлиқ. Шунинг учун у аввал Тожик хукумати билан ўзи хохлагандек музокаралар олиб бориб, сўнг Ўзбекистонга кўрсатмалар бериш мақсадида келди.