Исроил президенти Шимон Перес АҚШ ўртамчилигида Исроил-Фаластин ўртасида олиб борилаётган музокаралар Тел-Авивнинг манфаати учун амалга оширилаётганлигини қайд этди.
Америкдаги яҳудий ташкилотлар ва жамоаларнинг лидерлари билан учрашган Шимон Перес Фаластин давлатининг қурилиши яҳудийлар манфаатига хизмат қилишини таъкидлади.
“Фаластин давлатининг ташкил қилиниши, аслини олганда, бизнинг манфаатимиздир. Фаластин тарафи билан давом этаётган музокаралардан кўзланган мақсад Исроил давлатини ҳимоя қилишдир”, деди Перес.
Айни пайтда Шимон Перес Исроилнинг Фаластин ҳукумати билан битим тузишда АҚШ тарафидан ўртага қўйилган шартларни ҳам олқишлашини маълум қилди. Пересга кўра, бу шартлар Исрол манфаатларини кўзлаш ва уни ҳимоя қилишни асосий масала қилиб олган.
Исроил давлат радиосининг хабар қилишича, АҚШнинг Тел-Авивдаги элчиси Дан Шапиро Исроил режими билан Фаластин ҳукумати ўртасида давом этаётган музокаралар ортидан имзоланадиган битим Исроилнинг яҳудийлигини қабул этишни ҳам ўз ичига олганлигини айтган.
Исроил радиосига интервью берган Шапиро Американинг доимо Исроилни ҳимоя қилиб келганлигини ва бу ҳолат шундай давом этишини айтиб ўтди.