Нон ва ёнилғи маҳсулотлари танқислиги ва унинг давом этаётгани ҳукуматнинг муаммоларни ҳал этишда ожиз ва омадсиз эканидан бир даракдир

547
0

загруженное (13)

Нон ва ёнилғи маҳсулотлари танқислиги ва унинг давом этаётгани ҳукуматнинг муаммоларни ҳал этишда ожиз ва омадсиз эканидан бир даракдир

Бугун юртимизнинг у бурчагидан бу бурчагигача ҳамма ерида нон ва ёнилғи (газ, бензин, газолин)нинг кучли танқислиги кузатилмоқда. Дўконлар олдида нон олиш учун одамлар, ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида машиналар сафи турна қатор бўлиб кетган… Бутун фуқаро бу ҳолатдан норози… Бундай танқислик вақти-вақти билан такрорланиб турадиган кризисларга айланиб қолди.

Нефтни қайта ишлаш корхоналари ва ун заводларидаги бу тўхтовсиз кризислар асосан қуйидаги сабабга бориб тақалади:

Биринчи: Ҳукуматнинг юрт бирлигини сақлаб қолишдаги муваффақиятсизлиги. Жанубнинг ажралиб чиқиши натижасида юрт жануб нефти ва унинг даромадларидан маҳрум бўлди, бунинг оқибати ўлароқ, давлат балансида камомад юз бериб, нархларнинг ошиши одамларни хонавайрон қилди.

Иккинчи: Ҳукуматнинг одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқаришда юрт ресурслари ва бойликларидан фойдалана олмагани. Чунки одамларга татбиқ этилаётган низом аслида ишларни ғамхўрлик билан бошқариш фикратига асосланмаган, балки ҳатто камбағаллардан ҳам солиқ йиғиш, юрт ресурслари ва бойликларини ажнабий ширкатлар ва йирик капиталистик ташкилотларга топшириб қўйишга асосланган. Буларнинг барчаси кофир Ғарб ҳазорати фикрларидан бўлган инвестиция жалб қилиш, хусусийлаштириш ва шу каби шиорлар остида амалга оширилади!!

Судан аҳлининг буғдой уни камомадидан азият чекиши ақлга сиғадими. Ахир, юртимиз бепоён серҳосил қишлоқ хўжалик ерларига бой бўлса, ўнлаб улкан ўзлаштириш лойиҳалари мавжуд бўлса. Бу лойиҳалардан бири, Кўк ва Оқ Нил ўртасида жойлашган унумдор ерлардан 2,4 миллион фаддон (1 фаддон = 0,42 гектар) майдонга тенг ерни ўзлаштириш бўйича «ал-Жазира лойиҳаси» (ўзлаштириш бўйича дунёдаги энг катта лойиҳа)дир. Шу лойиҳанинг ўзи нафақат юрт аҳлини ун билан таъминлашга, балки ортиқча буғдойни экспорт қилишга ҳам етарли лойиҳадир. Агар сиёсий енгилтаклик ва сиёсатчиларнинг порахўрлиги бўлмаганда, бўлинишидан олдин нефт бўйича ялпи ички ишлаб чиқариши кунига тахминан 500 минг баррелни ташкил қилган бир юртда бундай бензин танқислиги юз бермас эди!!

Эй Судан аҳли!

Сиз ҳукуматни Ислом асосида муҳосаба қилишингиз ва рошид Халифалик давлати татбиқ этадиган Ислом низомини вужудга келтириш учун ҳаракат қилишингиз вожиб. Зеро, Халифалик  – Аллоҳнинг изни ила – нафақат юрт бирлигини қайта тиклашга, балки уни бошқа исломий юртлар билан бирлаштиришга ҳам қодир, Уммат потенциалини қайта тиклаб, бойликларидан оқилона фойдаланишга ва Уммат озуқасини душманга боғлаб қўйган арқонни қирқиб ташлашга қодир. Халифалик буни қуйидаги аҳкомларни татбиқ этиш билан амалга оширади:

  • Ислом давлатга фуқаро ишларини ғамхўрлик билан бошқаришни, уларнинг озиқ-овқат ва бошқалар каби асосий эҳтиёжлари қондирилишини кафолатлашни фарз қилди, уларни машаққатга солиш ёки алдашни ҳаром қилди:

«… مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ…»

«… (Аллоҳим) ким Умматим ишидан бирор нарсани бошқариб, уларга машаққат қилса Сен ҳам унга машаққат қил» (Саҳиҳи Муслим);

  • Жануб ерини исломий ер деб эътибор қилиб, уни зудлик билан давлат салтанатига қайтариш. Ҳокимлар хиёнатининг ҳеч бир қиймати йўқ;
  • Нефтни ва нефт маҳсулотларини омма мулкидан, унга омма мулки аҳкомлари татбиқ этилади ва унинг айнан ўзи ёки манфаати давлат фуқароларига тақсимлаб берилади, деб эътибор қилиш;
  • Турли қишлоқ хўжалик лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариш муносабатларини қайта кўриб чиқиш, ерни унга ишлов берган кишига мулк қилиб бериш ҳамда дехқонларни сув ва мусулмонлар Байтулмолидан маблағ билан таъминлаш;
  • Давлат ва унинг муассасалари томонидан саноат молларининг монополия қилинишига барҳам бериш ҳамда барча мол ва божхона солиқларини бекор қилиш;
  • Кофир Ғарб муассасалари томонидан зўрлаб тиқиштирилган программалар, масалан, хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалик ерларини йирик капиталистик ширкатлар ва айрим куфр давлатларига мулк қилиб бериш кабиларни тўхтатиш. Чунки бу ерлардан олинадиган даромад оддий инсонларга умуман тегмайди.

Булар Ислом аҳкомларининг денгиздан бир томчиси, холос. Бу аҳкомлар Халифалик давлати соясида татбиқ этилган вақтда – Аллоҳ изни ила – одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқаришга қодир. Ислом Уммати Росулуллоҳ Aнинг пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик қайта тикланиши ҳақидаги хушхабарларини рўёбга чиқариб Ислом низоми ва аҳкомлари соясида яшаш сари қадам ташламоқда.

«Албатта мана шу улуғ бахтнинг ўзи. Бас, мана шунинг учун амал қилгувчилар амал қилиб қолсинлар»                                                                                                      [Соффот 60-61]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                   23 робиул-аввал 1435ҳ

Судан вилояти                                                                                                24 январ 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here