11 январ куни Боткен вилояти Боткен тумани Оқсой қишлоғида жойлашган сув тақсимлаш иншоати ҳудудида Қирғизистон давлат чегара хизмати ҳарбийлари ва Тожикистон чегара қўшини ҳарбий хизматчилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди.
Қирғизистон республикаси Давлат чегара хизмати жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимининг хабар қилишича, даханаки жанг давомида тожик чегарачилари биринчи бўлиб қирғиз чегарачиларига нисбатан қурол қўллашган. Отишма натижасида ҳар икки томондан ҳам ярадор бўлганлар бор. Қирғиз томонидан беш нафар ҳарбий хизматчи ярадор бўлган.
Содир бўлган ходисани сабаб ва вазиятларни ўрганиш мақсадида Боткен вилоятига Қирғизистон давлат чегара хизмати бош штаби бошлиғи полковник Искандар Мамбеталиев жўнатилди.
Содир бўлган ходиса сабабли қирғиз-тожик давлат чегараларининг ўтиш пунктларидан фуқаролар ва транспорт воситаларини ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилди.