Конференцияга иштирок этишимиз номаълум

338
0

Luay(7)

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Эрон давлатини Женева-2 конференциясига даъват қилганлиги сабабли Сурия миллий коалицияси Сурия масаласи бўйича 22 январда ўтказилиши режалаштирилган бу конференцияга иштирок этиш қарорида иккиланиб қолганлигини маълум қилди.

Сурия миллий коалицияси Истамбулда ташкил қилинган 2 кунлик сессиясида 75 аъзодан 58 тасининг розилиги билан Женева-2 конференциясига иштирок этиш қарорини қабул қилган эди.

Коалиция сўзчиси Луай ас-Сайф оммавий ахборот мухбирларига берган баёнотида БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг Эрон давлатини Женева-2 конференциясига иштирок этишга даъват қилганлигига ишора қилиб, “Пан Ги Муннинг Эронга қилган даъватини қайтариб олмагунича, ёки Эрон конференцияга иштирок этиш шартларини бажармагунича бизнинг бу конференцияга иштирок этишимиз номаълум бўлиб қолаверади”, дея билдирди.

Луай ас-Сайф бош котиб Пан Ги Муннинг бу мавзуда Сурия миллий коалицияси етакчилари билан маслаҳат қилмай иш тутганлигини урғулар экан, айнан миллий коалиция конференцияга иштирок этишга қарор қилган куннинг ўзида Эронга даъват йўлланиши афсусланарли ҳол эканлигини таъкидлади.

“Сурия миллий коалицияси Эрон бу конференцияга иштирок этиши учун Суриядаги кучларини олиб чиқиб кетишини ва Женева декларациясини расмий ўлароқ қабул қилишини шарт қилади”, дейилади Луай ас-Сайфнинг баёнотида.

АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Жен Псаки эса Пан ги Муннинг Эронга қаратилган даъвати ортидан берган ёзма баёнотида, агар Эрон Женева декларациясини тўлиғича ва очиқ шаклда қабул қилмаса даъватни бекор қилиш кераклигини қайд этди.

Ўз навбатида Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Женева конференциясига иштирок этишга ҳозир эканлигини билдирди.

“Бизнинг ўйлашимизча, муаммога ечим топиш учун Эроннинг Женева-2 конференциясига иштирок этиши ўта муҳимдир”, деди Эрон ташқи ишлар вазири.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here