Қоғоз пулнинг касофати

466
0

images (7) Қирғизистон пойтахти Бишкекда 3 март душанба куни миллий валюта сомнинг АҚШ долларига нисбатан нархи кескин тушиб кетди. Долларнинг бозор нархи бир неча соат ичида бир доллар учун 54 сомдан 59 сомга кўтарилиб кетди. Айрим валюта айрибошлаш шаҳобчалари аҳолига доллар сотишни тўхтатиб қўйди.

 Қирғизистон Миллий банки вужудга келган вазиятга ойдинлик киритиш учун шошилинч баёнот чиқарди. ҚР Миллий банки баёнотига кўра, “2014 йилнинг бошидан буён АҚШ долларини миллий валютага нисбатан қиймати 9,70 фоизга ошиб, бир АҚШ доллари учун 49,1984 сомдан 3 март кунига келиб 53,9590 сомга ошган”.

 Миллий банк мутахассисларининг фикрига кўра, АҚШ долларини миллий сомга нисбатан нархини ошишига ташқи омиллар сабаб бўлмоқда. Биринчидан; Қозоғистон тангаси мазкур вақт мобайнида 20 фоизга қадрсизланди. Қазоқ тангасининг қадрсизланиши Қирғизистон ички валюта бозорига қисқа вақтли таъсир кўрсатди. Айни вақтда уни кейинги таъсири кузатилгани йўқ.

 “Иккинчидан; Россия рубли йил бошидан буён 10,8 фоизга қадрсизланди. Қолаверса, Украина инқирози билан боғлиқ Россия Федерациясининг ташқи сиёсатида кескинликни пайдо бўлиши, 1 март куни Федерация кенгаши томонидан Украина ҳудудига қўшин киритишга рухсат берилиши ҳамда Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши иқтисодий чекловларни жорий этилиши эҳтимоли Россия рублини навбатдаги кескин қадрсизланишига олиб келди. Россия Федерацияси билан Қирғизистоннинг яқин савдо-иқтисодий алоқаларини ҳисобга олиб, бу ички валюта бозорига ўз таъсирини ўтказди”, – дейилади Миллий банк баёнотида.

 Туркистон:

Америка Қўшма Штатлари Иккинчи жаҳон урушидан улкан манфаат кўради. Чунки АҚШ бу урушда бевосита иштирок этмаганлиги ҳамда урушаётган томонларга қурол-яроқ ва бошқа зарурий нарсаларни сотиши эвазига дунёдаги олтин захирасининг учдан икки қисми Америкада йиғилиб қолади. Бу эса ўз навбатида Америка иқтисодини кўтарилишига ва бошқа давлатларни, хусусан, Иккинчи жаҳон урушидан заифлашган давлатларни Америка долларига боғлиқлигини кучайтириб юборади.

 Иккинчи Жаҳон урушидан кейин заифлашиб қолган Европа қитъаси давлатларининг миллий валюталари ҳали тикланмаган иқтисод туфайли қадрсизлиги, долларнинг АҚШ ҳукумати томонидан олтинга амаштирилиши бўйича кафолат ўз ишини қилади. Доллар Кўҳна Қитъага оқиб кела бошлайди. 1944 йилда Бреттон-Вуд келишувига асосан АҚШ ҳукумати 35 доллар эвазига бир троя унцияси миқдорида олтин бериш мажбуриятини олади, олтин асосий валютадан захира валютасига айланади.

 1960 йилларга келиб бу қийматни сақлаб туриш ҳам муаммога айланади. Олтиннинг нархи яна кўтарилиб кетади. 1971 йилда 38 долларга, 1973 йилда 42,22 $га тенг бўлади. 1971 йилда президент Ричард Никсон долларнинг олтин билан боғлиқлигига чек қўяди, расман бу хабар 1976 йилдагина эълон қилинади. Ўша йилда Ямайкада бўлиб ўтган учрашувда валюта тизимларининг ўзгарувчан курси йўлга қўйилади, олтин эркин нархда сотила бошлайди. Бу олтиннинг валюта хусусиятини йўқотганлигини, доллар захира валютасига айланганини англатарди. «Энди долларнинг дунё бўйлаб ҳукмронлигига чек қўйилди, олтинга алмашилмайдиган валюта ўз қадрини йўқотади» дея фикр юритганлар тез орада хато қилганларига амин бўладилар. Бу вақтга келиб АҚШ доллари ҳар қандай олди-бердиларда қулайлиги билан қадр қозониб улгурганди. Бунинг натижасида эса Америка доллари учинчи олам давлатларини мустамлака қилиш қуролига айланиб қолди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here