Фаластин режими босқинчи яҳудий вужуди жиноятларини қўллаб-қувватламоқда

369
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими босқинчи яҳудий вужуди жиноятларини қўллаб-қувватламоқда

«Арабий 21» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 25 Рамазон, милодий 2021 йил 7 май жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаоллар ижтимоий тармоқда Фаластин маъмурияти хавфсизлик кучлари томонидан «Халил шаҳри марказида босиб олинган Қуддусдаги Шайх Жарроҳ аҳолисига бирдамлик билдириш ҳамда босқинчи кучларнинг Ақсо масжиди майдонига бостириб киришларини рад этиш» учун уюштирилган намойиш куч билан бостирилаётгани акс этган видеолавҳани тарқатишди.

Видеолавҳада Фаластин маъмуриятига қарашли хавфсизлик кучларининг намойишни бостириш мақсадида тинч намойишчиларга аёвсиз ҳужум қилаётгани акс этган.

Шунингдек, видеолавҳада хавфсизлик кучларининг оғзидан Аллоҳни таҳқирловчи сўзлар чиққани, намойишчиларни ҳақорат қилишгани ҳам эшитилади. Айни пайтда, бир неча намойишчини ҳибсга олишга уринган хавфсизлик кучларига аҳолининг қаршилик қилгани ҳам тасвирланган.

Сано Шаблий хонимнинг Фаластин оммавий ахборот воситаларига айтишича, унинг Рамаллоҳдаги Тармус Айё шаҳрида жойлашган уйига Фаластин хавфсизлик кучлари бостириб киришган ва Сано хонимни бир неча кун аввал уч нафар «исроиллик»ка ҳужум қилиниб, уларни яралаган ҳодиса бўйича тергов қилишган… Тергов чоғида, хонимнинг айни ҳодисадан мутлақо хабари йўқлигига қарамай, айни ҳодисага уни боғлашга уринишган. Фаластин хавфсизлик кучларининг бостириб киришидан бир-икки кун ўтиб, унинг уйига яҳудий хавфсизлик кучлари ҳам бостириб киришган.

Яна бир интервьюсида Сано хоним Фаластин режимини босқинчилар билан тил бириктириб, уларга маълумот берганликда айблади».

Роя газетасининг 2021 йил 12 май чоршанба кунги 338-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here