Хамр ва унинг ҳаромлигига оид саволига жавоб

773
0

images (14)

 

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Fahmi Barkousнинг хамр ва унинг ҳаромлигига оид саволига жавоб

Савол:

«Нарсалардаги асл – модомики ҳаромлиги ҳақида далил келмаса – мубоҳликдир». Мол эса нарсадир ва унинг ҳақида ҳаромлик келмаган. Демак у ўз аслида, яъни мубоҳлигида қолаверади. Масалан «фалончи молни ўғирласа» ўғирлаш иши ҳақидаги ҳукм ҳаромликдир, ўша фалончи гуноҳ қилган ва ўғирлик оқибатида бериладиган уқубат-жазога лойиқ бўлиб қолади. Аммо мол ўзининг аслида қолаверади ва эгасига қайтарилади. Бу ўғирланган нарсанинг ҳукмидир. Ўғирланган мол кўчма мол бўладими ёки кўчмасми бундан қатъий назар унинг ҳукми мана шу. Демак мол – унга алоқадор феъл-ишдан қатъий назар, модомики хослаш далили келмаса – ўзининг умумийлигида мубоҳлигича қолаверади. Шунинг учун кимки шу молдан иборат совға ёки ҳадя ёки нафақа олса унга ҳеч қандай ҳараж бўлмайди. Зеро «ҳаромлик иккита зиммага тааллуқли бўлмайди». Аллоҳ билувчироқдир…

«حُرِّمَتِ الْخَمْرُ بِعَيْنِهَا»

«Хамр айнан ўзи ҳаром қилинди». Хамр (маст қилувчи ичимлик)нинг айнан ўзи унинг аслидир. Яъни хамр аслида хамр бўлгани учун ҳаром қилинди. Хамрга тааллуқли ҳукмларга «унинг сотувчиси ҳам, ичувчиси ҳам…» кирди. Лекин ҳаромлик қандай қилиб хамр ва уни сотишдаги кўчар ва кўчмас молга тааллуқли бўлди?!! Хамр ва унинг ҳаромлиги молнинг ҳаром бўлиши иллатими? Агар шундай бўлса, у ҳолда қиёслаш жиҳатидан қадаҳ ва унга ўхшаш нарсаларни хамр учун ишлатилганидан кейин ёки хамр ортилган юк машинасини – бу иккиси айнан ўша иллатда иштирок этгани учун – жоиз бўлмай қолади-ку!! Илтимос шуни изоҳлаб ва ёритиб берсангиз. Аллоҳ сизга баракот ато этсин.

Жавоб:

Тўғри, нарсалардаги асл – модомики ҳаромлигига далил келмаса – мубоҳликдир… Сизнинг хамр иллати, унинг ҳаромлиги, уни ташиладиган юк машинаси, у қуйилган қадаҳ ҳақидаги саволингизга келсак, бу мавзу қуйидагичадир:

Абу Довуд Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«مَا أَسْكَرَ كَثِيرُهُ، فَقَلِيلُهُ حَرَامٌ»

«Кўпи маст қиладиган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир».

Бу ҳадисдан иллатнинг мавжуд эмаслиги аниқ тушунилиб турибди. Чунки маст қилишлик иллат эмас. Шу далил биланки, агар хамрдан озгинаси ичилиб, ичган кимса маст бўлмаса ҳам ҳаромлик барибир воқе бўлаверади ва унга кўра жазо берилади. Чунки ҳадис озгинасини ҳам – агар кўпи маст қилса – ҳаром қиляпти. Демак ундан озгинасини ичиш ҳам ҳаром.

Шунингдек Ҳоким ўзининг Мустадракида Абдуллоҳ ибн Умардан, у отасидан ривоят қилган ушбу ҳадисда айтилган ўнта синфда бирон иллат келмаган: Росулуллоҳ A дедилар:

«لَعَنَ اللَّهُ الْخَمْرَ، وَلَعَنَ سَاقِيهَا، وَشَارِبَهَا، وَعَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَبَايِعِهَا وَمُبْتَاعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا»

«Аллоҳ хамрни лаънатлади, уни соқийсини (қуйиб берувчини), ичувчисини, сиқувчисини, сиқиб чиқартирганни, уни кўтариб ташувчини, кўтариб олиб бориб берилган кимсани, сотувчисини, сотиб олганни ва унинг пулини еювчини лаънатлади». Бу ҳадисда иллатлаш йўқлиги аниқ кўриниб турибди. Шунинг учун унга бошқасини қиёсланмайди.

Шунга кўра демак ҳар бир маст қилувчи ичимлик хамрдир, унинг ози ҳам, кўпи ҳам, баб-баробар ҳаром. Зеро ўнта синф ҳеч бир иллатсиз ҳаром қилинди. Лекин бу ҳукм мукаллафга татбиқ этилади. Масалан юк машинасининг ҳайдовчисига татбиқ этилади, ташиладиган юк машинасига ёки хамр қуйилган қадаҳга татбиқ этилмайди. Чунки хамрга тааллуқли ҳукм юк машинасига ёки қадаҳга тааллуқли ҳукм эмас… Табароний Кабирда Абу Саълаба Хушанийдан шундай деганини ривоят қилди: мен Росулуллоҳ A ҳузурига келиб: ё Росулуллоҳ, … мен аҳли китоб ерида яшайман, улар ўзларининг идишларида тўнғиз гўштини ейишади, уларда хамр ичишади. Ўша идишларда еб, ичсам бўладими…? – дедим. Сўнгра Набий A бундай деб жавоб бердилар:

«…وَإِنْ وَجَدْتَ عَنْ آنِيَةِ الْكُفَّارِ غِنًى فَلَا تَأْكُلْ فِيهَا، وَإِنْ لَم تَجِدْ غِنًى فَارْحَضْهَا بِالْمَاءِ رَحْضًا شَدِيدًا ثُمَّ كُلْ فِيهَا»

«… Агар кофирларнинг ўша идишларидан беҳожат қиладиган нарсани топсанг ўша идишларда ема, агар беҳожат қиладиган нарсани топмасанг уларни сув билан зўр бериб қаттиқ ювиб ташла, ана шундан кейин уларда еявер». Яъни агар ўша идишларга муҳтож бўлсанг ва улардан бошқасини топмасанг уларни яхшилаб ювиб ташла.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here