Ўзларини Сурия дўстлари деб атаётган давлатлар Женева-2 конференциядан мақсад Сурияда тўкилаётган қонни тўхтатиш эканлигини тинмай даъво қилишмоқда. Бироқ дунёда кечаётган ҳодисаларга назар ташлаган кишига ўз-ўзидан маълум бўладики, уларнинг барча даъвоси сохта ва кўзбўямачиликдан ўзга нарса эмас.
Сурия режими ва миллий коалиция вакиллари Сурия масаласига ечим топиш учун Женевада ўзаро учрашувлар олиб бораётган бир пайтда Асад кучлари тинч фуқароларга ҳужум қилишни давом эттирди. Кеча Суриянинг ҳар ерида уюштирилган ҳужум оқибатида 72 киши ҳаётдан кўз юмди.
Дамашқ ва унинг атрофида 24 киши, Даръода 8 киши, Идлибда 4 киши, Дайруз Зурда 4 киши, Ҳалабда 28 киши, Ҳасакида 1 киши ва Ҳамада 3 киши Асад кучлари тарафидан ўлдирилди. Кўриб турганингиздек мусулмонларни қатл қилиш Суриянинг ҳар тарафида ҳар доимгидек давом этмоқда. Ваҳолангки Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Файсал Миқдад Женевадан туриб Суриядаги қон тўкилишининг олидини олиш учун конференцияга келганлигини ва бунинг учун бор кучини сарфлаётганлигини эълон қилди.
Шунингдек, Файсал Миқдад ўзлари томондан қамал қилиниб очликдан азият чекаётган аҳолига озиқ овқат махсулотларини етказиш борасида келишимга эришиш учун ҳам бор кучларини сарфлаётганини билдирди. Миқдадга кўра, ўтган давр ичида очликдан азият чекаётган аҳолига 4 миллион сават озиқ овқат киргизилган. Бироқ шу бугуннинг ўзида 5 киши очликдан вафот этди. Бу ҳолат ҳар куни такрорланаётганига дунё гувоҳ бўлиб турипти.
Мусулмонлар у билан ҳимояланиладиган ва унинг ортида туриб жанг қиладиган ўз Халифаларини тикламас экан, бундай конференциядан юзлаб ўтказилмасин, асло ҳаётларида ўзгариш бўлмайди. Аксинча, зулматга чўмиб бораверади. Чунки мусулмонларнинг азизилик манбаи ва уйғониш йўли мана шу Ислом давлатидир. Уни қайта тиклаш учун мусулмонлар қанчалик сускашлик қилса, Ислом душманларининг журъати шунчалик ошиб бораверади.
Қиёмуддин