Ернинг вазифадан холи бўлмаслигига оид саволга жавоб

387
0

images (7)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Абу Имроннинг ернинг вазифадан холи бўлмаслигига оид саволига жавоб

 

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Саволларга жавоблар»да кофир қўлидаги ушрий ерга хирож беради, чунки ер вазифадан холи бўлмайди, чунки ушр закотдир, кофир эса закот аҳлидан эмас, бинобарин, у агар ушрий ерга эга бўлса, хирож бериши лозим бўлади, чунки ер вазифадан холи бўлмайди, деб келган.

Ер вазифадан холи бўлмаслиги, яъни ерга закот (ушр) ёки хирож берилишининг далили нима? Ҳолбуки закот муайян турлардан ва нисобга етсагина берилади. Шунга биноан белгиланган турдаги экинлар экилмайдиган барча ушрий ерлардан ушр ҳам, хирож ҳам берилмайди. Шунингдек хирож ҳам фақат хирожий ердан, яъни мусулмонлар ҳибс қилиб эгалик қилган ердан ҳақли бўлади.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

  • Ер вазифадан холи бўлмаслиги, яъни шаръий аҳкомларга мувофиқ ушр ё ярим ушр берилиши ёки хирож берилишининг далили ҳақидаги саволингизга жавоб шуки, ер аҳкомлари ҳақида келган далиллар уни ё ушрий ёки хирожий қилиб белгилаган. Бу далиллар жумласидан:

1 –  Ҳар бир ер ҳақидаги умумий далиллар. Унда мусулмон ушр ё ярим ушр бериши вожиб.

«فِيمَا سَقَتْ الأَنْهَارُ وَالْغَيْمُ الْعُشُورُ، وَفِيمَا سُقِيَ بِالسَّانِيَةِ نِصْفُ الْعُشْرِ»

«Дарёлар ва ёмғир сувлари тушган ерлардан ушр, туя билан қудуқдан сув ташиб суғорилган ерларга ярим ушр» экиннинг тури ва миқдори билан боғлиқ шаръий аҳкомларга мувофиқ берилади.

2 –  Фатҳдан кейин умумий далиллар остига кирмайдиган ерларда муаммо пайдо бўлди ва уларга хирож белгиланди:

«قَضَى رَسُولُ اللَّهِ A فِيمَنْ أَسْلَمَ مِنْ أَهْلِ البَحْرَيْنِ أَنَّهُ قَدْ أَحْرَزَ دَمَهُ وَمَالَهُ إِلاَّ أَرْضَهَ، فِإِنَّهَا فَيْءٌ لِلْمُسْلِمِينَ؛ لأَنَّهُمْ لَمْ يُسْلِمُوا وَهُمْ مُمْتَنِعُونَ»

«Росулуллоҳ A Баҳрайн аҳлидан ким Исломга кирган бўлса қони ва молига ўзи эгалик қилишини, ери эса мусулмонлар учун фай бўлишини ҳукм қилдилар. Чунки улар қаршилик кўрсатмай Исломга кирдилар». Умар tнинг қишлоқ ерларига қилган ҳукми: «Мен ерларни кофирларнинг қўлида қолдириб, уларга хирож белгиладим».

3 –  Шунинг учун Ислом диёридаги барча ерларга закот белгиланган, фақат улардан муайян бир турига хирож белгиланган.

4 –  Умумий ҳукм умумийлигича давом этади: «Ислом диёридаги барча ерларга закот белгиланган». Бундан фақат нас билан хосланган «хирожий ер»гина чиқади.

5 –  Экин ерлари ҳукми шу. Агар хирожий ҳақидаги нусус бўлмаганда эди, умумий ҳукм, яъни ернинг мусулмон эгасига шаръий нусусларга мувофиқ белгиланган закот қолаверарди. Ернинг ундан нима бериш жиҳатидан турини баён қилган бошқа аҳкомлар мавжуд эмас, шу боис ерга ё закот берилади ёки хирож ва бу барча ерни ўз ичига олувчи умумий нусуслардир.

6 –  Ушбу далиллардан биз ер вазифадан холи бўлмаслигини истинбот қилдик.

  • Энди, сизнинг Росулуллоҳ A ушрий ерга эга бўлган кофирларга хирож белгилагани ҳақидаги саволингизга келсак, менда бундай нарса исботланган эмас. Биз истинбот қилган шаръий аҳкомларни билиш учун юқоридаги далиллар етарли. Яъни биз таржиҳ қилган нарса, зиммийлар қўлида ушрий ер бўлса, улар хирож тўлайди, чунки закот шаръий аҳкомларга мувофиқ мусулмонга фарз.

Шундай бўлса-да, бу масалада сиз бирор нарса билган бўлсангиз, кўриб чиқишим учун менга жўнатишингиз мумкин ва бунинг учун мен сиздан миннатдор бўламан.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here