Киевда тўқнашувлар давом этмоқда

545
0

images (19)

Украина пойтахти Киевда ҳокимият биносига қараб юриш қилган намойишчилар билан милиция ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Кеча намойишчилар Украина Олий Радасида 16 январ куни қабул қилинган ҳуқуқий нормаларга қарши норозилик билдириб ҳукумат бинолари жойлашган Грушевского кўчасига қараб юришни бошлаган. Давлат қуролли кучларининг ҳукумат қароргоҳига йўл олган минглаган намойишчилар оқимини тўсганлиги сабабли намойишчилар билан давлат кучлари ўртасида тўқнашув келиб чиққанлиги айтилмоқда.

Хабарларда айтилишича, намойишчиларга қарата номаълум кишилар тарафидан овозли гранаталар ва ўзидан газ чиқарувчи шашкалар отилган. Бир қанча ниқобли кишилар намойишчилврни қўлга олиш билан овора. Украина хавфсизлик хизмати пойтахт Киевда намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Давлат ички ишлар вазирлиги эса хавфсизлик кучларининг ҳаётига хавф туғиладиган бўлса, қуролни ишга солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Украина ички ишлар вазирлиги милицияга ҳужум қилган ўнлаб фаолларнинг ҳибсга олинганини хабар қилди.

Сўнгги бир бир неча соатнинг ичида “Беркут” махсус кучларини ва ички қўшинларни ташишга мўлжалланган бир талай машина ёқиб юборилгани ва “Динамо” стадиони ёнида жойлашган касса бинолари ҳам ёниб кетгани хабар қилинди.

Намойишчилар ва милиция ўртасида тўқнашувлар тўхтамаётган бир вақтда президент Янукович мухолифат лидерлари билан музокаралар ўтказишга рози бўлганлиги ҳақида хабарлар юзага келди. Президент Янукович билан учрашган мухолифат лидерларларининг таъкидлашича мамлакат раҳбари мухолифат билан учрашувларга рози эканлигини билдирган.

Туркистон: Россия учун Украина ўта мухим стротегик ахамият касб этади. Украинадаги вазият Россия манфаатларига зид йўналтирилаётгани, Путинни у ердаги вазиятга жиддий аралашишга ундади. У эски ва синалган провокация қилиш услубини ишга солиб, тинч митингни ноқонуний экстремистик харакатга айлантиришга қаттиқ харакат қилмоқда. Эътибор бераётган бўлсанглар, Европапараст аппозиция лидерлари халқни агрессив харакатлардан тўсмоқчи бўлиб кетма кет баёнотлар қилишларига қарамай, халқ сиёсий тизгиндан чиқиб бормоқда. Кличко призидентга мурожаат қилиб бу каби провокацияларни ва куч структураларининг харакатларини тўхтатишни талаб қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here