Бишкекда мухолифат съезди бўлиб ўтди

620
0

2132551E-A1D7-4CDA-A71C-15BCFB517637_mw1024_n_s

Бугун 26 феврал куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида парламент депутатлари Равшан Жеенбеков, Омурбек Абдураҳмонов, “революциялар булдозери” Азимбек Бекназаров, ИИВ собиқ вазири Омирбек Суваналиев, Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзакматовлар аъзо бўлган Миллий мухолифат ҳаракатининг съезди бўлиб ўтди. Мухолифат етакчилари ҳисоблашича, амалдаги ҳукумат ҳудди собиқ президентлар Асқар Акаев ва Қурмонбек Бакиев давридагидек яна қайта авторитар бўлиб қолди ва сўнги революциядан кутилган мақсадларга эришилмади. Уларнинг мақсади – бу хатоликларни барчасини тўғрилаш, эканлигини айтишмоқда.

Бу ҳаракат яқинда ташкил этилди ва ташкил бўлиши ортидан бу ҳаракатни Ғарб молиялаштираётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Бугунги бўлиб ўтган съезда журналистлар ҳаракат етакчиси Равшан Жеенбековдан буни изоҳлаб беришини сўрашди.

“Буларни барчаси ҳукуматга қарашли ОАВлари тарқатган беҳуда гаплар. Менга бир тийин ҳам беришгани йўқ”, – деди мухолифат етакчиси.

“Парламент бошқарувини тўлилагича хароб этиб бўлишди ва уни қайта тиклаш бизнинг асосий мақсадларимиздан бири”, – деди депутат. Шунингдек мухолифат, “мақсадалари – маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантириш ва ислохотлар ўтказиш”, эканлигини айтмоқда. Бироқ, журналистларнинг ҳаракат қандай ислохотлар ўтказишни режалаштирмоқда деган саволига Жеенбеков жавоб бера олмади.

“Биз ҳозирча айта олмаймиз, ишни эндигина бошладик. Кейинчалик биз мамлакатни ривожлантириш учун муқобил стратегия ишлаб чиқамиз”, – деб тушинтириш бериб ўтди мухолифат етакчиси.

Мухолифат съезди иштирокчиларидан бири Қубанчбек Қодировнинг сўзларига кўра, мухолифат демократик йўналиш бўйича боради, “чунки конституция ишламаяпти”. “Украинада ҳам парламент бошқаруви эди, аммо президент бошқарарди. Биз ҳукумат билан музокара ўтказишга тайёрмиз. Атамбаев биз билан бирга мухолифатда бўлганида ҳам, сафдошлар хоинлик қилиши мумкинми деб, ҳудди шундай саволлар беришар эди. Нима биз бошчилик қилиш учун Африкадан одам олиб келишимиз керакми? Биз яхши команда йиғдик. Биз ҳукуматга маълум муддат берамиз. Агар ҳукумат нотўғри ҳаракат қиладиган бўлса, митинглар ҳам, қурултойлар ҳам бўлади. Биз авторитаризмга қаршимиз. Ҳозир президент барча нарсани ўз назоратида ушлаб турибди, кадрлар масаласига ҳам, иқтисодий лойиҳаларга ҳам аралашмоқда”, – деди Қубанчбек Қодиров.

Қубанчбек Қодиров қўшимча қилиб, “Республикада ҳеч қаднай натижа бермаган иккита революция бўлди. Апрел революциясидан сўнг мени Ички ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинлашди. Мен коррупция билан жиддий кураша бошладим. Биз давлат ғазнасига 180 миллион сом қайтаришга муваффақ бўлдик. Бироқ мени ишдан олиб ташлашди, чунки коррупционерлар билан келишиб олишган эди”, – деди Атамбаевнинг собиқ тарафдори.

Унинг ҳисоблашича, америкапарастлик йўналишини маҳкам ушлаб олишлик нотўғри. “Биз кўп йўналишли бўлишимиз керак. Бизни ҳеч ким маблағ билан таъминлаётгани йўқ. Биз ҳатто халққа ёрдам сўраб мурожаат қилмоқчимиз”, – деб қўшимча қилди Қодиров.

Ўш шаҳрининг собиқ мэри Мелис Мирзакматов Бишкекка келмади, аммо мазкур йиғилишга унинг тарафдорлари бўлган “Улуттар биримдиги” партиясидан вакиллар келишди.

Ҳозирча мухолифат митинглар ўтказишга ҳаракат қилаётгани йўқ. Бу ҳақида журналистларга парламентнинг собиқ депутати Талант Мамитов хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат яхши ишламаяпти, буни мухолифат аъзоларига, шу жумладан унга ҳам мурожаат қилаётган халқ ҳам кўриб турибди.

“Коррупцияга қарши кураш юқоридан бошланиши керак, бизда эса кураш фақат рақиблар билан олиб борилмоқда. Биз парламент бошқарувидан чекинаётганимизни, ҳукумат авторитар бўлиб бораётганини кўриб турибмиз, шунинг учун ҳам биз бирлашдик. Биз ҳукуматга барча муаммоларни етказишни ва ҳукумат ўйлаб иш қилишини хоҳлаймиз”, – деди Мамитов.

Собиқ депутатнинг айтишича, мухолифат ўз фикрларини ҳукуматга биринчи навбатда музокара ва конструктив суҳбатлар орқали етказишга ҳаракат қилади. Гарчи уларда митингга чиқиш ҳуқуқи бўлсада, ҳозирча улар бундай қилишни режалаётганлари йўқ.

“Ҳозирча биз фақат бирлашдик. Ўз вақти билан талабларимизни илгари сура бошлаймиз. Бу талабларни бажариш учун ҳозирча аниқ муддат қўймаймиз”, – деб қўшимча қилди Талант Мамитов.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here