Харков аэропорти ходимлари Януковичнинг келганини рад этмоқда

494
0

1262-390x290

Украина президенти Виктор Янукович самолёти Харков аэропортига қўнмаган. Бу хақда бугун, шанба эрталаб ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Олдинроқ қатор оммавий ахборот воситалари Януковичнинг 22-феврал тунида ўзининг одамлари билан Киевни тарк этганини маълум қилган эди. Хабарларда айтилишича, Янукович Украинанинг жануби-шарқ областлари депутатларининг “Украина фронти” жамоий уюшмаси уюштирган съездида иштирок этиши айтилган. Харков губернатори Михаил Добкинга кўра, съезнинг ўтказилиши ва унинг мақсадлари аниқ эмас.

“Украина фронти” минтақадаги партиялар ва бир неча ўнлаган жамоий ташкилотлар асосида 2014-йилнинг 1-февралида ташкил топган. Добкин фронт Украинани “босқинчилик йўллари билан келган”кимсалардан “тозалаш”ини олдинроқ маълум қилган эди.

22-феврал тунида “Майдонни ҳимоя қилиш” иштирокчилари президент маъмуриятини, “Верховная рада”ни ва Киевдаги бошқа маъмурий биноларни босиб олишган. Мухолифат президентдан зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилган ва унга соат 10.00 гача (Москва вақти билан 12.00) муддат берган. Давлат рахбари бу талабни бажармаган тақдирда намойишчилар қуролли ҳужум уюштириш билан таҳдид қилганлар. Януковичнинг рақиблари унинг осонликча ён босишига ишонмасликларини ҳам билдирганлар.

Президентга ультиматум-қатъий талаб қўйилишидан ва “Рада” босиб олинишидан олдинроқ парламент президентга импичмент эълон қилиш хақида қонун лоихасини ишлаб чиққан. Бундан ташқари, депутатлар муддатидан олдин 2014 йили президентлик сайловларини ўтказишга, халқ бирлиги коалициясини тузишга ва собиқ примьер Тимошенконинг озодликка чиқишига овоз берганлар. Овоз бериш Януковичнинг мухолифат билан учрашиб, уларга намойишчиларнинг талабларини бажариш хақида ваъда бераётган бир пайтда юз берган.

Украина президенти 18-20-февралда тартиб соқчилари билан Майдондаги намойишчилар орасидаги қаттиқ тўқнашувдан кейин мухолифатга ён беришга мажбур бўлган. Тўқнашув чоғида хар икки тараф ўқ отар қуроллардан фойдаланган. Бунинг оқибатида камида 77 киши ўлдирилган ва 600 дан зиёди яраланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here