Мисрда қонли референдум

568
0

images (20)

Мисрда янги конституция бўйича референдум қонли суратда бошланди. Референдумни байкот қилиб намойишга чиққан “Мусулмон биродарлар” ҳаракатига қарата хавфсизлик кучларининг уюштирган ҳужуми оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди, 28 киши яраланди. Бу ҳақида Миср соғлик хизмати хабар тарқатди.

Масъулларнинг билдиришича, кучли тўқнашув Қоҳира жануби Бани Сувайф минтақасидаги овоз бериш марказида рўй берган. “Мусулмон биродарлар” ҳаракати сўзчилари ҳам тўқнашувда ҳаракат аъзоларидан ўлганлар борлигини тасдиқлади.

Танқидчиларнинг таъкидлашича, янги конституцияда ҳарбийларга махсус имтиёзлар берилгани норозилик тўлқинига сабаб бўлмоқда.

Мисрликлар, аниқроғи Ҳусни Муборак ағдарилгандан кейин Миср ҳокимиятини эгаллаб олган сиёсатчилар Араб баҳори бошлангандан бери иккинчи бор ўз конституцияларини ўзгартиришмоқда.

Аввалги ўзгариш ҳарбийлар тарафидан қулатилган собиқ президент Муҳаммад Мурсий даврида ўзгартирилган эди. Мурсий қулатилгач, унинг ташаббуси билан қайта тузилган конституция бекор қилиниб, ўзларини демократ санаган аъзолар тарафидан қайта тузилди.

Норозилик намойишларига қарамай, референдум давом этмоқда. 15 январ тонг саҳардан сайлов марказлари яна ишга тушди. Ҳарбийлар кўпроқ “Ҳа” деган овозни тўплаш истагида иш юритишмоқда. Давлат телевидениялари референдумни ёқлаб овоз берилаётган манзараларни тинимсиз эфирга узатиб турипти.

53 миллион кишининг овоз бериши кутилаётган референдумда янги конституциянинг қабул қилиниши ёки рад этилиши аниқланади. Агар янги конституция қабул қилинса ҳозирда Миср мудофаа вазирлиги лавозимини эгаллаб турган Абдулфаттоҳ Ас-Сиси президенликка ўз номзодини қўйиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here