Тожикистон Ислом Маркази жаноза намозига тааллуқли фатвони эълон қилди.
Тожикистоннинг дин ва миллий анаъаналарга оид Қумитасининг матбуот котиби Афшин Муқим хабар қилишича Тожикистон Ислом маркази янги фатво эълон қилди.Фатвонинг қисқача мазмуни шундан иборатдир:-“ Минбаъд Тожикистонда жаноза намозини ӯқишликка фақат имомлар, имом-хатиблар,бош хатиблар ва Тожикистон уламолар Шӯроси вакиллари(даражасига қараб) ҳуқуқи бор.Бу тӯғрида майитнинг васияти ё ки яқинларининг хоҳиши инобатга олинмайди. Бу фатвода ҳанафия мазҳабининг биринчи манбаларига ишора қилинади, чунки унда намоз ӯқувчиларнинг даражасининг тартиби зикр қилинган. Фатво Тожикистоннинг барча фуқароларига тааллуқли бӯлиб, унга риоя қилишлик ҳаммага бир хил шарт. Уламолар шӯроси фатвонинг сабабларини бундай шарҳ қилди:-“ Аксар ҳолларда жаноза намози чоғида олимлар орасида ихтилоф вужудга келади ва одамлар бир-бирларига ножӯя гапларни сӯзлайдилар. Натижада дин арбобларининг обрӯси тӯкилиб, халқ орасида турли миш-мишлар тарқалмоқда”.Эслатиб ӯтмоқчимизки, январ ойида жаноза намози чоғида Эшон Нуриддинжон ва Жамолиддин Амонуллозода ӯртасида низо чиқди. Уларниг ҳар бири ӯз сӯзида маҳкам туриб таъкидлаб айтишдики, айнан у жаноза намозини ӯқишликка кӯпроқ ҳақли.Майит эгаси уларнинг орасинин ислоҳ қилишини ҳам айрилиқ азобини тортишини ҳам билолмай қолди. Ғам устига ғам бӯлди. Бу ножӯя ҳолат бир неча маротаба интернет сайтларида такрор-такрор кӯрсатилди. Бундан ташқари Ислом марказининг руҳонийлари маълум қилдиларки, шариат бӯйича фатвони фақат Ислом маркази уламолари эълон қилишлари лозим. Тожикистон мамлакатнинг фуқаролари бундай фатволарга бӯйин эгиб қаршиликсиз риоя қилишлари жоиз.Дин ишлари бӯйича Қумита руҳонийларнинг бу баёнотларини бу сӯзлар билан қӯллаб-қувватлашди:-“ Диний таълимот ва фатвода ӯзига хос нозик жиҳатлари бор. Ва бунга тааллуқли инсонлар юқори даражадаги диний маърифатга эга бӯлишлари лозим. Ҳар қандай илмда қоида ва ӯзига хос услублари бор. Диний таълимот ҳам ӯта нозик ва айни пайтда мураккаб ҳамдир. Ҳар қандай хатолик нохуш оқибатларга олиб келишлиги мумкин ва одамларни нотӯғри йӯлга бошлаши аниқдир.Ислом марказининг асосий вазифаси юртимиздаги мусулмонларнинг диний рағбатини ҳимоя қилишликдан иборатдир”.
Туркистон:
Бу ерда шарҳга хожат йӯқ. Зеро бундай кутилмаган фатволарга ахоли аллақачон одатланиб қолган. Ӯтган йили Ӯзбекистон уламолар Кенгаши қарор қабул қилган эди. Унга кӯра никоҳ ӯқишликка фақат Расмий дин вакилларининг ҳаққи бор холос. Келин куёв (номаҳрамлар) аввал ЗАГСдан ӯтишиб у ернинг ҳужжатининг кӯрсатган тақдирдагина уларга имом никоҳ ӯқийди. Келиннинг ёши 18 дан паст бӯлмаслиги шарт. Йӯқса, унга никоҳ ҳам йӯқ Загс ҳам, ота-она, маҳалла комитети раиси жавбгарликка тортилади.Никоҳ ӯқувчи албатта махсус ҳужжатга эга бӯлишлиги лозим.Агар ҳужжати бӯлмаса никоҳ “бекор” қилиниб жарима ундирилади.Юқоридаги хабарга мувофиқ огоҳлантирмоқчимиз, мабодо тоғ бағрида ёки далада ӯзингизни ёмон ҳис қилсангиз, дарҳол Марказ томон шошилинг. Чунки мабодо умриз поёнига етган бӯлса,” жанозасиз” қолсаиз. Ёки мабодо яқинлариз бир мухлис мусулмонни чақириб, жанозангизни ӯқишиб, “юқорининг рухсатисиз” дафн этишса, ҳолингизга вой бӯлади! Зеро ҳукумат сизни ва оила аъзоларингизни суд қилишади. Чунки қонун шуни тақозо этади.
A,A,Birodarlar shunchalar ham zayf bulamizmi ? Janaza nomozini uqishlikni shariyat qandaq belgiladiku bu maraz hoyin ifloslar qandaq belgilamoqdalar, a ! ? Tojikistonlik birodarlar hokimyatni uchdan biriga sherik bulishgan edi,qancha muhlis musulmonlarni qonini evaziga,bunga uhshash qarorlardan buladigon gunohlarga ham shu mansab uchun islomni sotkan musulmonlar sherik buladilar ,ha insha Alloh !!!