Навбат талабаларга келди…

596
0

talaba5)

  Uzmetronom.com нашрини хабар қилишича, кириб келаётган янги йил арафасида Тошкентдаги олий ўқув юртлари талабаларига махсус бланкалар тарқатилмоқда.

Бу бланкаларни тўлдирар экан, талаба ўз зиммасига таътил давомида доимий яшаш жойини тарк этмаслик, алкоголли ичимлик истеъмол қилмаслик ҳамда жамоат тартибини бузмаслик масъулиятини олади.

Махсус бланкада, талаба ўзининг доимий яшаш жойини, телефони ҳамда ота-онасининг телефонини кўрсатиши лозим.

Туркистон: Ўзбекистонда ҳокимият учун кураш авжга чиқиб боргани сари, мустабид ҳукуматнинг фуқароларни назорат остига олиши шу қадар кучайиб бормоқда. Аввалроқ, Тошкентдаги участка нозирларига бир марта бўлса ҳам ҳорижда бўлиб қайтган фуқароларни рўйхатга олиш вазифаси юклатилган бўлса, энди навбат талабаларга ҳам етиб келди.

 Каримов бошчилигида олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон фуқароларини, хусусан ёшларни бузиш, Исломдан узоқлаштириш ва ўзликларини йўқотиш учун қаттиқ ҳаракат қилиб келмоқда. Бу мақсадда ҳукумат ёшларни “миллий ва маънавий” руҳда тарбиялашга эътбор қаратиб, турли ҳил тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари, унверсиадалар, концерт ва дискотекалар уюштириб, бу дискотекаларда бепулга спиртли ичимликлар ва пиволар тарқатилди. Бундай ишлар натижасида ёшлар ўртасида жиноятчилик, гиёҳвандлик ва бузуқчиликлар кўпайиб кетди. Ҳатто коллеж ва лицей ўқувчи қизлари орасида хомиладор бўлиш холатлари кўпайиб бораётганлиги сабабли, Тошкентда ўқувчи қизларни хомиладорлигини текшириш ишлари олиб борилди ва бу ўқувчи қизлардан ўқишни тугатмагунча хомиладор бўлмаслик ҳақида тилхат ёздириб олишди. Тошкент темир йўл коллежи талабаси, “Тилхат олишдан олдин бизларга, эрта хомиладор бўлишлик бизни миллий қадриятларимизга тўғри келмаслигини фақат бир марта айтишди, агар бундай иш содир бўладиган бўлса ўқишдан хайдашлик билан қўрқитишди”, – деб айтган эди.

  Аммо ҳукумат томонидан олиб борилган ва ҳамон давом этаётган бундай бузғунчилик ишларига қарамай аксар ёшлар Ислом динини маҳкам ушлашда давом этмоқдалар. Бунинг далили сифатида, шунча таъқиқларга қарамай масжидларда, хусусан Жума кунларида ёшларни масжидларда борган сари кўпайиб кетаётганларини келтириш мумкин.

  Шунинг учун ҳам ҳукумат ўзгаришларни биринчилардан бўлиб қабул қиладиган, куч-қувват, ғайрат-шижоатга тўла бўлган ёшларни янада кучлироқ назорат остига олишга ҳаракат қилмоқда.    

1 COMMENT

  1. alloh taolo yanada  islom diniga kuch quvvat bersin yoshlaru qarilar o’z dinini yanada yahshiroq tanib va amal qilishligiga alloh yordam bersin va din dushmani bo’lgan demokratiyani huddi oldingi ustozi bo’lgan komunism sossialism di qulatgani kabi buni ham qulashini va islom dinini haqiqati bilan to’laligicha amal qilib yashashlik nasb qilsin amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here