Қирғизистонда янги муфтий сайланди

691
0

images (5)Бугун 4 март куни Бишкекда Қирғизистон мусулмонларининг навбатдан ташқари V қурултойи бўлиб ўтди. Унда республиканинг турли нуқталаридан келган 200 делегат қатнашди.

 Қурултойда Мақсатбек ҳожи Тўқтўмушев Қирғизистоннинг янги муфтийси этиб сайланди. Шу пайтгача Тўқтўмушев муфтий вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди. Уни қурултойга йиғилган делегатларнинег 99 фоизи қўллаб-қувватлади.

 Янги муфтий ўз фаолиятини ҳанафийлик асосида олиб боришини, диний саводсизликка, экстремист ва радикал оқимларга қарши курашишини маълум қилди.

 41 ёшли Мақсат Тўқтўмушев авваллари мударрис, имом хатиб, Бишкек шаҳар қозиси ва муфтий ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 Шунингдек, қурултойда уламолар кенгаши томонидан Қирғизистон мусулмонлари идорасининг янги низоми тасдиқланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here