Саволга жавоб Марказий Африкадаги кураш ҳақиқати!

596
0

1389699358_alg-taliban-jpg

Савол:

2014 йил 20 февралда БМТ бош секретари Пан Ги Мун Марказий Африкага у ердаги хавфсизлик вазиятининг янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун тезлик билан қўшимча ҳарбий кучларни юборишни талаб қилди. Маълумки, Хавфсизлик кенгаши 2013 йил 5 декабрда Марказий Африкага ҳарбий аралашув тўғрисида қарор чиқарганидан кейин Франция сони 5000дан ошиқ Африка кучлари билан бир қаторда ўзининг 2000 аскарини ҳам юборган эди. Марказий Африкада насронийларнинг қуролли тўдалари мусулмонларга қарши ўлдириш, ёндириб юбориш, ўлдирилганларнинг гўштларини ейиш, уйларини вайрон қилиш, мол-мулкларини талон-тарож қилиш, кўчиб кетишга мажбурлашдан иборат ваҳшиёна ва жирканч жиноятларни амалга оширди. Марказий Африка республикасининг биринчи мусулмон президенти Мишель Жотодия 2014 йил 10 январда истеъфога чиқди ва Катрин Самба-Панза 2014 йил 20 январда бу республиканинг президенти деб эълон қилинди. Америка Африка кучларини қўллаб-қувватлаяжагини билдириб, 2015 йил февралдан олдин сайловлар ўтказишга чақирди. Бу мамлакатдаги курашнинг ҳақиқат-моҳияти нимадан иборат? Вазият қандай портлади? Бу кризиснинг сабаблари нима? У қай томон кетяпти?

Жавоб:

Бунга жавоб бериш учун Марказий Африкадаги мусулмонлар вазиятини кўриб чиқишимиз, бу мамлакатдаги тўнтаришларни, бу тўнтаришларнинг давлатлар ўртасидаги курашга бўлган алоқасини ва бундан келиб чиққан оқибатларни баён қилишимиз лозим бўлади:

1 –  Марказий Африкадаги мусулмонлар сони унинг 5 миллионга етган аҳолисининг 15-20 %ини ташкил қилади, деб кўрсатилади. Лекин бу миқдор мусулмонлар мамлакат бўйлаб катта ҳажмда ёйилганини ҳисобга олинадиган бўлса шубҳалидир. Чунки бу борадаги статистик маълумотлар холис ва тоза эмас. Чунки бир неча омилларга кўра мусулмонларнинг сони доимо қасддан оз қилиб кўрсатилади. Шунинг учун демак мусулмонларнинг сони ана шу миқдордан кўп эканлиги эҳтимоли кучлидир. Аҳолининг қолган қисми эса насронийлар ва бутпарастлардан иборат… Мусулмонлар пойтахт Бангида кўпроқ ёйилган. Улар пойтахтда бир неча катта масжидларни ва Қуръон таълим бериладиган мадрасаларни бино қилганлар. Мусулмонлар бошқа бир неча асосий шаҳарлар ва муҳофазаларда ҳам, айниқса мамлакат шимолида ҳам кенг тарқалганлар. Чунки шимолда милодий ўн еттинчи аср охирида исломий салтанат пайдо бўлган. Бу султонлик Чад жанубидаги исломий Багирми салтанати султонларидан бир нечаси ўз салтанатлари қулаганидан кейин Марказий Африка шимолига кўчиб келишган пайтда пайдо бўлган. Бу султонлар қўлида Чад жанубидаги кўп бутпарастлар Исломга кирган эди. Марказий Африка шимолидаги кўп бутпарастлар ҳам уларнинг қўлида Исломга кирди. Маълумки, Ислом Марказий Африка минтақасига милодий ўн учинчи асрда кириб келган ва шимол маркази Индли минтақасида яшовчи Ронга қабиласи, шимолий шарқ маркази Бирао шаҳрида яшовчи Вакага қабиласи каби баъзи қабилалар Исломга кирган. Бу минтақалар олтин, олмос ва уранга бой минтақалардир. У ерларда мусулмонлар гавжум бўлиб яшайди. Бу мусулмонлар ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи асрларда турли сабабларга кўра бу минтақаларга келиб қолганлар. Улар ўз биродарлари билан биргаликда француз мустамлакачиларни мамлакатдан қувиб чиқаришга ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бу минтақаларга Африка ғарбидан Хауса ва Фулани қабилалари мусулмонлари ҳам келиб ўрнашган. Улар Камерунга чегарадош жунубий ғарб минтақаларидаги аҳолининг энг кўп қисмини ташкил қиладилар. Шунинг учун режим ва унинг ортида турган Франция, айниқса Патассе режими мусулмонларни бутпарастлардан ажратиб ташлашга ҳаракат қилди, чунки режим бу бутпарастлар ўртасида Исломнинг ёйилишидан қўрқди. Режим бу билангина кифояланмади балки мусулмонларни ҳукуматдан ва давлат вазифаларидан ҳам узоқлаштирди. Натижада мусулмонлар тижорат билан шуғулланишга ўтишди. Шунинг учун ҳам мусулмон тижоратчилар қирғин қилинганидан кейин тижорат тўхтаб қолди, бунинг оқибатида пойтахт Банги аҳолисидаги озиқ-овқат маҳсулотларида қаттиқ танқислик сезилди.

2 –  Француз мустамлакачилиги Марказий Африкага 1885 йилда кириб келди. Франция Бангида ўзининг ҳарбий базасини қурди. Оқибатда бу минтақа 1894 йилда уларда расман француз мустамлакаларидан бирига айланди. 1960 йилда эса Франция бу минтақага юзаки мустақиллик бериб, насронийларни мамлакат ишларига ҳукмрон қилиб қўйди. Натижада бу мамлакатда Франция нуфузи ва мустамлакачилиги илгаригидек сақланиб қолаверди. Шу мақсадда Франция ҳокимларни насронийлар орасидан танлаб олиб тиклайдиган бўлди. Бу ҳокимлар ё тўнтариш йўли билан ёки сайловлар деган найранг орқали тайинланадиган бўлди. Масалан Франция Марказий Африкага юзаки мустақиллик берган пайтида Давид Дакони биринчи президент қилиб ўрнатди. Лекин унинг бошқарувига икки йил ҳам ўтмасдан истибдод кўзга ташлана бошлади ва у ўзининг рақибларига қарши репрессия кампанияларини ўтказадиган бўлди. Африка сари бостириб келаётган Америка бу вазиятдан фойдаланиб қолди. Ўша даврда Совет Иттифоқи эски мустамлакачиликка қарши курашиш ҳаракатини бошлаган эди. Совет Иттифоқи бу тўғрида 1961 йилда Америка билан келишиб олган эди. Ўзаро келишиб сиёсат юргизишни эълон қилган бу икки давлатнинг Африка халқларини эски мустамлакачиларга қарши қўзғашда таъсири бўлди. Натижада Франция ўзининг бу мамлакатдаги нуфузини йўқотиб қўйиши мумкинлигидан хавотирга тушиб қолди. Шунинг учун Франция 1966 йилда бош штаб бошлиғи Жан Бедель Бокассани тўнтариш ясаб ҳокимиятни ўз қўлига олишга гижгижлади. Собиқ президент Давид Дако кейинчалик Бокассанинг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу эса бу тўнтаришни Франция Америка-Совет ҳужумига қарши уюштирганига далолат қилиб турибди. Франция буни бир мустабид ҳарбийни француз нуфузига қарши турадиган ҳар қандай кимсани зўравонлик билан йўқ қилиш учун тайинлаш билан амалга оширди. Бокасса ўз диктаторлигини давом эттирди ва унинг режими мамлакатдаги француз нуфузи ҳимоясига таянди. 1976 йилга келиб у ўзини император деб эълон қилди! У французларни жуда улуғлар, у ҳатто француз президенти Де Голлни ота, деб атарди, у мамлакатни французлар «экинзори»га айлантирди. Бокасса ҳақида кўп миш-мишлар тарқалган эди, жумладан у одамлар гўштини ейди, болаларни ўлдиради, деган миш-мишлар тарқалган эди. Оқибатда жамоатчилик фикрини унга қарши қилиб қўйилди. Шунинг учун Франция уни ҳокимиятдан олиб ташлаш учун ўзининг бу мамлакатда турган ҳарбий кучлари билан дарҳол аралашди ва Давид Дакони 1979 йилда иккинчи марта мамлакатнинг президенти қилиб ўрнатди. 1981 йил сентябрда эса армия генерал Андре Колингба бошчилигида тўнтариш ясаб Дакони ҳокимиятдан олиб ташлади. Франция 1990 йилда Чадда Америка малайи Хабрени ағдариб ташлаб унинг ўрнига ўзининг малайи Идрис Дебини олиб келишга муваффақ бўлгач Марказий Африкада Франциянинг қудрати кучайди. Чунки Чад Марказий Африкадаги француз нуфузини мустаҳкамлашнинг бир таянчи ҳисобланарди… Шундай қилиб Франция ўзининг нуфузи асосан Марказий Африкада сақланиб қолганини кўрди. Шунинг учун бу мамлакатдаги ҳокимиятга демократия тусини бермоқчи бўлди! Шу мақсадда Франция бу мамлакатда армияни ҳокимиятдан четлатиб янги сайловларни ўтказишга қарор қилди. Шунинг учун 1993 йилда президентлик сайловлари ўтказилиб, Франция малайи Феликс Патассе ғолиб чиққани эълон қилинди. Патассе оппозицияга бошчилик қилиб келаётган эди. Францияни бунга мажбур қилган омил Америка ниқоб сифатида таянаётган демократия чақириқлари таъсирини «сўриб» олишга ҳаракат қилиш эди. Чунки Америка Африкада эски мустамлакачиликни қулатиб унинг ўрнини ўзи эгаллаш мақсадида демократия деган ниқобдан фойдаланадиган бўлган эди! Шундай қилиб Франция сайловлар орқали ҳокимиятни ва Франсуа Бозизе бошчилигидаги оппозицияни пайдо қилди. Бу оппозиция таркибида турли этник гуруҳлар, жумладан мусулмонлар ҳам бор эди. Бу оппозиция ва айниқса мусулмонлар Патассени коррупцияда ва оппозицияни таъқиб қилишда айблади. Шунинг учун оппозиция қуролли исён йўлига ўтди… Шундан кейин Франция Патассени алмаштириш керак деган қарорга келди ва 2003 йил 15 мартда оппозиция етакчиси Бозизени олиб келиб республика президенти этиб ўрнатди. Унинг ҳокимиятга келишига мусулмонлар ёрдам берди… Лекин Бозизе ўзини қўллаган мусулмонларга ва ўзига тарафдор бўлган оппозицияга қарши туриб, уларни менсимай қўйди, балки уларга душманлар сифатида қарайдиган бўлди! Шунинг учун у ўзини қўриқлаш вазифасини истеъфодаги француз генерали Жан-Пьер бошчилигидаги бир француз хавфсизлик ширкатига топширди. Шундан кейин у 2005 ва 2011 йилларда сайловлар ўтказиб ул

арнинг ҳар бирида ўзининг ғолиб чиққанини эълон қилди… Ана шу даврда унга қарши яна исён кўтарилди ва Селека ҳаракати пайдо бўлди (Селека деган ном мусулмонлар бошчи бўлган бешта ташкилот ўртасида тузилган иттифоқ ёки коалиция, деган маънони англатади, бу ташкилотларнинг энг каттаси Жотодия бошчилигидаги ташкилотдир). Бозизе шунча «спектакл» сайловларни уюштирганига қарамай мамлакатдаги вазият барқарорлашмади ва Бозизенинг диктаторлиги, айниқса мусулмонларга қарши зўравонлиги янада кучайди. Чунки Бозизе режими ўзининг кучларига мусулмонларнинг мол-мулкларига тажовуз қилишни буюрди. Натижада ўзларини ва ўз мол-мулкларини ҳимоя қилган юзлаб мусулмонлар қурбон бўлди…

3 –  Ана шундан кейин 2013 йил 1 ноябрда Габон пойтахти Либревильда бирор ечимга эришиш учун бир конференция ўтказилди. Унда президент Бозизе ва Селека ҳаракати қатнашди… Конференция Марказий Африкадаги мусулмонларнинг қанчалик катта зулмга дучор бўлаётганини кўрсатди. Чунки мусулмонларнинг оддий ҳақ-ҳуқуқлари ҳам поймол қилинмоқда… Конференцияда мусулмонлар оддий талабларни илгари  суришди. Улар: Исломни қолган динлар каби тан олиш, рамазон ҳайити ва қурбон ҳайитларни расман байрам қилиб нишонлаш, мусулмонларни таъқиб қилмаслик талаблари эди… Лекин Бозизе устомонлик билан бу талабларни бажаришни пайсалга солди. Чунки у мусулмонларнинг ва Селеканинг баъзи талабларига – бу француз малайининг ҳокимиятда 2016 йилгача қолиши шарти билан – розилик берганидан кейин ва Бозизенинг – у амалга оширган қирғинларга қарамай – ҳокимиятда қолишини кафолатлаган келишувга қарамасдан ҳамда француз ахборот агентлиги хабар тарқатганидек Америка бу келишувни қўллаб-қувватлаганига қарамай, шуларнинг барчасига қарамай Франция ва Бозизе бу оддий ҳуқуқлар ҳақидаги талабларни бажаришни пайсалга солди. Пайсалга солибгина қолмай балки бу ҳуқуқларга қарши туриб, ўзларининг мусулмонларга қарши ваҳшиёна амалиётларини яна бошлашди. Натижада Селека қаср сари ҳаракатланиб уни президентга айланган Мишель Жотодия бошчилигида 2013 йил 24 мартда эгаллаб олди… Шунда Франция дод-вой солди. Чунки Жотодия асл келиб чиқиши мусулмон эди. Ҳолбуки Жотодия ҳокимиятни ўз қўлига олганидан бошлаб Ғарбни рози қилишга уринди. Бу унинг баёнотларидан кўриниб турибди. Чунки у ўзини мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилган пайтда бундай деди: «Марказий Африка илмоний давлатдир, масиҳийлар ва мусулмонлар илмоний давлатда яшашмоқда, тўғри, мен мусулмонман, лекин менинг вазифам ватанимга ва Марказий Африканинг барча фуқароларига хизмат қилишдир». (Халиж, 2013 йил 31 март). Буларнинг барчаси Ғарбни, айниқса Францияни рози қилиш учун эди. Жотодия ҳатто насронийларнинг қуролли тўдаларини қуролсизлантирмади ва уларни ҳаракат қилаверадиган қилиб қолдирди. Бироқ шунга қарамай Франция янги президентни тан олмади. Франция малайлари ҳам уни тан олишмади… Шунинг учун Франция унга қарши зўр бериб ҳаракат қила бошлади. Чунки у асл келиб чиқиши мусулмон эди.  Бунда Францияга унинг малайлари ҳам эргашди. Ана шундан кейин Франция Марказий Африка раҳбарларини қўзғаб уларни 2013 йил 3 апрелда Чад пойтахти Нжаменада конференция ўтказишга чақирди. Конференцияда Франциянинг таниқли малайи Идрис Дебе бундай деб мурожаат қилди: «Бизга нисбатан ўзини ўзи президент этиб тиклаб олган кишини тан олишнинг иложи йўқлиги шундоқ кўриниб турибди». (Васат 2013 йил 5 апрел). Ўтиш даври кенгаши 2013 йил 13 апрелда Мишель Жотодияни мамлакат президенти этиб сайлаганини эълон қилган бўлса-да лекин бунинг ҳеч бири уни оқловчи нарса бўлмади. Бунга сабаб унинг мусулмон эканлиги эди. Шунинг учун Франция бу ҳукуматга ёрдам кўрсатишни узиб қўйди. Ваҳоланки бу мамлакатнинг уран, олтин, олмосдан иборат бойликларини талаб кетаётган мана шу Франциядир. Франция бу бойликларни ўзининг шахсий мулки деб ҳисоблаб, Марказий Африка ҳукуматларига ёрдам бераётганини миннат қилади ва хоҳлаган вақтида бу «ёрдам»ни узиб қўяди!

4 –  Франция аралашиш учун ва бу аралашишни оқлаш мақсадида муаммоларни сунъий равишда келтириб чиқариш учун вазиятни тайёрлашга киришди. Шунинг учун Франция 2013 йил 5 декабрда Хавфсизлик кенгаши томонидан ўзига Марказий Африкага ҳарбий аралашув ваколатини берадиган қарор чиқартиришга эришди. Натижада 2013 йил 8 декабрда ҳарбий аралашув юз берди. Француз президенти Франсуа Олланд Мишель Жотодияни истеъфога чиқишга ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирди. Шу мақсадда Франция 2014 йил 10 январда Чад пойтахти Нжаменада Африка регионал саммитини ўтказди ва Жотодияни истеъфога чиқишга мажбур қилиш учун шу саммит орқали ўз босимларини ўтказди. Натижада Жотодия ана шу саммит чоғида ўзининг истеъфога чиққанини эълон қилди ва 2014 йил 20 январда пойтахт Банги муниципалитети раисаси Самба-Панза мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилинди. Бунинг ортидан насронийларнинг қуролли тўдалари француз кучлари кўзи олдида амалга оширган ваҳшиёна амалиётлар бошланди. Француз кучлари Селека ҳаракатининг 7000дан кўпроқ жангчиларини тинчликни сақлаш деган баҳона билан қуролсизлантирган эди. Лекин француз кучлари насронийларнинг қуролли тўдаларини, айниқса «Анти-балака» номли тўдани қуролсизлантирмади, аксинча бу тўдаларни қўллаб-қувватлади! Президент Жотодия қулатилганидан кейин бу қуролли тўдалар мусулмонларни ўлдириш, ёндириш, уларнинг гўштларини ейиш, уйларини, масжидларини, мадрасаларини, муассасаларини вайрон қилиш, мол-мулкларини талашдан иборат ваҳшийлар қиладиган энг жирканч амалиётларни амалга оширди. Бу ваҳшийликлар француз ва Африка кучларининг кўзи олдида амалга оширилди. Ҳатто БМТ ҳисоботлари Францияни насроний қуролли тўдаларни қуролсиз мусулмонларга қарши, ўзларини ҳимоя қилишлари мумкин бўлган ҳар қандай қурол-аслаҳадан маҳрум қилинган мусулмонларга қарши қўллаб-қувватлаганликда айблади… Бу жиноятларнинг ўта жирканчлигидан янги президент буни тан олиб бундай дейишга мажбур бўлди: «Анти-балакадагилар ўз вазифалари маъносини йўқотиб қўйишди, улар бугун қотилларга айланишди». У яна бундай деди: «Улар мен аёл бўлганим учун мени заиф деб билишади, лекин ҳозирдан бошлаб ўлдиришни истайдиган Анти-балака ҳаракатидагилар таъқиб қилинадилар». (ВВС радиоси 2014 йил 12 феврал). Бу радио бундай деб қўшимча қилди: «Ўн минглаб мусулмонлар Марказий Африкадан Камерун ва Чадга қочиб ўтишди,  улардан бир қисми мамлакат ичкарисидаги чодирли лагерлардан бошпана топишди, Халқаро амнистия ташкилоти қуролли тўдалар ҳужумлари мусулмонларнинг тарихда мисли кўрилмаган тарзда оммавий равишда кўчиб кетишига олиб келди, деб билдириб Марказий Африкадаги вазиятни ирқий тозалаш деб баҳолади». Шунга қарамай мамлакат президенти бундай баҳолашни рад этди, аксинча у «мамлакатда бўлаётган ҳодисалар хавфсизлик муаммосидан иборатдир» деб даъво қилди!

5 –  Америка французлар ва уларнинг Марказий Африкадаги малайлари амалга оширган қирғинлардан фойдаланиб қолишга уринди. Шу мақсадда Марказий Африкадаги Африка кучларини – бу кучлар француз кучларига тенг бўлиши учун – кучайтиришга ҳаракат қилди. Бу билан эса француз якка ҳукмронлиги йўқолиб уни бутунлай йўқ қилиш учун замин тайёрланади, унинг ўрнини Америка ечимлари эгаллайди ёки Америка унга шерик бўлади… Одамлар француз кучларини жиноятчи насроний қуролли тўдалар билан тил бириктирганликда айблай бошлашди. Шунинг учун француз кучларининг эмас, Африка кучларининг келишини талаб қилишлар кучайди. Бу талабларни Америка манбалари ҳамда Америка кучли таъсирга эга БМТ манбалари томонидан янграган чақириқлар қўллаб-қувватлади… Масалан Америка конгрессидаги ташқи ишлар комиссиясининг Африка ишлари бўйича комиссияси раиси Кристофер Коон бундай деди: «Комиссия Африка Иттифоқи кучларининг тинчликни мустаҳкамлаш ва зўравонликка барҳам бериш учун зарур бўлган қудратга эга бўлишини таъминлашга оид бир неча тарафлар сарфлаётган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Қўшма Штатлар нима қила олишини аниқлаш мақсадида тинглов йиғинини ўтказди». (Америка ташқи ишлар вазирлиги сайти IIP Digital 2013 йил 23 декабр). Американинг БМТдаги доимий вакиласи Саманта Пауэр ва Америка ташқи ишлар вазирасининг Африка ишлари бўйича ёрдамчиси Линда Томас-Гринфилд эса 2013 йил 19 декабрда Бангига бориб у ерда ўтиш даври масъуллари билан учрашди. Гринфилд бундай деди: «Биз барқарорлик ўрнатиш учун Африка бирлашган кучлари миссиясига кучли ваколат бериш ҳозирда қуролли гуруҳлар ва бўлинмаларга қарши туриш ва уларни қуролсизлантириш учун зарур деб биламиз». (Юқоридаги манба). Бунга қарши Франция халқаро кучларни Европа давлатларидан юбориладиган кучлар билан кучайтиришга ҳаракат қилди. Мақсади бу кучларнинг Африка кучларига қарши тура олиши эди. Чунки Африка кучлари сони 4400 етган бўлиб, уларга Руандадан яна 850 аскар келиб қўшилади. Шу сабабли француз президенти 2014 йил 14 февралда Марказий Африкага қўшимча 400 аскарни юборишга қарор қилди. Бу аскарлар шу мамлакатдаги мавжуд француз кучларини кучайтириш учун юборилди. Шундай қилиб француз аскарлари сони 2000га етди. Француз президенти баёнотида бундай деди: «400 аскарни юборишдан иборат бу қўшимча куч-ҳаракатлар француз жанговор кучларини олдиндан жойлаштиришни ўз ичига олади. Бу кучлар жойлаштирилиши биланоқ Европа Иттифоқининг ҳарбий амалиётида иштирок этади». У ўзининг баёнотида бундай деб қўшимча қилди: «Франция Европа Иттифоқини таркибида Европа полиция кучлари бўлган EUFOR кучларини зудлик билан жойлаштиришга чақиради». Айрим дипломатик манбаларнинг билдиришича, Европа Иттифоқининг иштироки 900 аскардан иборат бўлиши мумкин, яъни жойлаштирилиши кутилган 500 аскардан кўпроқ бўлади. (АФП 2014 йил 14 феврал). Америка эса Африка кучларини маблағ билан таъминлашга қарор қилди. Чунки Америка ташқи ишлар вазирлиги вакиласи ўринбосари Мари Харф бундай деди: «Биз Марказий Африка республикасида зўравонлик амалиётлари тобора кучайиб бораётганидан чуқур ташвишдамиз. Бу амалиётлар кучайиб бораётган гуманитар кризисга ва оммавий равишда ваҳшиёна амалиётларни амалга ошириш хатарининг кучайишига олиб келди. Шунинг учун кеча биз хавфсизлик кенгашида муштарак кучлар ҳақидаги қарорни ёқлаб овоз бердик, бу қарор Африка Иттифоқи кучларига ва бу кучларни қўллаб-қувватлайдиган кучларга жуда узоқ даврдан бери азият чекиб келаётган халққа тинчликни қайтариш ва тинчлик ўрнатиш учун еттинчи банд остида тўла назорат ҳуқуқини беради. Биз Африка Иттифоқи кучларини ва зарурат туғилса иттифоқчиларимиз француз кучларини ҳам зарур ёрдамлар билан таъминлаш шаклида ёки техник ускуналар ва машқлардан ўтказиш шаклида 40 миллион долларлик ёрдам кўрсатмоқчимиз». (IIP Digital 2013 йил 6 феврал). Америка таъсиридаги Африка давлатлари кучлари бўладими ёки кейин келадиган Европа кучлари билан қувватланадиган француз кучлари бўладими, ҳеч фарқсиз 8000га етган бу кучларнинг хатти-ҳаракатларидан бу кучларнинг Африка республикасидаги тинчликни ҳимоя қилиш мақсадида юборилмагани аниқ кўриниб турибди. Чунки бу кучлар мусулмонларга қарши амалга оширилаётган ваҳшиёна амалиётларни ва даҳшатли қирғинларни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилгани йўқ. Ваҳоланки бу кучлар агар жиддий ҳаракат қилганида эди бу қирғинни албатта тўхтата оларди. Чунки бу мамлакат аҳолиси оз бўлган бир кичик мамлакатдир. Лекин бу кучлар қирғинни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмади. Аксинча бу кучлар француз нуфузи билан ўз

нуфузини киритишга зўр бериб ҳаракат қилаётган Америка нуфузи ўртасидаги кураш бобига киради. Шундай қилиб Америка билан Франция ўртасидаги бу кураш майдонида мусулмонларнинг қони бемалол тўкиладиган ва гўштлари ейиладиган бўлиб қолди. Америка ва Франция бу кураш майдонида рақс тушмоқда, бу мустамлакачиларнинг оёқлари мусулмонларнинг қонларига ботмоқда.

6 –  Демак Америка Марказий Африкада ўз нуфузини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда, бунга Африка кучларини кучайтириш ва бу кучлар вазифасини кучайтириш орқали эришмоқчи. Шу сабабли Америка сиёсатининг югурдаги БМТ бош секретари Пан Ги Мун хавфсизлик кенгашидан «тинчлик ўрнатиш ва тинч фуқароларни ҳимоя қилиш учун қўшимча 3000 аскарни шошилинч жойлаштиришни» талаб қилди. (АФП 2014 йил 20 феврал). Бу кучларнинг Африка кучларидан иборат бўлиши маълум. Американинг сиёсий амалиётни сўнгра сайловлар ўтказилишини истаётгани кўриниб турибди. Бунда Америка Марказий Африкада нуфузни Франция билан ўзаро тақсимлаб олиш учун мусулмонлар қонидан фойдаланмоқда! Франциянинг ҳам барча нарсани бой бермаслик учун сиёсий ечимлар борасида Америка билан бирга қадам ташлаши кутилади. Чунки бу сафар Францияга олдинги вазиятлардан ҳам кўра қийинроқдир. Шунинг учун Франция ҳам ўзининг малайларини сайловлар орқали ҳокимиятга олиб келишга муваффақ бўлишга ҳаракат қилади.

7 –  Сўзимиз якунида шуни айтамизки, мусулмонларнинг қони Америка билан Франция ўртасидаги нуфуз талашиш кураши майдонига айланиб қолди. Мусулмонларнинг қонлари дарё бўлиб оқиши, кексалар, болалар ва аёлларнинг азобланиши, балки тирик ҳолда гўштлари ейилиши бу мустамлакачиларни асло ташвишга солмайди. Аксинча бу кофир мустамлакачи давлатлар учун муҳими ана шу мурдалар ва бурдаланган аъзолар устида охири кимнинг қарсак чалиб туришидир… Чунки мустамлакачи кофирлар битта миллат бўлиб, улар мўмин борасида ваъдага ҳам, бурчга ҳам вафо қилишмайди… Шунинг учун демак  иккала тараф ҳам – услублари ва ғаразлари қанчалик турли бўлмасин – мусулмонларни қирғин қилишга таянади. Шунинг учун ҳам бу мустамлакачилар насроний қуролли тўдаларнинг мусулмонлар қонини ичишига ва қутуриб изғишига йўл қўйиб берди.

Лекин аламлиси ва хафа қиладигани мусулмонларга ачиниб йиғлайдиган ҳеч кимнинг йўқлигидир. Шунинг учун ҳам мусулмонларнинг қонлари Фаластин, Бирма, Кашмир, Чеченистон, Татаристон ва Сурияда даҳшатли тарзда бемалол тўкилмоқда. Мана энди бу қонлар Марказий Африкада ҳам тўкилмоқда. Мусулмонлар юртларидаги ҳокимлар эса мусулмонлар манфаатларига эмас, Ғарб манфаатларига хизмат қилишмоқда. Шунинг учун улар бу қирғинларга гўё бу қирғинлар бошқа оламда бўлаётгандек томошабин бўлиб қараб туришибди. Ҳолбуки бу қирғинлар шу ҳокимлар ҳукмронлик қилаётган ерлардан бир қарич ёки бир қулоч узоқда юз беряпти, холос. Шунинг учун бу ҳокимларга қилаётган қилмишларидан фалокат бўлсин.

Хулоса қилиб шуни айтамизки, мусулмонлар ўзларини тажовузкорлардан ҳимоя қиладиган қалқонни йўқотиб қўйишган. Улар ўзлари учун қалқон ва асровчи бўлган халифани йўқотиб қўйишган.

«وَإِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир». Бу ҳадисни Бухорий Абу Ҳурайра р.а.дан чиқарган.

«Ҳали улар: У (кун) қачон бўлур? деб (сўрайдилар). Шоядки яқин бўлса, деб айтинг!» [Исро 51]

23 робиус-соний 1435ҳ

23 феврал 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here