Кимёвий қуроллар АҚШ кемаларига юкланади

391
0

0,1

Суриядаги кимёвий қуроллар Лотакя портидан бошқа бир давлатга, у давлатдан эса йўқ қилиш учун тайёр турган АҚШ кемаларига юкланади. Бу ҳақида Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш миссиясининг хос координатори Сигрид Кааг БМТ хавфсизлик кенгашида маълум қилди.

Йиғилиш ортидан журналистларга интервью берган Кааг Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш учинчи босқич ҳисобланган “Кимёвий захираларни ўлка ташкарисига олиб чиқиш” босқичига ўтганлигини билдирди.

Сигрид Каагнинг айтишича, кимёвий захиралар Суриялик олимлар тарафидан яшикларга жойланиб муҳрлангандан сўнгра порт шаҳар Латакяга олиб борилиши режалаштирилган. Шунингдек, Кааг бу захиралар Лотакя портидан БМТга аъзо баъзи давлатлар тарафидан ажратилган тижорий кемаларга юкланиб бошқа портга олиб борилиши ва у ердан кимёвий захираларни йўқ қиладиган АҚШ кемаларига етказиб берилишини билдирди.

Бироқ Сигрид Кааг кимёвий захираларни қабул қилиб оладиган кемалар қайси давлатлар тарафидан ажратилганлиги ва у кемалар юкни қайси давлатнинг портига етказиб бориши ҳамда АҚШ кемаларига юкланган кимёвий захиралар қаерда йўқ қилиниши ҳақида маълумот бермади.

“Ҳамма нарсадан муҳими Суриядаги вазиятнинг хавфсизлиги”, деди Кааг.

Латакя порти Сурия ҳукумати тарафидан белгиланганини тилга олиб ўтган Кааг кимёвий захиралар у ерга хавфсиз шаклда олиб борилишига Сурия ҳукуматининг ўзи масъул бўлганлигини айтиб ўтди.

БМТ хавфсизлик кенгашининг қарорига кўра, кимёвий захиралар жорий йилнинг охиригача Суриядан олиб чиқилиши ва келгуси йилнинг ўртасигача Сурияда қолган бутун кимёвий қурол тизимлари ва захралари йўқ қилиниши лозим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here