Ўзбекистонда иш ҳақи ва нафақалар миқдори яна оширилади

467
0

загруженное

Президенти Ислом Каримов 2 декабр куни имзолаган ва 15 декабрдан кучга кирадиган “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармон ҳар сафар оддий халқ томонидан ховотир билан кутиб олинади. Бунинг сабаби, фармон кучга кириб, ишчи ва нафақахўрлар оширилган миқдордаги ҳақларини қўлга олгунларига қадар бозорлардаги  нарҳлар бу оширилган иш ҳақига нисбатан тезроқ ва кўпроқ ошиб кетади.

Мазкур фармонга мувофиқ 15 декабрдан эътборан энг кам иш ҳақи 96 105 сўм (амалдагиси 91 530 сўм) қилиб белгиланди. Ёшга доир ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар 187 970 сўм (амалдагиси 179  020 сўм), зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз бўлган фуқароларга бериладиган нафақа 115 340 сўм (амалдагиси 109 530 сўм) қилиб белгиланди.

Ўзбекистонда иш ҳақи ва нафақалар бир йилда камида икки марта оширилиши (сўнги бор 2013 йилнинг 1 августидан 15 фоизга оширилган) одат тусига кириб қолган. Расмий ҳукумат буни “Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида” амалга ошираётганини даъво қилсада, аммо бунинг ортидан амалда йўқ бўлган газ, свет ва коммунал тўловлар ҳақини ошириб, хали фуқаролар ўз қўлига олмаган иш ҳақи ва нафақалардан ушлаб қолади.

Ўзбекистон ҳукумати иш ҳақини арзимаган миқдорда ошириш эвазига ўзининг бўшаб қолган бюджетини тўлдиришга ҳаракат қилади. Чунки иш ҳақи оширилиши ортидан фуқаро ва тадбиркорлардан оладиган солиқ миқдори ҳам ошади.

“Солиқлар-2013. Глобал манзара” деб номланган тадқиқотда Ўзбекистон 185 давлат орасида 161-ўринни эгаллаган.

Мутахассисларга кўра, Ўзбекистонда умумий солиқ ставкаси 98.5 фоизни ташкил этади.

Шундан 0.9 фоизи даромад солиғи, 28.2 фоиз ижтимоий солиқ ва 69.4 фоизи бошқа турдаги солиқлардир.

Бу энг юқори кўрсаткич бўлиб, Шарқий Оврўпо ва Марказий Осиёда солиқларнинг умумий миқдори ўртача 41.3 фоизни ташкил этади. Қозоғистонда солиқларни умумий миқдори  28.6 фоизни, Қирғизистонда 68.9 фоизни, Тожикистонда эса 85.9 фоизни ташкил этади.

Солиқ миқдорини бундай юқорилиги сабабли янги очилаётган корхоналарни аксари очилмай туриб ўз фаолиятини тугатмоқда. Ҳукуматнинг расмий маълумотига кўра, ўтган 2012 йилнинг бир чорагида 6 минг 668та янги корхона иш бошлаган бўлса, 4 минг 275 корхона ўз фаолиятини тугатган.

Ўзбекистон ҳукумати бўлса аҳоли фаровонлиги “ошаётганлиги” ва “янги иш ўринлари барпо этилаётгани” ҳақида лоф уришдан чарчамайди. Агар Ўзбекистонда ҳақиқатдан ҳам аҳоли турмуш даражаси ошаётган бўлса бу Россияда юрган миллионлаб “дангасалар” жўнатаётган пуллар эвазига бўлмоқда, чунки “аҳоли даромади ва турмуш даражасини” оширадиган иш ҳақи ва нафақалар ойлаб ўз эгалари қўлига етиб бормайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here