Аёлнинг аёлга нисбатан аврати мавзуси ҳақидаги саволга жавоб

722
0

images (12)

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Shadi Sunoqrotнинг аёлнинг аёлга нисбатан аврати мавзуси ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Илтимос, аёлнинг аёлга нисбатан аврати миқдорини шаръий далили билан аниқ баён қилиб берсангиз. Бу масалани тўлиқ ҳолда аниқ баён қилиб берсангиз ва аврат киндик билан тизза ўртасидир, деб айтадиганларнинг далил келтириш асосини ҳамда аврат аёлнинг маҳрамларга нисбатан авратига ўхшаш зийнат ўринларидир, деб айтадиганларнинг далил келтириш асосини баён қилиб берсангиз.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аёлнинг аёлга нисбатан аврати ҳақида айтадиган бўлсак, бу ерда икки фиқҳий раъй мавжуд бўлиб, иккаласидан ҳар бирининг ўз далил келтириш асоси бор:

Биринчи: аёлнинг аёлга нисбатан аврати эркакнинг эркакка нисбатан бўлган аврати кабидир. Яъни киндик билан тизза ўртасидаги нарсадир. Баъзи фақиҳлар шу раъйни айтишади.

Иккинчиси: аёлнинг аёлга нисбатан аврати бутун жисмидир, бундан аёл одатда зийнатланадиган ўринлар мустасно. Яъни тож ўрни бўлган бош, сурма ўрни бўлган юз, тақинчоқлар ўрни бўлган бўйин ва кўкрак, зирак ўрни бўлган қулоқ, билакузук ўрни бўлган юқори билак, билакузук ўрни бўлган пастки билак, узук ўрни бўлган кафт, хилхол (ҳалқа) ўрни бўлган болдир, хинага ўхшаш ранглар ўрни бўлган қадам мустасно.

Булардан бошқаси, яъни аёл одатда зийнатланадиган ўринлардан бошқаси аёлга авратдир. Яъни фақат киндик билан тизза ўртасигина эмас, қолганлари ҳам авратдир…

Бунга далил Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлидир:

«Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга ё қўл остиларидаги чўриларга ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз-девона) эркак хизматкор-қулларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдакларгагина (кўрсатишлари жоиздир)»                                                                                                                  [Нур 31]

 

Оятдаги мана шу кишиларнинг ҳаммаси аёлнинг сочига, бўйнига, билакузук ўрнига, хилхол (ҳалқа) ўрнига, тақинчоғи ўрнига ва зийнат ўрни дейиш тўғри бўладиган бошқа аъзоларга қарашлари жоиз. Чунки Аллоҳ:

Ÿwur} šúïωö7ム{£`ßgtFt^ƒÎ—

«Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар»                                                                [Нур 31]

деди. Яъни зийнат ўринларини, деди.

Оятда маҳрамлар ҳамда аёллар зикр қилинди. Демак аёллар бир-бирларининг зийнат ўринларига қарашлари жоиз. Аммо аёлдаги зийнат ўринларидан бошқалари бошқа аёл олдида аврат бўлиб қолаверади.

Мана шу бизнинг наздимизда далилга мувофиқ рожиҳ раъйдир. Биз рожиҳ деяпмиз. Чунки бу ерда аёлнинг аёлга нисбатан аврати эркакнинг эркакка нисбатан аврати кабидир, яъни киндик билан тизза ўртасидир, деб белгилайдиган фақиҳлар бор.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here